Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet83/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

3 – савол баёни: Сўнгги йилларда мамлакатимизда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш ва аҳолининг асосий молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, микромолиялаштириш соҳасини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4400-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ, нобанк кредит ташкилотлари кўрсатадиган хизматлар доираси кенгайтирилди ва микромолиявий хизматлар ҳажми оширилди.
Бугунги кунда республикада 63 микрокредит ташкилоти ва 64 ломбард фаолият кўрсатмоқда. 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, уларнинг активлари миқдори 1 010 млрд. сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ўсиши таъминланди. Шу даврда кредит портфели 23,7 фоизга ўсиб, 935 млрд. сўмга етди.
Нобанк кредит ташкилотлари соҳасини изчил ислоҳ қилиш, фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни тизимлаштириш ва унификациялаш мақсадида “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ–5992-сонли Фармони ижроси доирасида Жаҳон банки кўмагида энг яхши хорижий тажриба, умумэътироф этилган меъёр ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланди.
Қонун лойиҳасида нобанк кредит ташкилотларининг турлари, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати, нобанк кредит ташкилотларини ташкил этишга доир талаблар, шу жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли, таъсисчилари, раҳбар ходимлари, устав капитали, шунингдек, улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш тартиби ўрнатилмоқда.
Ҳужжат лойиҳасида фаолиятни лицензиялашнинг амалдаги жараёнлари нобанк кредит ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тартиби билан алмаштириш, ҳисоб рўйхатидан ўтиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати, уларни кўриб чиқиш ва тегишли қарорларни қабул қилиш тартиби белгиланмоқда. Шу билан бирга, ломбард фаолияти Марказий банкка ўз фаолияти бошланиши тўғрисида хабарнома юборганидан кейин амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, қонун лойиҳасида нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини уларнинг фаолияти таваккалчилигидан келиб чиқиб, мутаносиб равишда тартибга солиш ва назорат қилиш механизми жорий этилади, шунингдек, Марказий банкнинг ушбу йўналишдаги функцияларини бажариш ваколатлари белгилаб қўйилмоқда. Шу билан бирга, қонун лойиҳасида кўзда тутилган қоидаларда нобанк кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда. Хусусан, қонунчилик даражасида нобанк кредит ташкилотларининг улар кўрсатадиган хизматлар тўғрисидаги маълумотларини, шартномалар шартларига бир томонлама ўзгартириш ёки қўшимчалар киритишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни, шунингдек, истеъмолчиларнинг молиявий операциялари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбуриятлари белгиланмоқда.
Умуман олганда, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши республикамизда ягона молия тизимининг тўлдирувчиси сифатида нобанк кредит ташкилотлари ривожига хизмат қилади. Хусусий капитал устав фондининг асосий қисмини ташкил қилган тижорат банклари эса аксарият ҳолларда юқори даромадли йирик корхоналар ва жисмоний шахсларга банк хизматлари кўрсатишни афзал билади. Бундан ташқари, йирик тижорат банкларининг кредитлаш борасидаги талаблари, хусусан, кафиллик талаб қилиши, юқори фоиз ставкалари, ортиқча расмиятчиликлар кичик бизнес ва кам даромадли аҳолининг улар хизматига бўлган қизиқишини сусайтиради.
Айни пайтда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш борасида Президентимиз ташаббуси билан олиб борилаётган сиёсат банк-молия секторини ислоҳ қилиш орқали кредит ташкилотларининг молиявий оммабоплигини оширишга қаратилган. Бу борада тижорат банклари билан бир қаторда нобанк кредит ташкилотларини ривожлантириш масаласи Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан ҳам ўрин олган. 2021 йилга мўлжаллаган Давлат дастурида ҳам мазкур йўналишда аниқ вазифалар белгиланган. Соҳага оид маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йил 1 июнь ҳолатига кўра республикада 66 та микрокредит ташкилоти, 67 та ломбард ва 1 та ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, жами 134 та нобанк кредит ташкилотлари фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг активлари –7,6 трлн. сўм, жами капитали 824 млрд. сўмни ташкил этади.
Таққослаш учун: Бугунги кунда Россuяда - 4,З мингта, Қозоғистонда - 720 та, Қирғизистонда - 400 та нобанк кредит ташкилотлари фаолият юритади.
Бундай ҳолат тадбиркорликни молиявий ресурслар билан таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган тадбирларни муваффақиятли амалга оширишда нобанк кредит ташкилотларнинг имкониятларидан деярли фойдаланилмаётганини кўрсатиб турибди. Ваҳоланки, НКТ аҳоли ихтиёридаги бўш пул маблағларини жалб этиш ва уларни тадбиркорларга кредит сифатида тақдим этишда тижорат банкларига нисбатан анча юқори мобилликка эга.
Иқтисодиётда микромолиялаштириш воситаларидан кенг фойдаланиш учун НКТга банкларнинг айрим турдаги молиявий операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи нормаларни тизимлаштириш ва бирхиллаштириш зарурати туғилмоқда. Кредит ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш учун ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, шунингдек, тижорат банкларини микромолиялаштириш жараёнларига жалб қилиш бўйича кўрилаётган чораларга қарамасдан, республикада микромолиявий хизматлар кўрсатиш ҳажмини сезиларли даражада кенгайтиришда бир қанча муаммо ва тўсиқлар мавжуд. Ҳозирги кунда микрокредит ташкилотлари фаолияти “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида” ва “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади. Ўз навбатида, ломбардлар фаолиятининг асослари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 289 ва 894-моддаларида белгиланган бўлиб, уларнинг фаолиятини тартибга солувчи алоҳида махсус қонун мавжуд эмас. Демак, микромолиялаштириш қонунчилигини такомиллаштириш, соҳанинг энг самарали ва замонавий амалиётларини жорий этиш талаб этилади. Бу борада, айниқса, масофадан хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш, хизматлар тақдим этиш жараёнини соддалаштириш, аҳолида қарз ҳажмининг ҳаддан ташқари ортиб кетишига йўл қўймаслик чораларини кўриш, молиявий оммабопликни оширишда исломий молия тамойилларини жорий қилиб бориш НКТ ва микромолиялаштириш соҳасини янада ривожлантиришнинг энг долзарб вазифалари сифатида қаралиши лозим.
Жумладан, НКТ ташкил этилиши ва ривожланишини таъминлаш учун лицензиялаш тартиб-таомилларини соддалаштириш, таваккалчилик соҳаларини уларнинг имкониятларини мутаносиб равишда ҳисобга олган ҳолда тартибга солиш механизмларини жорий этиш муҳимдир. Айниқса, НКТнинг тегишли инфратузилмалардан фойдаланишдаги имкониятларини тижорат банкларига тенглаштириш ва бу борада тенг шароитларни яратишга қаратилган қулай норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш лозим. Бу эса нобанк молия хизматларига оид маҳсулот таклифлари, шакл ва турларини, шу жумладан, исломий молия хизматларини жорий этишнинг самарали ечимларни топишга шароит яратади. Мутахассис сифатида мазкур вазифалар ижроси нафақат микромолиявий хизматлар қамрови ва сифатини ошириш, шунингдек, иқтисодиётнинг кредитлар бозорини ривожлантириш, аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини ушбу бозорга жалб этиш масалаларида маълум даражада тижорат банкларига нисбатан рақобатни пайдо қилади, деган умиддамиз.
Айнан рақобат банк молия соҳасида ривожланиши ортда қолаётган (аниқроқ айтганда, етишмай турган) жараёнлигини тан олган ҳолда айтиш керакки, НКТ ва микромолиялаш ривожланиши банк-молия соҳасида рақобат муҳитини шакллантиришнинг “катализатор”и бўлиб хизмат қилса ажаб эмас.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish