Р-29 рахимджанов дурбек Абиджанович абу ҳафс ан-насафийнинг «китоб ал-қанд фи ма‘рифат ‘уламо’ самарқанд» АСАРИ самарқандда ҳадис илми тарихи бўйича муҳим манба



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/14
Sana17.04.2022
Hajmi0,79 Mb.
#558924
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
AutorefDurbek2

ибодот
ва 
му‘омалот
масалаларига қаратилди. 
Сомонийлар даврида Самарқандда ҳадис илмининг тараққий 
этишида фақиҳларнинг роли катта бўлган. Ҳаётий зарурат туфайли 
фақиҳлар бу даврда асосан ҳанафийлик мазҳабини кенг ёйиб, 
турли фирқа ва мазҳабларга, хусусан, му‘тазилийларга қарши 
курашдилар. Ўз навбатида Самарқандда ҳанафийликнинг 
ривожланишида 
муҳаддислар 
ҳам 
ўзларининг 
салмоқли 
ҳиссаларини қўшдилар. 
«XI-XII асрларда ҳадис илми»
деб номланган 
учинчи бобда
Қорахонийлар даврида муҳаддисларнинг Самарқанд ижтимоий-
сиёсий ҳаётида тутган ўрни ҳадис илмининг тарихи ҳақида сўз 
боради. 
«Шаҳар ижтимоий ҳаётининг хусусиятлари» деб номланган 
учинчи бобнинг биринчи бандида Қорахонийлар ҳукмронлиги 
ўрнатилиши натижасида Самарқандда юз берган ижтимоий-
иқтисодий ҳаётдаги ўзгаришлар, шаҳар аҳолисининг турмуш 
тарзи, сиёсий жараёнлар, уламоларнинг эгаллаган мавқелари 
тўғрисида сўз боради. 
XI асрнинг 70-90 йиллари Хоразмшоҳлар (1077-1231) ва 
Ғурийлар (1000-1215) орасидаги Хуросон учун бўлган қонли 
курашларга тўла бўлди. Аммо бу урушлар Самарқандни четлаб 
ўтди ва Тамғочхон Иброҳимнинг узоқ ҳукмронлиги шаҳардаги 
маънавий-маърифий тараққиёт учун тинч давр бўлди. Натижада 
Самарқандда иқтисодиёт, ҳунармандчилик ва санъат тараққий 
этди
31

Хоразмшоҳ қўлига ўтган Самарқандда жоме масжиди қурилди 
ва шоҳ учун сарой қуришга киришилди
32

1219 йилга келиб, Мовароуннаҳр ҳудудларига Чингизхон 
қўшинлари кириб кела бошлаган пайтда Самарқанд бор кучи ва 
имконияти билан ҳимояга тайёрлана бошлади. Хоразмшоҳ шаҳар 
деворларини мустаҳкамлашга алоҳида эътиборни қаратди. Аммо 
30
Камалиддинов Ш.С. «Китаб ал-ансаб» Абу Са‘да Абдалкарима ибн 
Мухаммада ас-Сам‘ани как источник по истории и истории культуры Средней 
Азии. – Т.: Фан, 1993. – Б. 166. 
31
История Самарканда. – Т. I. – Т.: Фан, 1969. – Б. 152. 
32
Ўша асар. – Б. 152. 


19 
кўрилган барча чоралар беҳуда кетди. 1220 йили март ойида 
Чингизхон қўшинлари Самарқандга кирдилар ва шаҳарни 
вайронага айлантирдилар
33

«Етакчи муҳаддислар ва ҳадис марказлари» деб номланган 
учинчи бобнинг иккинчи бандида Қорахонийлар даврида 
Самарқандда яшаб фаолият юритган муҳаддислар, ривоят 
қилинган ҳадислар, асосий илм марказлари ҳақида сўз юритилади. 
Абу Ҳафс ан-Насафийнинг «Китоб ал-қанд» асарида таржимаи 
ҳоллари келтирилган уламоларнинг аксари муаллифнинг шу 
даврда яшаган устозлари, ҳамсабоқ дўстлари ва бошқа 
замондошларидир.
Самарқандда маҳаллий ҳадис намояндалари билан бир қаторда 
Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг турли шаҳар ва қишлоқларидан 
келган муҳаддислар ҳам фаолият кўрсатганлар. Улар орасида 
минтақанинг Бухоро, Термиз, Насаф, Кеш, Дабусийа, Кушонийа 
каби, Хуросоннинг Балх, Марв, Нишопур, Ҳирот шаҳарларидан 
чиққан муҳаддисларни учратишимиз мумкин. 
Абу Ҳафс ан-Насафийнинг «Китоб ал-қанд» асари бизга фақиҳ 
ва илоҳиётчи сифатида маълум бўлган уламоларни муҳаддис 
сифатида танитади. Улар орасида фиқҳ илмининг билимдони Абу-
л-Му‘ин Маймун ибн Муҳаммад ал-Макҳулий ан-Насафийни (в. 
1115 й.) зикр этиш мумкин. «Китоб ал-қанд»да Макҳулийлар 
оиласига буюк муҳаддислар сулоласи сифатида қаралиб, унинг бир 
қатор вакиллари таржимаи ҳолларини беради. 
Самарқанд ҳадис илми тараққиётида саййидлар сулоласи 
вакиллари ҳам катта рол ўйнадилар. Ушбу сулоланинг 
бобокалонларидан бўлмиш
шайх ал-ислом ас-саййид
Абу Шужо‘ 
Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳамза ал-‘Алавий (в. 1065-66 й.) ҳадис 
илмида ўз авлодларига устозлик қилди. 
Ҳанафийа фиқҳи бўйича машҳур асар ёзиб, Мовароуннаҳрда 
ҳанафийа фиқҳининг ривожланишига ўзининг улкан ҳиссасини 
қўшган, ўрганилаётган даврда Самарқандда фаолият кўрсатган 
фақиҳ-олим – Бурҳон ад-дин ал-Марғиноний (1117-1197) ҳам 
ҳадис илмида пешқадам уламолардан эди. У ўзининг «Китоб ал-
ҳидойа», «Китоб ат-тажнис ва-л-мазид», «ал-Китоб фи-л-фаро’ид», 
33
Ўша асар. – Б. 152. 


20 
«Китоб бидойат ал-мубтади» асарларида ҳадислардан маҳорат 
билан фойдаланган. 
Самарқандда ҳадис илми марказлари турли жойларда – 
муҳаддислар уйлари, маҳаллалар, гузарлар, масжид ва мадрасалар 
каби ҳадис толиблари йиғиладиган жойларда ташкил топган эди. 
Шулардан бири шаҳардаги «Дор ал-жузжонийа» XI-XII асрларда 
муҳаддислар қизғин фаолият кўрсатган ана шундай ҳадис 
марказларидан бирига айланди. Самарқанддаги машҳур Чокардиза 
қабристонидаги фақат муҳаддислар дафн этиладиган 
Талл асҳоб 
ал-ҳадис 
(Ҳадис аҳллари тепалиги)нинг
 
мавжуд бўлгани шу даврда 
муҳаддислар Самарқанд уламоларининг аксар қисмини ташкил 
этганидан далолат беради. 
«Ҳадислар ва ўлка маънавий ҳаёти» деб аталган учинчи 
бобнинг учинчи банди, асосан, Абу Ҳафс ан-Насафий даврида 
муомалада бўлган ҳадислар таҳлилига бағишланган. Бу даврда 
муомалада бўлган ҳадислар орасида ҳам Самарқанд шаҳрини 
мақташга оид кўплаб ҳадислар бор
34

Аммо, аслан ўзларини араблардан санаган Самарқанд 
саййидларининг маҳаллий аҳоли урф-одатларига муносабатларини 
улар ривоят қилган наврўз байрами ҳақидаги қуйидаги ҳадисдан 
билиш мумкин:. Суннийликда тан олинган тўққиз китобда (
ал-
кутуб ат-тис‘а
)
35
учрамайдиган бу ҳадиснинг 
ас-саййид ал-имом 
Абу-л-Музаффар Қосим ибн Аби Шужо‘ томонидан ривоят 
қилиниши бу фикрнинг далилидир: 

Мушрикларга қарши ўлароқ, наврўз куни рўза тутинглар, 
шунда сизларга икки йил рўза тутганнинг савоби берилади
36

Бу даврда ривоят қилинган ҳадислар орасида жуда кўп саҳиҳ 
тўпламларда 
келган 
ҳадислар 
ҳам 
учрайди. 
Масалан, 
Самарқанднинг «Работ ал-мурабба‘» номли работида ҳадис имло 
қилган муҳаддис Абу-с-Самсом Зу-л-Фиқор ибн Муҳаммад ал-
Ҳасаний (в. 1115-16 й. дан кейин) ривоят қилган ҳадис тўққиз 
34
Бундай ҳадислар саҳиҳ тўпламларда учрамаслиги сабабли уларнинг 
Пайғамбар томонидан айтилган бўлиши эҳтимолдан узоқ. 
35
Мавсу‘ат. CD ROM. 
36
Нажм ад-дин ‘Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий. Китоб ал-қанд 
фи зикр ‘уламо’ Самарқанд / Назар Муҳаммад ал-Форйобий таҳрири остида. – ал-
Мамлака ал-‘Арабиййа ас-Су‘удиййа: Мактабат ал-Кавсар, 1412/1991. – Б. 542-
543. 


21 
«Саҳиҳ» тўпламда ҳам мавжуд. Жумладан ҳадисда шундай 
дейилади: 

Ким бир одамни ҳидоятга чақирса, унга эргашган одам 
каби савобга эга бўлади, унинг савоби ҳеч қанча камаймайди. Ким 
бировни залолатга бошласа, гуноҳда унга эргашган одам каби 
бўлади, унинг гуноҳи ҳеч камаймайди
37

Ота-онага яхшилик қилиш, уларни норози қилмаслик 
мавзуидаги ҳадислар XI-XII асрларда ҳам биринчи ўриндаги 
масалалардан эди. 
Муҳаддисларнинг ҳоким, қози ва умуман раҳбарлик 
лавозимларида ишлашга бўлган муносабатларини қозилар 
ҳақидаги ҳадисларни ривоят қилганларидан билиш мумкин. 
Қуръоннинг фазилатларини гапириб, уни ёд олишга тарғиб 
қилувчи ҳадисларни ривоят қилиниши қориларнинг баланд 
мавқега эга бўлганидан дарак беради. 
Ҳанафийа мазҳаби Самарқандда асосий фиқҳий мазҳаб 
бўлганини 
аш-шайх ал-имом ал-
хатиб
 
‘Умар ибн Муҳаммад ал-
Хаббоз (в. 1129 й.) ривоят қилган ҳадисдан билиш мумкин: «Охир 
замонда умматимдан бир киши бўлади, уни ан-Ну‘мон ибн Собит 
дерлар. Унга Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ деб куня берадилар. 
Аллоҳ таоло унинг қўлида суннатимни тирилтиради»
38

Умуман олганда, XI-XII асрларда ҳадис илми соҳасида бир 
қадар барқарорлик юз берганини кузатишимиз мумкин. Бу турли 
фирқа ва гуруҳлар ўртасидаги зиддиятнинг заифлашувида, 
муҳаддислар 
орасида 
маҳаллий 
самарқандлик 
уламолар 
мавқеининг юксак даражада ошганида кўринади. 

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish