Р-29 рахимджанов дурбек Абиджанович абу ҳафс ан-насафийнинг «китоб ал-қанд фи ма‘рифат ‘уламо’ самарқанд» АСАРИ самарқандда ҳадис илми тарихи бўйича муҳим манба



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/14
Sana17.04.2022
Hajmi0,79 Mb.
#558924
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
AutorefDurbek2

Мавзунинг ўрганилиш даражаси.
VIII-XII асрларда 
Самарқандда ҳадис илми тарихини ёритишда аксарият ҳолларда 
унинг бир йирик вакили Абу Муҳаммад ад-Доримий ҳаёти ва 
ижодига эътибор берилди
3
. Тарихий-биографик ёдгорликларни 
тадқиқ қилиш асносида баъзи бир самарқандлик муҳаддислар 
таржимаи ҳоллари тадқиқотчилар эътиборини ўзига тортди. Тарих 
3
Robson J. al-Dārimī // Encyclopédie de l’Islām. Nouvelle éd. – Т. II. – Leiden-
London: Brill, 1965. – Б. 164; Wensinck A.J. Concordance et indices de la tradition 
musulmane: Les six livres, le Musnad d’al-Darimi, le Muwatta’ de Malik, le Musnad de 
Ahmad ibn Hanbal: 7 жилдли. – Leiden, 1936-1969. 



фанлари доктори Ш.C. Камолиддинов Абу Са‘д ас-Сам‘онийнинг 
«Китоб ал-ансоб» асари устида олиб борган тадқиқоти давомида 
Самарқанд билан боғлиқ 133 та муҳаддис ҳақидаги қисқа 
маълумотларни жамлади
4
. Туркиялик олим Й.З. Кавакжи ўзининг 
«XI-XII асрларда Қорахонийлар даврида Мовароуннаҳр ислом 
ҳуқуқчилари» номли китобида минтақада фаолият юритган фиқҳ 
илми намояндалари қаторида Самарқандда ҳадислар ривоят қилган 
47 фақиҳнинг биографияларини келтиради
5
. Самарқандлик 
олимларга бағишланган биографик тўпламларга ҳам бир неча 
муҳаддис таржимаи ҳоллари киритилди
6
. 1998 йилда буюк 
муҳаддис Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрий-қамарий 
тақвим 
бўйича 
1225 
йиллигини 
мамлакатимизда 
кенг 
нишонланиши 
Мовароуннаҳрда 
ҳадис 
илми 
тарихи 
ўрганилишининг жадаллашишига сезиларли туртки бўлди
7

Самарқанд ҳадис илми жараёнига билвосита таъсир кўрсатган 
Имом ал-Бухорий ва Имом ат-Термизийларнинг ҳаёти ва 
ижодларига ўзбек тадқиқотчилари У. Уватов
8
, Б. Эшонжонов
9

Н. Мирмаҳмудовларнинг
10
илмий ишлари бағишланган. Ю. Паул 
4
Камалиддинов Ш.С. «Китаб ал-ансаб» Абу Са‘да Абдалкарима ибн 
Мухаммада ас-Сам‘ани как источник по истории и истории культуры Средней 
Азии. – Т.: Фан, 1993. – Б. 160-165.
5
Kavakcı, Yusuf Ziya. XI ve XII. Asırlarda Karahanlılar Devrinde Māvāra’ al-Nahr 
Islâm Hukukçuları. – Ankara: Sevinç Matbaası, 1976. 
6
Абдуллаев И., Ҳикматуллаев Ҳ. Самарқандлик олимлар. – Т.: Фан, 1969. 
7
Мозийдан таралган зиё. – Т.: Шарқ, 1998. 
8
Уватов У. Донолардан сабоқлар. – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ 
мероси нашриёти, 1994; 

ша муаллиф. Муҳаддислар имоми. – Т.: Маънавият, 
1998; 

ша муаллиф. Буюк муҳаддислар: Имом ал-Бухорий, Имом Муслим, Имом 
ат-Термизий. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 1998; 

ша муаллиф. 
Ҳадис илмининг султони // Шарқ машъали. – 1998. – № 3-4. – Б. 26-29; Имом ал-
Бухорий ҳаёти / Араб тилидан таржима, кириш сўзи ва мақолалар муаллифи 
У.Уватов. – Т.: Шарқ, 1998; 

ша муаллиф. Мовароуннаҳр ва Хуросон 
олимларининг ҳадис илми ривожида тутган ўрни (Ал-Бухорий, Муслим, Ат-
Термизий): тарих фанлари доктори... дис. автореф. – Т.: Тошкент ислом 
университети, 2002. 
9
Эшонжонов Б. Имом ал-Бухорий – буюк фақиҳ // Имом ал-Бухорий 
сабоқлари. – 2000. – № 1. – Б. 16-18; 

ша муаллиф. IX аср Мовароуннаҳр 
маданий ҳаётида Имом ал-Бухорийнинг мавқеи ва унинг «ал-Жоми‘ ас-саҳиҳ» 
асаридаги фиқҳий масалалар: тарих фанлари номзоди… дис. автореф. – Т.: 
Тошкент ислом университети, 2001.
10
Мирмаҳмудов Н. Мовароуннаҳр ўлкасида ҳадис илмининг ривожланиш 
тарихидан // Шарқшунослик (ФАШИ). – 1997. – № 3. – Б. 5-9.



ўзининг 1993 йили нашр этган «Самарқанд тарихлари» номли 
мақоласида Самарқандда ўз ҳукмронлигини бошлаган Сомонийлар 
сулоласи (874-999) вакилларининг ҳадис илми борасидаги 
фаолиятларини тадқиқ қилди
11

Мустақиллик шарофати билан ҳадис тўпламларини ўзбек 
тилига ўгириш бобида талай ишлар амалга оширилди. Жумладан, 
Имом ал-Бухорийнинг тўрт жилддан иборат «ал-Жоми‘ ас-саҳиҳ», 
«ал-Адаб ал-муфрад» асарлари, «Ахлоқ-одобга оид ҳадис 
намуналари», «Минг бир ҳадис» ва бошқалар нашр этилди
12

Юқорида зикр этилган ишларда асосий эътибор алоҳида олинган 
муҳаддислар таржимаи ҳолларини ёритишга ва уларнинг айрим 
асарларини ўзбек тилига таржима қилишга қаратилди. Аммо, 
Самарқанд ҳадис мактаби тарихини комплекс анализ қилиш ва 
тараққиёт босқичларини ўрганишга етарли эътибор берилмади. 

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish