Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


  Мустақил ўқиш учун мавзулар



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   244
Bog'liq
033-

 


96 
Мустақил ўқиш учун мавзулар 
1. Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни муҳофаза қилиш 
тўғрисидаги қонуни ва меҳнат кодекси. 
2. Меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш 
тартиблари. 
3. Интизомий жазоларни қўллаш тартиби, амал қилиш 
муддати ва жазо устидан шикоят қилиш.
3.2. Ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат 
гигиенаси 
Таянч иборалар
:
Ишлаб чиқариш санитарияси, меҳнат 
гигиенаси, шахсий гигиена, касб касаллиги, микроиқлим, рухсат 
этилган миқдор, зарарли чанг, зарарли газ, микроиқлим, иситиш, 
ҳаво 
алмаштириш, 
ѐритиш, 
 
шовқин, 
ультратовуш, 
инфратовуш, титраш, зарарли нурлар. 
3.2.1. Ишлаб чиқариш санитариясининг умумий 
тушунча ва таърифлари 
Ишлаб чиқариш санитарияси
– бу ишчиларга таъсир 
этувчи зарарли омилларни бартараф этишга қаратилган 
ташкилий, гигиеник ва санитар-техник тадбирлар ҳамда 
воситалар тизимидир. 
Ишлаб чиқариш санитариясининг асосий вазифаси
эса 
зарарли моддаларнинг белгиланган рухсат этилган миқдори 
(РЭМ) асосида соғлом ва хавфсиз иш шароитини яратишдан 
иборатдир. 
Маълумки, иқтисодиѐт тармоқларининг айрим соҳаларида 
кўпгина ишлар очиқ ҳавода ўтказилади. Бундай ҳолда ишчиларга 
метеорологик шароитлар, яъни ҳавонинг ҳарорати, намлиги, 
босим, қор, ѐмғир, қуѐш радиацияси ва бошқа шу каби омиллар 
катта таъсир этади. Ушбу омиллар икки хил йўл яъни, ҳаво 
орқали ѐки бевосита мулоқатда бўлиш орқали таъсир этиши 
мумкин. 
Ҳаво орқали таъсир этувчи зарарли омилларга иш жойининг 
микроиқлим ҳолатини белгиловчи кўрсаткичлар миқдори, чанг, 
газ, шовқин, инфра ва ультратовушлар, ѐритилганлик даражаси
электромагнит 
майдон, 
инфрақизил 
ва 
ультрабинафша 
нурланишлар ва бошқаларни мисол қилишимиз мумкин.


97 
Иккинчи йўл, бевосита контакт орқали таъсир этувчи 
омилларга эса ҳар хил қаттиқ ва суюқ зарарли моддалар, титраш 
билан ишловчи асбоб ва мосламалар киради. 
Юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда, уларни инсон 
соғлиғига таъсирини ўрганиш ва бу таъсирни бартараф этиш 
тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим ва зарурдир. Бу масала эса 
меҳнат гигиенасининг асосий вазифаси ҳисобланади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish