«Ҳадис илмининг Самарқандга кириб келиши ва
ривожланиши (VIII-X асрлар)»
деб номланган
иккинчи боб
шаҳарнинг илк исломлашувидан Қорахонийлар (999-1219)
даврига
20
Blochet E. Catalogue des manusrits arabes des nouvelles acquisitions. – Париж. –
1925. – Б. 227.
21
Ritter H. Arabische Handschriften in Anatolien und Istanbul // Oriens. – Т. III. –
1950. – Б. 51.
22
Cahen C. Á propos de quelques articles du Köprülü Armağanı // Journal
Asiatique. – Т. 242. – 1954. – Б. 271-283.
23
Weinberger J. The Authorship of Two Twelfth Century Transoxanian
Biographical Dictionaries // Arabica. – Т. 33. – 1986. – Б. 369-382.
24
«Суғд-и Самарқанд» шаҳарга яқин кичик шаҳарча ва қишлоқларни ҳам ўз
ичига олган.
14
қадар бўлган ҳадис илмининг ҳолатини таҳлил этишга
бағишланган.
«Мусулмонлар
жамоасининг
шаклланиши
ва
унда
уламоларнинг тутган ўрни» деб аталган иккинчи бобнинг биринчи
бандида араблар келишидан аввалги Самарқанднинг бутун
минтақада тутган ўрни, шаҳарда мавжуд аҳолининг этник таркиби,
бу ерда ривожланган санъат ва маданият, ҳунармандчилик ва,
умуман, аҳоли шуғулланган касб-корлари ҳамда уламоларнинг
шаҳар ижтимоий, сиёсий ва маънавий ҳаётида тутган ўринлари
ҳақида сўз боради.
Сўғд аҳлининг дунё савдо-сотиқ муносабатларида катта
мавқени
эгаллаши
ташқи
дунё
билан
алоқаларнинг
мустаҳкамланиб, илм-фаннинг тараққий этишига пухта замин
тайёрлади
25
.
Ислом динининг Самарқандда қарор топиши, табиийки,
арабларнинг бевосита шу шаҳарга кириб, яшаши билан боғлиқ.
Мовароуннаҳрда биринчи бўлиб араблар ҳокимиятини ўрнатган
Қутайба ибн Муслим (704-715) эди.
Ислом дини Мовароуннаҳр аҳолиси томонидан осонликча
қабул қилинмади. Маҳаллий аҳолининг араблар ҳукмронлигига
қарши кўплаб қўзғолонлари бўлиб ўтди. Абу Муслим (747-749)
қўзғолони натижасида вужудга келган Аббосийлар давлати
давридан бошлаб араблар ва араб бўлмаган мусулмонлар ҳақ-
ҳуқуқларини тенглаштирди. Абу Муслим Мовароуннаҳрдаги ўз
таъсирини кучайтириш учун Самарқандни йирик марказга
айлантириш борасида талай ишлар олиб борди
26
.
Тоҳирийлар
(821-873)
даврида
Самарқанд
ва
Мовароуннаҳрнинг каттагина қисмини Сомонийлар сулоласи
бошқарди. Мовароуннаҳр ҳудудида марказлашган давлат тузишга
ҳаракат биринчи Сомоний ҳукмдори Самарқанд ҳокими Нуҳ ибн
25
Марказий Осиё маданияти ва санъати: Илм-фан // Мозийдан таралган зиё. –
Т.: Шарқ, 1998. – Б. 98.
26
Карев Ю.В. Дворец VIII в. в Самарканде в контексте доисламской и
раннемусульманской
дворцовой
архитектуры.
Опыт
исторической
интерпретации: автореф. дис. …канд. ист. наук. – М. 1999. – Б. 22-23; ўша
муаллиф. Политическая ситуация в Мавераннахре в середине VIII века // Средняя
Азия: археология, история, культура. Материалы международной конференции,
посвященной 50-летию научной деятельности Г.В. Шишкиной. – М.:
Государственный музей Востока, 2000. – Б. 205-218.
15
Асад (819-821) давридаёқ бошланди. У амалга оширган ҳарбий
юришларнинг муваффаққиятли боришида уламолар, хусусан,
муҳаддислар билан яхши муносабатда бўлиши ва уларнинг
ҳукмдор тарафида туришлари катта аҳамият касб этди.
Абу Ҳафс ан-Насафий асаридан
интихоб
(
сайланма
) қилган
Муҳаммад ибн ‘Абд ал-Жалил ас-Самарқандий (XII аср) амир
Исмо‘ил ибн Аҳмад ва унинг биродарлари Наср, Исҳоқ, Йа‘қуб
барчалари ҳадис ривоят қилганлари ҳақида гувоҳлик беради
27
.
IX аср охирида пойтахт Бухорога кўчганидан сўнг Самарқанд
ҳарбий ҳаракатлардан узоқда бўлди ва бу шаҳарда и
тисод,
маданият ва илм тараққиёти учун бир мунча қулай вазият вужудга
келди.
Самарқанднинг исломлашувида турли этник гуруҳлар
иштирок этди. Илк даврда араблар бу жараёнда етакчи мақомни
эгалладилар. Абу Муслим ҳаракати натижасида араблар мавқеи
қисман пасайиши ва хуросонликлар таъсирининг кучайиши
кузатилади. Сомонийлар даврида Самарқанд мусулмон жамоаси
таркибида аста-секин маҳаллий аҳоли сони ошиб, уларнинг
мавқелари мустаҳкамланиб борди.
«Ҳадис илмининг кириб келиши ва ривожланиши» деб
номланган иккинчи бобнинг иккинчи бандида хуросонлик ва
маҳаллий уламоларнинг Самарқандга ҳадис илмининг кириб
келишида кўрсатган хизматлари ҳақида сўз боради.
Муҳаддисларнинг ҳадис талабида узоқ шаҳарларга сафарлари
(
риҳлат
) VII асрда жуда кам юз берадиган воқеалардан эди.
Иснодлар таркибини таҳлил қилишдан аён бўладики, VIII асрдан
эътиборан муҳаддисларнинг ҳадис йиғиш, ўрганиш талабида
бошқа ўлкаларга фаол ҳаракатлари бошланган
28
. Самарқандда ҳам
ҳадис илмининг пайдо бўлиши ундан аввал бўлиши мумкин эмас.
Аммо, Мовароуннаҳр ҳадис илмининг вакиллари ўз салафлари
сифатида бу минтақага илк кириб келган арабларни зикр этадилар.
27
Абу-л-Фадл Муҳаммад ибн ‘Абд ал-Жалил ас-Самарқандий. Мунтахаб
китоб ал-қанд. – Париж. – Франция Миллий кутубхонаси. – Араб қўлёзмалари
фонди. – Қўлёзма № 6284. – В. 64
б
.
28
Juynboll G.H.A. Muslim tradition: Studies in Chronology, Provenance and
Authorship of Early Hadith. – Cambridge, London, New York, New Rochelle,
Melbourne, Sidney: Cambridge University Press, 1983. – Б. 6.
16
Самарқанддан чиққан ҳадис илмининг илк намояндалари
сифатида Абу Муқотил ас-Самарқандий, унинг шогирди Абу Бакр
Аҳмад ибн Наср ал-‘Атакий, икки ўғли – Салм ибн Ҳафс (в. 826 й.)
ва ‘Умар ибн Ҳафс (в. 834 й.), невара куёви Солим ибн Ғолибларни
(в. 869 й.) зикр этиш мумкин. Бундан маълум бўладики, Абу
Муқотил муҳаддислар хонадонининг бошлиғи эди. Айтиш
керакки, Самарқандда ҳадис илми тараққиётида ана шундай
муҳаддис оилаларининг ҳиссалари катта бўлган.
Сомонийлар
даврида
Самарқанд
энг
йирик
ҳадис
марказларидан бири бўлиб, бу даврда ҳадис илми билан
жамиятнинг турли табақа вакиллари шуғулландилар. Улар орасида
ҳоким, қози, суфий, му’аддиб, му’аззин ва турли касб эгалари бор
эдилар.
Тез орада ҳадис илмида тажриба орттирган самарқандликлар
ўз мактаби анъаналарини бошқа минтақаларга ёя бошладилар.
Масалан, биринчилардан бўлиб Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад
ас-Самарқандий Марв шаҳрида ҳадислар ривоят қилди
29
.
Самарқанд жамоасида ҳадислар сони орта боргач, уларни
тадқиқ этиб, илмий асосда ўрганувчилар сафи ҳам кенгайди. Айни
шу пайтда заиф ва ишончсиз ҳадисларни танқидий ўрганиш,
уларни алоҳида мажмуаларга йиғиш жараёни ҳам бошланиб кетди.
Абу Муҳаммад ‘Абдуллоҳ ибн ‘Абд ар-Раҳмон ад-Доримий
ал-Ҳофиз ас-Самарқандий (в. 869 й.) тузган «ал-Муснад» ҳадис
тўплами нафақат Самарқандда, балки бутун суннийликда ишончли
тўққиз тўпламдан бири сифатида тан олинди. Самарқандда Имом
ал-Бухорийнинг «ал-Жоми‘ ас-саҳиҳ» асари муҳаддислар орасида
асосий манбалар қаторида ривоят қилинар эди.
Самарқанд
ҳадис
илми
тараққиётида
ҳофизларнинг
хизматлари ҳам беқиёсдир. Минглаб ҳадисларни ёддан билган
бундай муҳаддислардан Абу Муҳаммад ад-Доримий, Абу Йа‘ло
‘Абд ал-Му’мин ибн Халаф ан-Насафий (в. 957 й.), Абу Муҳаммад
‘Абдуллоҳ ибн ‘Али ал-Боҳилий ас-Самарқандий (в. 992 й.), Абу-л-
Ҳусайн ‘Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Форисийларни (XI аср) зикр
этиш мумкин.
Калом илмининг таниқли алломаси Абу Мансур ал-
Мотуридий ўзининг «Китоб ат-тавҳид» номли асарида ислом
29
Қанд. 1999. – Б. 106-107.
17
ақидаларини ақлий ва нақлий далилларга таяниб шарҳлаган. Бунда
олим, асосан, Қуръон оятларига суянган бўлсада, аммо баъзи
ўринларда у Имом ал-Бухорий ва Имом ат-Термизий каби буюк
муҳаддислар келтирган ҳадислардан ҳам далил сифатида
фойдаланди.
Самарқанддаги «Дор ал-жузжонийа», шаҳар жоме масжиди,
турли маҳалла гузарлари, уламоларнинг хонадонлари ва шаҳардаги
кўплаб мадрасалар асосий ҳадис марказлари эдилар. Масалан,
«Китоб ал-қанд» асарида «Дор ал-жузжонийа»да фаолият юритган
20 га яқин муҳаддис номини учратиш мумкин. Ана шундай
марказларнинг самарали фаолияти Самарқанд ҳадис илми
тараққиётида муҳим ўринни эгаллади.
Иккинчи бобнинг «Ҳадис илми йўналишлари» деб номланган
учинчи банди Қорахонийлар даврига қадар Самарқандда кенг
тарқалган ҳадислар таҳлилига бағишланган. Абу Ҳафс ан-Насафий
ўрганилаётган даврга тааллуқли 100 дан ортиқ ҳадисларни ўз
асарида келтиради. Уларнинг таҳлили илк даврда Самарқандда
ҳадис илми турли йўналишларда ривожланганини кўрсатади.
Ҳадисларни мавзу жиҳатидан илоҳиёт, суфийлик, фиқҳ, одоб-
ахлоқ, диний амалиёт масалаларга бўлишимиз мумкин. Алоҳида
гуруҳни Самарқанд шаҳрини улуғловчи ҳадислар ташкил этади.
Бундай ҳадисларнинг ривоят қилиниш услублари саҳиҳ
ҳадисларникига
ўхшамасада,
уларни
эътибордан
четда
қолдирмаслик лозим. Чунки, бундай ҳадислардан ўша даврда
Самарқанд қандай муҳитга ва обрўга эга бўлганини билиш
мумкин.
Самарқандда илк даврда ривоят қилинган ҳадислар ўша даврга
хос бўлган хусусиятлар, тарихий жараёнлар, турли диний
фирқалар орасидаги курашларни маълум даражада акс эттиради.
Шулар жумласидан Самарқандда илк даврда муомалада бўлган
ҳадисларда тасаввуф масалалари асосий ўринлардан бирини
эгаллаган. Тарихдан маълумки, ушбу минтақадан чиққан кўп
муҳаддис ва фақиҳлар суфийлик йўлини тутган эдилар. Хусусан,
ас-Сам‘оний ўзининг «Китоб ал-ансоб» асарида 60 га яқин Ўрта
Осиёда яшаб, фаолият олиб борган суфийларнинг номларини зикр
18
этади
30
. Самарқандда ислом дини нисбатан мустаҳкам
ўрнашганидан кейин эса уламо ва муҳаддисларнинг эътиборлари
кўпроқ ‘
Do'stlaringiz bilan baham: |