Кимѐ саноати
манбалардан чиқадиган ифлослантирувчи
моддалар 3% ни ташкил этади буларга фенол, фторли водород,
азот диоксиди, аммияк киради.
Транспорт.
Республикамизда транспорт воситалари асосий
ифлослантирувчи моддаларни атмосферага ташлайдиган манба
ҳисобланилади, яъни 67% ѐки 1310.9 минг тоннани ташкил этади.
Тошкент, Самарқанд, Бухоро. Фарғона шаҳарларининг транспорт
газлари билан билан ифлосланиши 80% ташкил этади.
Тожикистон алюминий заводи фаолият юритиш оқибатида
Ўзбекистон Республикаси Сурхандарѐ вилоятининг Сариосиѐ,
Узун ва Денов туманларида кескин экологик вазият сақланиб
келмоқда. Ҳавога фторли водородни кўп ташланиши инсонларга,
ўсимликлар ва ҳайвонларга салбий таъсир этган. Аҳолининг
нафас олиш органларини, ошқозон, эндокрин тизими, қон ва қон
айланиш органлари ва бошқа кўпгина касалликлар билан оғриш
кўпайган, шу билан бирга болаларда туғма анамалиялар ортган.
Ҳайвонларда тиш тўкилиши, ўсимликларда ҳосилдорлик
пасайиши, қуриб қолиши кузатила бошланди.
Ўзбекистонда ингредиентлар бўйича 2004 йилда 2000 йилга
нисбатан умумий ифлослантирувчи моддалар миқдори деярли
бир хил. Углерод оксиди 50.9% га нисбатан 50.3%,
углеводородлар – 15.2% га нисбатан 14.5%, олтингугурт оксиди –
16%, азот оксиди – 8.5% га нисбатан 8.9%, қаттиқ моддалар –
6.6% га нисбатан 6.1% ва бошқалар 3.4% га нисбатан 3.6% ларга
мувофиқ тарзда тўғри келади. Айни шу йиллар мобайнида турғун
манбалар чиқиндиларнинг кўпроқ қисмини олтингугурт оксиди
41.2%, углеводородлар 21.9%, қаттиқ моддалар 16.5%, азот
оксидлари 9.1% ташкил этади. Олтингугурт оксиди, азот оксиди
ва қаттиқ моддаларнинг манбалари ҳудудий қозонхоналар ва
иссиқлик электр станцияларидир. Металлургия ишлаб чиқарувчи
саноат манбаларидан олтингугурт диоксиди, фторли водород, газ
ва нефть ишлаб чиқарувчи корхоналардан оғир металлар ва чанг
чиқарилади. Кимѐвий ишлаб чиқарувчи корхоналарда аммияк,
фенол, формалдегид чиқарилади. Шаҳарларниниг тоғ олди, тоғ
оралиқ ботиқларида жойлашганлиги, иқлимнинг иссиқ ва
қуруқлиги Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси ифлосланиш
291
даражасининг нисбатан юқори бўлишига олиб келади.
Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси айниқса аҳоли, саноат ва
транспорт юқори даражада тўпланган Тошкент ва Фарғона
иқтисодий районларида кучли ифлосланган. Атмосферанинг
ифлосланиши аҳолининг саломатлиги, ўсимликларнинг ҳолати ва
ҳосилдорлиги бинолар, металл конструкциялар, тарихий
обидалар ва бошқаларга салбий тасир кўрсатади.
Атмосфера ҳавосининг ифлослантирувчи чиқиндилар
республикада асосан углерод оксиди 50%, олтингугурт оксидлари
15%, учувчи углеводородлар 15%, азот окисидлари 9% ва қаттиқ
аралашмалар 7% ташкил қилади. Умуман олганда минтақа асосий
ифлослантирувчи чиқиндилар бўйича ўртача йиллик кўрсаткичи
хавфли кўрсатгичлардан пастроқдир.
Атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичлари бўйича
республикамиз шаҳарларини, мутахасиссларнинг фикрича учта
гуруҳга ажратиш мумкин:
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши юқори даражада
бўлган шаҳарлар, буларга бир қатор захарли газларнинг энг
юқори концентрацияси РэМ дан 2-5 марта кўп бўлади. Буларга,
Тошкент саноат шаҳарлари: Олмалиқ (формалдегид бўйича РЕМ
6 марта, мис бўйича 5 марта, қўрғошин РЕМ бўйича 2 марта,
маргумиш ва фтор бўйича РЕМ 2-4 марта кўп), Ангрен (чанг ва
азот оксидлари РЕМдан 3 марта кўп), Оҳангарон (азот оксидлари
бўйича РЕМдан 11 марта, қўрғошин бўйича РЕМ 3 марта кўп),
Чирчиқ (захарли газлар бўйича РЕМдан 6-10 марта, цемент чанги
РЕМдан 6 марта, вольфрам бирикмаси РЕМ бўйича 5 марта кўп,
кобальт бирикмаси РЕМ дан 3 мартт кўп.), Бекобод( чанг бўйича
РЕМ дан 28 марта, бензопирен РЕМдан 17 марта, ваннадий 5
оксиди РЕМ дан 5 марта кўп), Гулистон (минерал ва органик
чанглар бўйича РЕМ дан 5-20 марта кўп).
Атмосфера ҳавоси ўртача ифлосланган шаҳарлар гуруҳи,
уларда захарли газларнинг энг юқори миқдори РЕМ дан 1-2
марта кўп бўлади, лекин айрим бирикмаларнинг миқдори бу
кўрсатгичдан юқори бўлиши ҳам мумкин. Бу гуруҳга Фарғона
вилоятидаги саноат шаҳарлари ва тоғ оралиғидаги бошқа
шаҳарлар киради.
Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устувор
масалалардан ҳисобланади ва бу ўринда 1996 йил 26 декабрда
292
«Ўзбекистон Республикасида атмосфера ҳавосини муҳофаза
қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |