Р-29 рахимджанов дурбек Абиджанович абу ҳафс ан-насафийнинг «китоб ал-қанд фи ма‘рифат ‘уламо’ самарқанд» АСАРИ самарқандда ҳадис илми тарихи бўйича муҳим манба



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/14
Sana17.04.2022
Hajmi0,79 Mb.
#558924
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
AutorefDurbek2

ТАДҚИҚОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ 
Мавзунинг долзарблиги.
Мамлакатимиз мустақилликка 
эришгач, ўз миллий ва диний қадриятларимизни тўла ўрганиш 
имкониятига эга бўлдик. «Мустақиллигимизнинг дастлабки 
кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида 
яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни 
тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим 
вазифа бўлиб қолди»
1
. Собиқ тузум даврида ўз ўтмиши, тарихи, 
ота-боболари қолдирган маънавий меросни ўрганишдан маҳрум 
бўлган халқимиз энди Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, 
Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Мансур ал-Мотуридий, Бурҳонуддин ал-
Марғиноний каби нафақат ислом оламида, балки бутун дунёда 
катта шуҳрат қозонган буюк алломаларнинг ҳаёти ва бебаҳо 
ижодларини ўргана бошлади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон 
миқёсида миллий маънавий меросни ўрганиш соҳасида эътиборга 
молик ишлар қилиндики, бу аввалги даврда олиб борилган 
тадқиқотлардан бир неча баробар кўпдир. 
«Халқнинг маданий қадриятлари, маънавий мероси минг 
йиллар мобайнида Шарқ халқлари учун қудратли маънавият 
манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ вақт давом этган қаттиқ 
мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўзбекистон халқи авлоддан-авлодга 
ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини ҳамда ўзига хос 
анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ бўлди»
2

Миллий қадриятларнинг бир қисмини диний қадриятлар 
ташкил этиб, улар асрлар давомида бир-бирлари билан чамбарчас 
алоқада бўлганлар. Ислом таълимотида ҳадис илми муҳим ўрин 
тутади. Ўрта Осиё ҳудудида ўрта асрларда бошқа соҳалар каби 
ҳадис илми доирасида ҳам миллий қадриятлар ва ислом дини 
ғоялари орасида ўзаро таъсир, мулоқот жараёнлари кечган. Ҳадис 
илми соҳасида бир неча авлод муҳаддислар фаолияти натижасида 
Ўрта Осиё маънавий ҳаёти ҳадислар билан чамбарчас кечди. Ўрта 
Осиёда бутун ислом олами миқёсида эътироф этилган йирик ҳадис 
марказларидан бири Самарқанддир.

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, 
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари // Каримов И.А. Ўзбекистон 
буюк келажак сари. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – Б. 524. 
2
Ўша асар. – Б. 524. 



Азалдан Ўрта Осиёнинг йирик илмий ва маданий 
марказларидан бири бўлган Самарқандга VIII асрнинг бошларида 
ислом дини билан бирга ҳадислар кириб кела бошлади. Маҳаллий 
муҳаддислар фаолияти натижасида бу шаҳарда ўзига хос мустақил 
мактаб шаклланди. Ислом маданиятига йирик муҳаддисларни 
етказиб берган Самарқанд мактаби фаолияти XIII аср бошларигача 
кузатилади. Бу мактаб ўз тараққиёти давомида пайдо бўлиш, 
маҳаллий маданият билан киришиш ва мўғуллар даврига келиб 
сўниш босқичларига эга. Ўрта Осиё маданияти тарихида 
Самарқанд ҳадис мактабининг тутган ўрни беқиёсдир. 
Самарқанд ҳадис мактабида кечган жараёнларни ўзида тўла 
акс эттирган деярли ягона манба Абу Ҳафс ан-Насафийнинг 
(вафоти 1142 йил) «Китоб ал-қанд фи ма‘рифат ‘уламо’ 
Самарқанд» асаридир.
Самарқанд Мовароуннаҳр миқёсида йирик ва етакчи илмий 
марказлардан бири бўлиб келган. Мазкур шаҳар ислом дини 
кирганидан сўнг илғор мусулмон илми марказига айланди. Бу ерда 
бошқа илмлар билан бир қаторда ҳадис илми ҳам барқ уриб 
ривожланди. Бу шаҳарда кўп сонли йирик муҳаддислар фаолият 
олиб борганлар. Жумладан, унда Абу Муқотил ас-Самарқандий 
(в. 823 й.), Абу Муҳаммад ад-Доримий ас-Самарқандий (в. 869 й.), 
Абу Са‘д ал-Идрисий (в. 1015 й.), Абу Ҳафс ан-Насафий 
(в. 1142 й.) каби йирик олимлар ҳадис илмини ривожлантирдилар. 
Асрлар оша халқимиз маънавий ҳаётида салмоқли ўрин 
эгаллаб келган ҳадис илмининг ўлкамиз йирик марказларидан бири 
бўлган Самарқанд шаҳридаги тарихини тадқиқ қилиш юртимиз 
маънавияти ва маданияти илдизларини ўрганишда катта аҳамиятга 
эгадир. 

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish