Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


 Сув ресурсларини муҳофаза қилиш



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   244
Bog'liq
033-

6.8. Сув ресурсларини муҳофаза қилиш 
Таянч иборалар
: гидросфера, конденцация, сув 
заҳираси, сув ресурслари, эҳтиѐжга яроқли сув, ички сув 
ҳавзаси, Орол денгизи. 
Сув заҳиралари. 
Сув заҳиралари деб табиатда қандай 
ҳосил бўлишидан қатъий назар мавжуд сувларнинг умумий 
заҳирасига айтилади. Сув ресурслари деб моддий бойлик ишлаб 
чиқаришда фойдаланилаѐтган ва келажакда фойдаланиши 
мумкин бўлган табиатдаги сувлар миқдорига айтилади. Сув 
ресурсларининг умумий ва експлуатацион турлари мавжуд. Дунѐ 
океани ер шари умумий майдонининг (510 млн.км2) 361 млн.км
2
ни ѐки 71% ни эгаллаган, қуруқликлар юзаси эса 149 млн.км
2
ѐки 
29% ни ташкил қилади. 
Ер юзидаги умумий сув заҳираси ҳажми 1,4 млрд.км
3
ни 
ташкил этади. Агар мавжуд сувлар ер юзи бўйлаб бир текис 
тақсимланса, бутун ер юзи 4000 метр баландликда сув билан 
қопланиши мумкин.Ер юзидаги барча мавжуд сувлар 
гидросферани ташкил қилади. 
Сайѐрамизда дастлаб ҳаѐт бундан 2,5-4,6 млрд. йил олдин 
сув муҳитида пайдо бўлган ва шу сабабли тирик организмлар 
учун сувнинг аҳамияти беқиѐсдир. Инсон организмининг 60% 
дан ортиғи, баъзи ўсимликларнинг эса 80% сувдан иборатдир. 
Гидросферадаги барча сув ҳажмининг 92,2% тузли денгиз 
сувларига тўғри келади. Инсоният халқ хўжалигида ишлатиши 
мумкин бўлган бўлган чучук сувлар миқдори умумий сув 
ҳажмининг 1,0 фоизини ташкил этади. 
Мавжуд чучук сув манбаларининг материклар ва айрим 
мамлакатлар бўйича нотекис тақсимланиши ҳамда сувдан 
нооқилоно фойдаланиш сув танқислиги муоммосини келтириб 
чиқармоқда. 
Ер юзасидаги сув миқдорининг 93% ни шўр океан ва денгиз 
сувлари, 4,12%ни ер ости сувлари, 1,65 %ни музликлардаги 
сувлар, 0,019%ни кўллардаги сувлар, 0.0001% ни эса чучук дарѐ 
сувлар ташкил этади. 


293 
Халқ хўжалигининг турли соҳалари, ўсимликлар қишлоқ 
хўжалик экинлари ва умуман инсоният учун зарур бўлган чучук 
сувнинг миқдори чекланган бўлиб, 84 млн. 872,2 минг км3 ни 
ташкил қилади. Бу бутун гидросферадаги умумий сув 
миқдорнинг 6% демакдир. Чучук сувларнинг 60 млн.км3 ер ости 
сувларига, 24 млн.км3 муз ва қорларга, 270 минг км3 кўлларга, 83 
минг км3 тупроқдаги сувларга, фақат 1,2 минг км3 чучук дарѐ 
сувларига тўғри келади. 
Гидросферадаги сув доимо ҳаракат қилиб, бир ҳолатдан 
иккинчи ҳолатга ўтиб айланиб юради. Қуѐш нурининг таъсирида 
ер юзасидан ҳар йили 520 минг км3 сув буғлари атмосферага 
кўтарилади ва тўйиниб конденсацияланиб 520 минг км3 сув ѐғин 
тариқасида ер юзига қайтиб тушади. 
Ер шарида сувнинг бетўхтов айланиши натижсида дунѐ 
океанларининг суви 3000 йилда, ер ости суви 5000 йилда, 
музликлар 8000 йилда, кўллар 7 йилда, тупроқдаги намлик эса 1 
йилда, дарѐ сувлари 31 суткада бир марта алмашиниб янгиланиб 
туради. 
Сайѐрамизда дарѐ ва кўл сувлари бир текис тақсимланмаган 
ва айрим ҳудудларда тугайдиган ҳамда жуда секин тикланадиган 
ресурс ҳисобланади. Дунѐ аҳолиси тез суръатларда ўсиб 
бораѐтган ҳозирги вақтда 800 млн.дан ортиқ киши сув 
етишмаслиги шароитида яшайди ва 60% дан ортиқ аҳоли 
сифатли ичимлик суви билан таъминланмаган. 
Ўзбекистон ерлари асосан Aмударѐ, Сирдарѐ, Зарафшон, 
Қашқадарѐ, Сурхондарѐ, Чирчиқ ва Оҳангарон дарѐлари сувлар 
билан суғорилади. Дарѐлар оқимининг тартибга солиш учун 
республикада 53 та сув омбори қурилган. Мавжуд ишлатиладиган 
сувларнинг 85% қишлоқ хўжалигига, 12% саноатга, 3% маиший 
коммунал хўжаликка тўғри келади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish