Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Ёнғинга қарши ҳимоя тизими



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   244
Bog'liq
033-

Ёнғинга қарши ҳимоя тизими
– ѐнғин ўчириш жиҳозлари
ва техникаларидан, ѐнғиннинг хавфли омилларидан ҳимоя
қилувчи шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларидан, ѐнғин 
сигнализацияси ва ѐнғинни ўчириш тизимининг автоматик
қурилмаларидан фойдаланиш, объектнинг конструкциялари ва 
материалларига ѐнғиндан ҳимояловчи таркибли бўюқлар билан 
ишлов бериш, тутунга қарши ҳимоя тизимлари, эвакуация 
йўллари 
бўлишини 
таъминлаш, 
бинонинг 
ѐнғин
мустаҳкамлилиги даражасини тўғри танлаш каби тадбирларни 
ўз ичига олади. 
Ёнғиннинг тарқалишини олдини олиш тизимлари
эса, 
ѐнғинга қарши тўсиқларни ўрнатиш, қурилмалар ва иншоотларда 
ҳалокат ҳолатида ўчириш ва қўшиш жиҳозларидан ва ѐнғиндан 
тўсувчи воситалардан фойдаланиш, ѐнғин вақтида ѐнувчи
суюқликларнинг тўкилишини олдини олувчи воситалардан
фойдаланиш каби тадбирлар орқали амалга оширилади. 
Ташкилий-техник тадбирларга
эса, ѐнғиндан ҳимояланиш 
хизматини тузиш, уни техник жиҳозлар билан таъминлаш, ѐнғин 
хавфсизлиги бўйича объектдаги моддалар, материаллар, 
жиҳозлар, 
қурилмалар 
ва 
технологик 
жараѐнларни
паспортлаштириш, ѐнғин муҳофазаси бўйича мутахассислар
тайѐрлаш ва уларни ўқитиш, ѐнғин хавфсизлиги бўйича 
инструктажлар ва аҳоли ўртасида турли хил тадбирлар 
ўтказиш, ѐнғинга қарши кўрсатмалар (инструкциялар) ишлаб 
чиқиш ва бошқа шу каби тадбирлар киради. 
 
3.4.3. Ёнғин ва портлашнинг сабаблари 
Ёнғиннинг келиб чиқишини олдини олиш тадбирларидан энг
асосийси, унинг сабабларини пухта билишдан ва шунга мос 
ҳолда ѐнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишдан иборатдир.
Ёнғиннинг асосий сабабларига қуйидагиларни мисол 
тариқасида келтиришимиз мумкин: тақиқланган жойларда
чекиш, очиқ алангалардан фойдаланиш; ѐнғин хавфсизлиги 
бўйича технологик жараѐнларини бузиш, уларга амал
қилмаслик; материалларни сақлаш қоидаларига риоя қилмаслик 
(масалан, сўндирилмаган оҳак ѐки хлорли оҳакга сув аралашса, 


211 
ҳарорат 800
0
С гача етиши мумкин); статик электр зарядларига 
қарши техник қурилмалардан фойдаланмаслик; атмосферанинг 
кучли зарядларидан ҳимояловчи қурилмалардан фойдаланмаслик 
(яшин вақтида 2В дан 8 млн.В кучланиш, 200000 А ток кучи 
миқдорида электр зарядлари ҳосил бўлиши мумкин); ички 
ѐнув двигателларини синаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига 
риоя қилмаслик; электр жиҳозлари ва қурилмаларини нотўғри 
ўрнатиш ѐки уларни зўриқтириш; иситиш тизимларидан нотўғри 
фойдаланиш; буғ қозонлари ва иссиқлик генераторларидаги
автоматик қурилмаларнинг носозлиги ѐки уларнинг нотўғри 
ўрнатилиши; ишлаб чиқариш бинолари ҳавоси таркибидаги газ, 
буғ ва чангларни меъѐрлаштирилмаганлиги ва бошқа шу кабилар. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish