Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


 Ўзбекистон сув заҳиралари ва улардан самарали



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   244
Bog'liq
033-

6.8.2. Ўзбекистон сув заҳиралари ва улардан самарали 
фойдаланиш. Орол муаммолари 
Ўзбекистан Республикаси йирик суғориладиган деҳқончилик 
мамлакатлардан ҳисобланади. Республикамизда сув ресурслари 
асосан тоғли районларда вужудга келади. Ер ости сув фонди 
билан биргаликда ҳисоблаганда уларнинг ўртача йиллик ҳажми 
50-55 км.кубни, ер ости сув фондининг ўзи эса 6-7 км.кубни 
ташкил этади. Ўзбекистан сув фондининг асосий манбаи 
Амударѐ, Сирдарѐ ва уларга туташган дарѐлар, сойлардир. 
Амударѐдан йилига ўрта ҳисобда 78-79 км.куб (унинг 7,5 фоизи 
Ўзбекистон сув фонди ҳисобланади), Сирдарѐдан 36 км.куб (10 
фоизи Ўзбекистон сув фондига тегишли) сув оқиб ўтади. 
Шунингдек, Қашқадарѐнинг сув фонди – 8780 м.куб, 
Сурхандарѐники – 8230 м.куб., Чирчиқ дарѐсиники – 7,15 м.куб., 
Шерободдарѐники – 2950м.куб ва ҳ.к. Тоғлардаги муз қатламлари 
Ўзбекистон сув фондинигнг бир қисмини ташкил этади. Бугунга 
кунда Ўзбекистон тоғларида 37 тага яқин муз қатламлари ҳисобга 
олинган. Уларнинг айримларини ҳажми (Сўғд дарѐсининг тоғли 
районларидаги) 25,4 км. кубга этади. Сув фондининг дарѐлардан 
кейинги манбаи каналлар ҳисобланади. Ўзбекистонда улар 156 
минг км масофани эгаллайди. Сув фондининг каналлар орқали 
олинадиган 50 фоизи 3,2 млн. гектардан зиѐд ерни суғоришга 
ишлатилади. Ўзбекистон ҳудудида дарѐлар сув оқимини тартибга 
солиш учун 53 та сув омбори қурилган бўлиб, улар 1760 км.кв. 
майдонни эгаллайди, шунингдек сой сувлари эгаллаган майдон 
250 минг км.кв.дан ортик. Сойлар атрофида 28,3 фоиз 
суғориладиган ерлар мавжуд. |8]. 
Ўзбекистонда мавжуд ишлатиладиган сувларнинг 85 
фоизи қишлоқ хўжалигига, 12 фоизи саноатга ва 3 фоизи 
маиший коммунал хўжаликга тўғри келади. Ҳозирги вактда 
Республикамизда ер ости сувлари имкониятининг 52 фоизидан 
фойдаланилмоқда. 
Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш «Сув ва 
сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги (6 май, 1993 й.) қонун асосида 
амалга оширилади. Ушбу қонун Ремпубликамизда амалга 
оширилган ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда 2010 йил қайта 
кўриб чиқилди ва унга ўзгартиришлар киритилди. Сувдан 
фойдаланишни тартибга солиш ва унинг ифлосланишин олдини 


296 
олиш 
мақсадида 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 1999 йил 30 мартдаги 143-сонли қарори билан 
Давлат сув хўжалик назорат инспекцияси тузилган. 
Сув заҳираларининг сифати энг муҳим муаммолардан 
биридир. Дарѐ сувларининг ифлосланиши экология-гигиена ва 
санитария-эпидемилогия вазиятини, айниқса, дарѐларнинг қуйи 
оқимларида ѐмонлаштирмоқда. Иккинчи томондан, дарѐ сувлари 
таркибида тузларнинг мавжудлиги Амударѐ, Сирдарѐ, Зарафшон 
ва бошқа дарѐларнинг дельталарида тупроқнинг шўрланишини
кучайтирмоқда. Кейинги йилларда Орол денгизи ва Амударѐ 
сувининг минераллашуви 3 мартадан кўпроққа ошди. 
 
Бу эса 
қўшимча мелиорация ишларини амапга оширишда, зовур 
тизимларини барпо этиш ва тупроқ шўрини ювишда яққол 
сезилмокда. 
Ўзбекистон ва қўшни минтақалар шароитида аҳолини 
сифатли ичимлик суви билан таъминлаш алоҳида аҳамият касб 
этмоқда. Ичимлик сув таъминоти манбаларининг ифлосланиши 
республикада, айниқса, Орол бўйида касалликка чалинишнинг 
юқори даражасига сабаб бўлмокда. Орол ва Орол бўйидаги 
экологик аҳволнинг кескинлашуви жахон жамоатчилигини 
ташвишга солмоқда. У ғоят кескин муаммо, айтиш мумкинки 
миллий кулфат бўлиб қолмоқда. 
1911-1962 йилларда Орол денгизинииг сатҳи энг юқори 
нуқтада бўлиб, 53,4 метрни, сувнинг ҳажми 1064 куб км.ни, 
сувнинг юзаси 66 минг кв.км.ни ва минераллашув даражаси бир 
литр сувда 10-11 граммни ташкил этган. Охирги 30 йил ичида 
денгиз сатҳи 16 метрга пасайди ва сув ҳажми 1064 куб.км.дан 268 
куб.км.га, сув юзаси майдони 32,5 минг кв.км.га. тушиб қолди. 
Оролнинг сатҳи 20 метрга пасайиши натижасида у энди яхлит 
денгиз эмас, балки иккита қолдиқ кўлга айланиб колди. Унинг 
соҳиллари 60-80 километрга чекинди.
Орол денгизининг қуриши Оролбуйи минтақасида 
ижтимоий экологик вазиятнинг оғирлашишига олиб келди. Ҳар 
йили Оролнинг қуриган тубидан миллионлаб тонна туз ва чанг 
кўтарилиб, 
жуда 
катта 
ҳудудда 
ҳаво, 
тупроқларнинг 
ифлосланишига олиб келмоқда. Аҳоли ўртасида касалланишлар 
ва ўлим даражаси ошиб бормоқда. 


297 
Оролнинг қуриб қолган тубидаги чанг бўронлари 1975 
йилдаѐқ космик тадқиқотлар натижасида аникланган эди. 1980 
йилларнинг бошларидан буѐн бундай тўфонлар бир йилда 
90 кун давомида кузатилмоқда. Чанг-тўзон узунлига
 
400 км. ва 
эни 40 км. майдонга етиб бормоқда. Чанг бўронларининг таъсир 
доираси зса 300 км.гача етмоқда. Мутахассислар берган 
маълумотларга қараганда, бу ерда ҳар йили атмосферага 15-75 
миллион тонна чанг кўтарилади. Буларнинг ҳаммаси Орол бўйи 
иқлимининг ўзгаришига олиб келди . 
Орол денгизини асл ҳолига қайтариш муоммоси 
мунозарали 
ҳисобланади. 
Баъзи 
мутахассисларнинг 
(Ю.В.Новиков: 1995 й.) фикрига кўра, Орол денгизи ҳавзасида 60 
минг км
3
дан ортиқ ер ости сувлари мавжуд ва бу сувларни катта 
миқдорда чиқариш билан Орол бўйида ичимлик суви 
муоммосини ҳал килиш мумкин. Бунинг учун 50 минг қудуқ 
қазилиб, йилига 10 км
3
сув олиш зарур. Орол муоммосини ҳал 
килиш учун Сибирь дарѐларининг сувини келтириш, ѐмғир 
ѐғдириш, Каспий денгизидан сув олиш каби лойиҳалар ҳам 
мавжуд. Албатта, қайси илмий фаразнинг тўғрилигини вақт 
кўрсатади. Яқин келажакдаги асосий ва реал вазифа мавжуд 
денгиз сатҳини сақлаб қолиш ва бунинг учун денгизга ҳар йили 
камида 20км
3
сув етиб боришини таъминлашдан иборатдир. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish