78
ДОНО CАВДОГАР
Алишер Навоийнинг ёшлигида отаси ўлиб кетган экан. Отаси
ўлгандан сўнг ўз шаҳрида туролмай, Самарқандга бориб,
мадрасада
ўқибди. Кўп қийинчиликлар билан ўқишни тамомлаб, яна ўз шаҳрига
қайтибди. От-уловсиз, пиёда юриб, бир неча кун деганда бир тоққа
келибди. Бу жойда бир мўйсафид чўпон билан учрашибди.
Алишер Навоий ўзини кўтариб катта қилган, отасининг чўпонини
дарров танибди. Чол ҳам уни таниб:
-
Тушумми, ўнгимми? – деб кўришибди. Дарров белбоғини ёзиб
нону сут билан меҳмон қилибди.
-
Бу қўйлар кимники? – деб сўрабди, Алишер Навоий.
-
Болам, бу қўйларнинг ҳаммаси сизники, у ёқдалигингизда
отангиздан қолган моллар ҳар кимнинг қўлида қолиб эди. Отангиз ҳаёт
вақтида икки юз қўйни сизга атаб менга топширган эди. Бу қўйлар ҳозир
болалаб етти юздан ошди. Отангизнинг васиятини ўз ўрнига қўйганим
учун хурсандман, бу қўйларни энди сизга топширдим, - дебди.
Алишер Навоий бир неча кун чупоннинг уйида меҳмон бўлибди.
Қўйларидан икки юзини ажратиб чолга берибди:
-
Ота, сиз ҳам бола-чақали одамсиз, мана бу қўйларни
хизмат
ҳақингиз учун олинг!
Чўпон жуда хурсанд бўлибди. Шундан сўнг, Алишер Навоий қолган
беш юз қўйни бозорга ҳайдабди. Бу қўйлар жуда семиз бўлгани учун
атрофини одамлар ўраб олибдилар.
-
Қўйингиз неча пул? – деб сўрабди одамлар.
-
Мен қўйимни насияга сотаман. Шу шарт биланки, пулини
подшо ўлган куни берасизлар. Шартимга кўнган
киши биттадан етаклаб
кетаверсин! – дебди.
Бозордаги одамлар дарров талашиб, қўйларни биттадан етаклаб олиб
кетибдилар. Шу куни айғоқчилар подшога бу хабарни етказибдилар.
79
-
Эй подшоҳи олам, бугун бозорга бир қаландарсифат йигит
келиб беш юз қўйини халққа насияга тарқатиб юборди. Пулини подшо
ўлган куни берасизлар, деб сизга ўлим тилади, – дебдилар.
Шунда подшо
ғазабланиб:
-
Боринглар, ўшақаландарни менинг ҳузуримга ҳозир
қилинглар, - деб буюрибди. Дарров унинг қўлини орқасига боғлаб,
подшонинг қошига келтирибдилар. Подшо қараса, ёшлигида бирга ўқиган
дўсти Алишер Навоий экан.
-
Нима учун шунча қўйни халққа бериб юбордингиз. Менинг
ўлимим сизга нега керак бўлиб қолди? – дебди подшо.
-
Эй дўстим, мен чакки иш қилганим йўқ. Сизнинг подшо
бўлганингизни эшитиб, қўйларни талатиб юбордим. Шундай ҳам
бериб
юборишим мумкин эди. Бироқ баъзи бир одамлар текин молдан ҳазар
қилишади. Шунинг учун қўйнинг пулини подшо ўлган куни берасизлар,
деб айтдим. Энди қўйларни олиб кетган одамлар “Ишқилиб, подшоҳимиз
ўлмасин. Подшо ўлса, савдогар пулини қистайди”, – деб сизга умр тилаб
юришади, – дебди.
Алишер Навоийнинг бу донолигига подшонинг завқи келиб, уни
ўзига вазир қилиб тайинлабди[“Эл деса Навоийни” 1991;11].
Do'stlaringiz bilan baham: