Р-29 рахимджанов дурбек Абиджанович абу ҳафс ан-насафийнинг «китоб ал-қанд фи ма‘рифат ‘уламо’ самарқанд» АСАРИ самарқандда ҳадис илми тарихи бўйича муҳим манба



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/14
Sana17.04.2022
Hajmi0,79 Mb.
#558924
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
AutorefDurbek2

Тадқиқот таркиби.
Диссертация кириш, уч боб, хулоса, 
фойдаланилган манбалар ва адабиётлар рўйхатидан иборат. 
 
ИШНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
 
Кириш қисми
да танланган мавзунинг долзарблиги, мавзуга 
оид муаммоларнинг ўрганилиш даражаси, тадқиқотнинг мақсад ва 
вазифалари, ишга асос қилиб олинган манбалар, унинг объекти ва 
хронологик 
доиралари, 
тадқиқотнинг 
услубий 
асослари, 
диссертациянинг илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти, 
таркибий тузилиши хусусида маълумот берилади. 
«Абу Ҳафс ан-Насафий ва унинг «Китоб ал-қанд» асари» 
деб номланган 
биринчи боб
диссертацияга асос қилиб олинган 
манба муаллифининг ҳаёти, ижоди, илмий фаолияти, унинг ҳадис 
илмида тутган ўрни ҳамда унинг «Китоб ал-қанд» асари ва унинг 
қўлёзмалари, нашрлари ҳақида батафсил маълумот беришга 
бағишланган. 
Биринчи бобнинг биринчи банди «Абу Ҳафс ан-Насафийнинг 
ҳаёти ва ижоди» деб номланган. Унда энциклопедист олим ан-
Насафийнинг ўрта асрларда илмнинг турли соҳаларида олиб 
борган фаолияти, илм талабида қилган сафарлари, устоз-
шогирдлари ва ёзган асарлари батафсил тадқиқ этилган. 
Абу Ҳафс ан-Насафий 1068 йили Насаф (ҳозирги Қарши) 
шаҳрида туғилиб, илк таҳсилини шу шаҳарда олди ва кейинчалик 
Мовароуннаҳрнинг йирик илмий марказларидан бири бўлган 
Самарқандга келди. Олим асарларининг умумий сони 100 дан 
ортиқ. Абу Ҳафс ан-Насафий илмнинг фиқҳ, ҳадис, калом, тафсир, 
адаб, назм соҳаларида самарали қалам тебратиб, ўзидан кейин бой 
илмий мерос қолдирди. Ан-Насафий Бухоро уламоларидан фиқҳ 
илмидан сабоқ олди. Олимнинг «‘Ақо’ид ан-Насафий» («ан-
Насафий ақидалари») асари ислом оламида машҳур бўлиб, унга 
қатор шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Европалик тадқиқотчи 
В. Куретон XIX асрнинг биринчи ярмида ўзининг «Суннийлар 


11 
диний таълимотининг устуни»
15
номли тадқиқотини мазкур асарга 
бағишлади. 
«Абу Ҳафс ан-Насафий – ҳадисшунос олим» номли биринчи 
бобнинг иккинчи бандида Абу Ҳафс ан-Насафийнинг ҳадис илми 
соҳасида амалга оширган сермаҳсул ижоди ҳақида бирламчи 
манбалар асосида ўтказилган тадқиқотлар натижалари баён 
этилган. Дарҳақиқат, Абу Ҳафс ан-Насафий жуда кўп устозлардан, 
ўзининг таъкидлашича, 550 шайхдан (устоздан) ҳадис ривоят 
қилган. Шу боисдан бўлса керак, у ўз шайхларини «Ти‘дод аш-
шуйух ли-‘Умар мустатриф ‘ало-л-ҳуруф мустатир» («Алифбо 
тартибида берилган ‘Умарнинг устозлари саноғи») номли асарида 
бирма-бир санаб ўтган. Афсуски, кўп муаллифлар томонидан нақл 
этилган бу асар бизгача етиб келмаган. Абу Ҳафс ан-Насафий Абу 
‘Али ал-Ҳасан ибн ‘Абд ал-Малик ан-Насафий (XI-XII асрлар), 
‘Умар ибн Аҳмад аш-Шабибий ад-Дизакий (в. 1117-18 й.), Абу 
Муҳаммад ‘Абдуллоҳ ибн Аҳмад ан-Нофила (в. 1109-10 й.) каби 
замонасининг йирик муҳаддисларидан сабоқ олган. У ўз устозлари 
Абу Са‘д ал-Идрисий, Абу-л-‘Аббос ал-Мустағфирий каби 
Самарқанддаги ҳадис илмига доир йирик асарлар ёзган 
олимларнинг китобларини ўрганган. Ан-Насафий ҳадис соҳасида 
қолдирган асарларининг ғоятда муҳим томони шундаки, уларда 
бизгача етиб келмаган ўзидан аввалги манбалардаги маълумотлар 
жамланган. 
Абу Ҳафс ан-Насафий Самарқанддаги «Дор ал-жузжонийа» 
номли илм даргоҳида қизғин фаолият олиб борди. Унинг ҳадис 
илми соҳасида қилган ишлари қаторида Имом ал-Бухорийнинг 
«ал-Жоми‘ ас-саҳиҳ» асарига бағишлаб, ўзининг «ан-Нажоҳ фи 
шарҳ китоб ахбор ас-сиҳоҳ» («Саҳиҳ хабарлар китобини шарҳлаш 
бўйича эришилган ютуқ») номли шарҳини ёзганини таъкидлаш 
лозим
16
. Ан-Насафийнинг «Матла‘ ан-нужум ва-мажма‘ ал-‘улум» 
номли катта ҳажмдаги қомусий нодир асарининг 20-24 бўлимлари 
ҳам ҳадис илми соҳаларига бағишланган. Хусусан, «ас-Саб‘ийот 
15
Cureton W. Pillar of Creed of the Sunnites. – London. – 1843. 
16
Абу Ҳафс ‘Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий. Китоб ал-қанд фи зикр ‘уламо’ 
Самарқанд / Йусуф ал-Ҳоди таҳрири остида. – Теҳрон: Ойина-йи мирос, 1999 
(бундан кейин: Қанд. 1999). – Б. 24; Булгаков П.Г. Формуляры некоторых
документов по частному праву из энциклопедии ан-Насафи // Материалы по 
истории науки и культуры народов Средней Азии. – Т.: Фан, 1991. – Б. 67. 


12 
ас-сам‘ийот» деб номланган 24-бўлимида 360 та саҳиҳ ҳадислар 
жамланган
17

Марвлик олим Абу Са‘д ас-Сам‘оний «Мунтахаб му‘жам 
шуйух ас-Сам‘оний» («ас-Сам‘оний устозлари қомусининг 
сайланмаси») номли асарида Абу Ҳафс ан-Насафийни ўзига ижоза 
берган устози сифатида улуғлаб, уни
адаб, фиқҳ
илмларининг 
билимдони, ҳадис илмида имом, фозил, ҳадисларни жамлаш ва 
тасниф қилиш бўйича кўп пешқадамлардан бўлганини, кўплаб 
асарларнинг муаллифи эканини алоҳида таъкидлайди. Шу билан 
бирга ас-Сам‘оний ан-Насафийни ҳадис ёзишда «ал-Жарҳ ва-т-
та‘дил» («Инкор этиш ва тасдиқлаш») илми талабларига риоя 
этмаганликда айблайди. Бунга сабаб ан-Насафий, хусусан, «Китоб 
ал-қанд»да ҳадисларни ишончлилигига қараб эмас, балки ўша 
даврда Самарқандда муомалада бўлганига қараб зикр этганидадир 
дейиш мумкин
18

«Китоб ал-қанд» – муҳим тарихий манба» деб номланган 
биринчи бобнинг учинчи бандида Абу Ҳафс ан-Насафий асарининг 
бизгача етиб келган 

лёзма нусхаси, унинг нашрлари ва уларда 
йўл қўйилган хатолар таҳлили ҳамда манбанинг таркибий 
қисмлари ҳақида сўз боради. 
Ҳозирги кунда «Китоб ал-қанд»нинг ягона ва нотўлиқ қўлёзма 
нусхаси Истамбулдаги «Süleymaniye Kütübhanesi»нинг «Turhan 
Valde» фондида 70-рақам остида сақланади. Унга бағишланган илк 
тадқиқот турк олими Фуод Сезгинга тегишлидир. Тадқиқотчи 
асарнинг номи «ал-Қанд фи та’рих ‘уламо’ Самарқанд», деб 
таъкидлаган. Аммо китоб Абу-л-‘Аббос Жа‘фар ибн Муҳаммад ал-
Мустағфирийнинг (в. 1041 й.) «Та’рих Самарқанд» номли 
биографик қомусига ан-Насафий томонидан давом сифатида 
ёзилган «Зайл»дир деб хатога йўл қўйди. Чунки «Китоб ал-қанд»да 
169 ўринда ал-Мустағфирийдан маълумот келтирилганидан 
маълум бўладики, ал-Мустағфирийнинг асари ан-Насафий 
асарининг бошланиши эмас, балки манбасидир
19

17
Абу Ҳафс ‘Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий. Матла‘ ан-нужум ва-мажма‘ 
ал-‘улум. – Ўзбекистон Республикаси ФА Шарқшунослик институти. – 
Қўлёзмалар асосий фонди. – Қўлёзма № 1462. – В. 198
а
-214
б

18
Қанд. 1999. – Б. 15-16. 
19
Sezgin F. Geschichte des Arabischen Schrifttums. – T. I. – Лейден. – 1967. – Б. 
353. 


13 
Абу Ҳафс ан-Насафийнинг шогирди Муҳаммад ибн ‘Абд ал-
Жалил ас-Самарқандий (XII аср) «Китоб ал-қанд» асарига 
«Мунтахаб китоб ал-қанд» номли сайланма ёзди. Мазкур 
«Мунтахаб» диссертация учун асос қилиб олинган «Китоб ал-
қанд»нинг ноқис жойлари ўрнини қисман тўлдирувчи, манбадир. 
Шу сабабли тадқиқотда мазкур асар материалларидан унумли 
фойдаланилди. «Мунтахаб» қўлёзмасининг кашф этилиши XX аср 
бошларига т

ри келади. 1907 йилда Париждаги Франция 
Миллий кутубхонасига келиб тушиб, «Arabe 6284» рақами 
берилган бу асар қўлёзмасига 1925 йилда Э. Блоше
20
, 1950-
йилларда Ҳ. Риттер, А.З.В. Тўғон
21
, Р. Фрай, К. Каэн
22
каби 
тадқиқотчилар ўз мақолаларини бағишладилар. Фақат Дж. 
Уайнбергер 1986 йили бу асар «Мунтахаб китоб ал-қанд»нинг 
нотўлиқ нусхаси эканини исботлаб берди
23

Тадқиқотимиз давомида «Китоб ал-қанд» ва «Мунтахаб китоб 
ал-қанд» асарларининг танқидий матнлари тузилди. Улардаги 
юқорида зикр этилган хато ва камчиликлар бартараф этилди. 
«Китоб ал-қанд» асари ўзида фақатгина Самарқанд шаҳрига 
эмас, балки «Суғд-и Самарқанд»
24
га алоқадор 1232 та уламонинг 
таржимаи ҳоллари, ривоят қилган ҳадис ва иснодлари мужассам 
этган. 
Юқорида баён қилинганларга таяниб айтиш мумкинки, Абу 
Ҳафс ан-Насафийнинг «Китоб ал-қанд» асари VIII-XII асрлардаги 
Мовароуннаҳр, хусусан, Самарқанд маънавий муҳитини, айниқса, 
ҳадис илми тараққиётини ўзида акс эттирган муҳим ва қимматбаҳо 
манбадир. 

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish