Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


 Оптик толали тизимларда лазер нурларидан



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   244
Bog'liq
033-

3.3.6.10. Оптик толали тизимларда лазер нурларидан 
ҳимояланиш чоралари 
“Лазер” сўзи оптик квант генераторининг кенг тарқалган 
номи бўлиб. инглиз тилида бундай генератио номини бош 
ҳарфлардан олинган – Лигҳт Амплиcатион дй стимулатед 
эмиссион оф радиатион “мажбурий нурланиш яратиш ҳисобига 
ѐруғликнинг кучайиши”ни англатади. 
Лазер нурларидан фойдаланганда хизмат кўрсатувчи шахсга 
бир қатор хавфли омиллар, жумладан лазер нурланиши таъсир 
қилиши мумкин. Бирламчи ва иккиламчи (акс этган) 
нурланишлар кўз ва терига зарар етказиш даражасига қараб 
стандартга мувофиқ қуйидаги 4 синфга бўлинади: 


205 
1. Терига хавфсиз бўлган лазер нурлари. 
2. Тўғри ва ойнадан чиқиш нурланиш акс этган, фақат кўзга 
таъсир этувчи лазер. 
3. 1-синфдаги лазерлар тўғри ойнадан димффизион акс 
эттирувчи юзадан 10 см оралиқда диффизион акс этган кўзга 
хавфли таъсир этувчи нурлар. 
4. Диффизион акс эттирувчи юзадан 10 см оралиқда 
диффизион акс эттирувчи нурланиш терига хавфли таъсир 
этадиган лазерлар.
Конденсатор батереяларини ток билан таъминловчи заряд 
қурилмаларида юқори кучланишни мавжудлиги электр токи 
ўтиш хавфини кўрсатади. Агар лазерларни таъминоти 10 кВ дан 
юқори кучланишда амалга оширилса рентген нурланиши 
вижудга келиши мумкин. 
ТОАЛ қурилишида ва улардан фойдаланишда лазер нур 
таратувчи турли ярим ўтказгичли неонли ва бошқа турдаги 
мосламалар ишлатилади. Лазер нурларидан инсон организм 
аъзоларида бирламчи ва иккиламчи биологик ўзгаришлар бўлиши 
мумкин. Таъсир этиш даражаси нурланиш интенсивлиги, тўлқин 
узунлиги ва инсон танасининг таъсирчанлик даражасига боғлиқ 
бўлади.
Лазер нурланишни биологик таъсири нурланиш қуввати, 
тўлқин узунлиги, импульс характери, импульслар кетма-кетлиги 
частотаси, нурланганлик давомийлиги, нурлантирувчи юзани 
ўлчамлари, нурлантирадиган тўқималарнинг анотолик ва 
функционал хусусиятларига боғлиқ. 
Лазер нурланишни узлуксиз тезлик таъсири одатдаги қизиш 
(иссиқлик нурланиши) билан кўпгина умумийликка эга. Импульс 
режимида ишлайдиган лазерларда баъзи хусусиятлар мавжуд. 
Масалан, импульс лазер нурланиш таъсирида нурланган 
тўқималарда босим тўсатдан тез ошади ва зарб тўлқини вижудга 
келиб, тўқима механик шикастланади. Маҳаллий таъсири турли 
органлар ва кўз терисини шикастланишида намоѐн бўлади. 
Кўзнинг оптик муҳити 0.4 мкм дан 1.4 мкм гача оралиқдаги 
нурланишни ўтказади. Рубин, гелий-неон лазерларининг 
нурланишлари кўзнинг оптик муҳити орқали деярли ўзгаришсиз 
ўтиб, унинг ниҳоятда сезгир қисмлари тўрлари қобиғини деярли 
тўлиқ эгаллайди. Лазер нурланиши кўзни бошқа элементларида, 


206 
жумладан томирли қобиғида ҳам маълум даражада ютилиши 
мумкин.
Лазер нурланиш таъсирида терини шикастланиш даражаси 
фақатгина нурланиш кўрсаткичларига эмас, балки терининг 
тузилиши ва қон айланишига ҳам боғлиқ. Пигментли терилар 
(масалан, туғма доғлар) лазер нурланишини кўпроқ ютади. Лазер 
нурланиши таъсирида марказий нерв ва юрак-қон томири 
тизимлари, мияда қон айланишининг бузилиши, қонни 
биокимѐвий таркибини ўзгаришига олиб келиши мумкин. 
Амалдаги стандартларда кўз тўр пардаси ва тери учун 
рухсат 
этилган 
чегаравий 
кўрсаткичлар 
белгиланган. 
Моноимпульсли ва узлуксиз лазер нурланишларни чегаравий 
рухсат этилган миқдори λ=0.308 мкм тўлқин узунликли узлуксиз 
лазер нурланиш учун W
CРЕ
=10
-4
Дж/см

га тенг. 
Лазер нурлари таъсиридан ҳимояланишда асосан қуйидаги 
тадбирлар ва воситалардан фойдаланиш тавсия этилади. 
-
огоҳлантирувчи сигнализациялар; 
-
пасайтирилган қувватда ишлаш; 
-
масофавий бошқарув; 
-
иш режимини тўғри танлаш; 
-
экранлаштириш. 
Ишчи ходимларни лазер нурларидан сақлашни таъминлаш 
мақсадида баочаишлар фақат махсус жиҳозланган хоналарда 
бажарилиши талабэтилади. Ушбу хоналарнинг девори, шифти ва 
хонадаги бошқа жиҳозларнинг акс қайтаргичли юзаси 
бўлмаслиги керак.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish