22
билан бир қаторда ўз даврининг етакчи муҳаддис олими, ҳофизи
эди. Унинг шоҳ асари «Китоб ал-қанд» ўзигача
яратилган аксар
биографик қомуслардаги материалларни ўзида мужассам этган.
Таҳлил этилган манбаларда келтирилган уламоларнинг
таржимаи ҳоллари ва ривоят қилган ҳадисларини таҳлил қилиш
натижасида мазкур муҳаддисларнинг турли ижтимоий гуруҳларга
мансуб эканликлари аниқланди.
Самарқандда фаолият олиб борган муҳаддисларнинг келиб
чиқишлари
Хуросон
ва
Мовароуннаҳрнинг
турли
илм
марказларидан экани бу шаҳарнинг тадқиқ этилаётган даврда илм-
фаннинг асосий марказларидан бири бўлганини кўрсатади.
Қорахонийларнинг Самарқандга кириб келиши билан бу
шаҳарнинг Хуросон билан илмий алоқалари бир қадар
узилиб
қолди ва ҳадис илми соҳасида ҳам турғунлик даври бошланди. Бу
даврда заиф ҳадислар кенг тарқалиб, ҳадис илмида ўзига хос
инқироз даври бошланди. Самарқандда ҳанафийа ривожланиб,
ҳадисларни шу мазҳаб асосида тушуниш ва талқин қилиш даври
бўлди.
Мовароуннаҳрга араб қўшинларининг дастлаб келиши
даврида ҳадислар фақатгина оғзаки равишда муомалада бўлган
бўлса, ислом динининг маҳаллий аҳоли ўртасида ўзлаштирилиб,
унинг илмлари бу минтақада кенг ёйилгач, ҳадис илми ёзма
равишда ривожланди. VIII-XII асрларда Самарқандда ҳадис
илмининг тараққиёти турли даврларда хилма-хил йўналишларда
давом этди. Самарқанд ҳадис мактаби
маълум даврларда ислом
оламининг бошқа марказларига ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Самарқанд ҳадис мактаби намояндалари Ҳижоз, Сурия, Ироқ,
Миср, Хуросон каби йирик марказ вакилларига бу илмдан сабоқ
бердилар.
VIII асрнинг биринчи ярмида Мовароуннаҳрда ислом
илмларининг
ёйилиши
хуросонлик
уламолар
томонидан
бошланган бўлса, шу асрнинг иккинчи ярмига келиб ислом
илмлари бўйича маҳаллий аҳолидан йирик уламолар етишиб чиқа
бошладилар.
Саҳиҳ ҳадисларни саралаб, асарлар яратиш бўйича
Мовароуннаҳр муҳаддислари ислом оламида етакчи ўринни
эгалладилар. Имом ал-Бухорий,
Имом ат-Термизий, Имом ад-
Доримий каби бутун дунёга маълум муҳаддислар бунга яққол
мисолдирлар. Аммо бу минтақадаги ҳадис марказлари орасида
23
Самарқанд доимо етакчи ўринда бўлган. Бу жойда ҳадиснинг
ривожланишида бошқа марказларнинг, хусусан Хуросон ҳадис
марказининг улуши сезиларли бўлди. Улар орасида Абу Му‘оз
Холид
ибн Сулаймон ал-Балхий, Абу Муҳаммад ‘Абдуллоҳ ибн ал-
Муборак ал-Марвазий, Абу Мути‘ ал-Балхий каби Хуросон
мактаби йирик намояндаларининг хизматлари беқиёсдир.
Мўғулларнинг Ўрта Осиёга кириб келиши билан Самарқанд
вайрон қилинди. Шаҳарда фаолият кўрсатган муҳаддислар энди
узоқ ўлкаларга кўчиб кетдилар. Маҳаллий
анъаналар деярли
йўқолиб кетди. Самарқанднинг мўғуллар босқинидан кейинги
даврдаги ҳадис илми ёзма манбалар асосида ўрганилди.
Мазкур тадқиқотдан кўзда тутилган асосий мақсадлардан яна
бири фақатгина саҳиҳ ва заиф ҳадисларни бир-биридан ажратиш
эмас, балки ўша даврда амалда бўлган сохта, тўқима ҳадисларни
ҳам ўрганиш, улар қайси даврда вужудга келганини аниқлаб, ўша
пайтдаги маънавий муҳитни янада аниқроқ ёритишдан иборат эди.
Тадқиқот натижаларидан маълум бўлдики, VIII-XII асрларда
Самарқандда ҳадис илмининг тараққиёт босқичлари
тарихий
воқеалар ва жараёнлар билан бевосита боғлиқликда кечган.
Мазкур шаҳар уламолари муҳитида муомалада б
лган
ҳадислардан
ша даврнинг ижтимоий-маънавий ҳаёти ҳақида
қимматли маълумотларни олиш мумкин. Муҳаддислар ҳам шаҳар
ижтимоий ҳаётида маданият вакиллари сифатида муҳим ўрин
тутдилар. Абу Ҳафс ан-Насафийнинг «Китоб ал-қанд фи ма‘рифат
‘уламо’ Самарқанд» асаридаги муҳим ва қимматбаҳо маълумотлар
ушбу жараёнларни т
лақонли равишда акс эттиради.