Психология юнон тилидан таржима қилинганда – таълимот, жон билим тўғрисида (“psyche” – жон, руҳ ва “logos” – таълимот, илм) деган маънони англатади



Download 125,24 Kb.
bet43/46
Sana23.02.2022
Hajmi125,24 Kb.
#123382
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
Психология

Эгилувчанлик – бу шахснинг ҳаракатни катта амплитуда билан бажара олиш қобилияти. Бу сифат бўғинлар ҳаракатининг ривожланганлиги билан аниқланади. «Эгилувчанлик» атамасидан бутун тана бўғинларида ҳаракатчанлик мавжуд бўлганида фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Эгилувчанлик умумий ва махсус бўлиши мумкин:
Умумий эгилувчанлик- инсон гавдасининг ҳамма бўғимларидаги ҳаракатчанлиги бўлиб, юқори амплитудада турли ҳаракатларни бажаришдир.
Махсус эгилувчанлик- алоҳида бўғимлардаги жуда катта ҳаракат бўлиб, алоҳида фаолият туридаги талабларга мос келади.
Бўғимлар ҳаракатчанлиги етарлича бўлмаслиги кўникма ва малакаларни суст ўзлаштиришига сабаб бўлади. Эгилувчанликни тарбиялашда суст ва фаол услублардан фойдаланилади. Бўғимлар ҳаракатчанлигига таъсир этувчи махсус жисмоний машқлар, организм ривожланиши, ёши, жинси ва табиий ривожланиши билан келишилган ҳолда олиб борилмоғи зарур. Эгилувчанликни тарбиялаш 7-10 ёшлардан мақсадга мувофиқ. Фаол эгилувчанлик қизларда 11-13 ёшда ва ўғил болаларда 13-15 ёшда максимал кўрсаткичга эришади.
Эгилувчанликни ривожлантиришда пайларнинг ҳаддан ташқари чўзилиши ёки алоҳида мушак гуруҳларининг зўриқиши ҳисобига қадди-қомат бузилишига олиб келмаслиги керак.
Болалар билан машғулот олиб бориш жараёнида ўсиб бораётган бола организми билан ишлаётганимизни эсдан чиқармаслик керак. Чунки унга катта жисмоний ва руҳий юкламалар таъсир кўрсатади. Агар ўсаётган организмга руҳий анатомик-физиологик хусусиятлар инобатга олинмаса, юқори спорт натижаларига эришишга умид қилиш жуда қийин.
Эгилувчанлик аста-секин, узоқ муддатли машғулотлар эвазига шаклланади. Агар эгилувчанликни ривожлантиришга оид машғулотлар бироз тўхтатиб қўйилса бу сифат кескин йўқолиб кетиши ёки сусайиши мумкин. Масалан: курашда қўлланиладиган техник усулларнинг ўзи эгилувчанликни шакллантириб боради. Бунинг ўзи ушбу сифатни тўлақонли ривожлантириш имкониятини бермайди. Бу сифатни самарали такомиллаштириш учун мушак, пай, бўғимларни чўзиш, эгиш, ёйиш, сиқиш, бураш каби махсус машқларни секин – аста мунтазам қўллаш керак бўлади. Эгилувчанликни ёшликдан бошлаб шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бир қаторда бу сифатни ривожлантириш эҳтиёткорликни талаб қилади. Зўрма – зўраки ёки кескин тарзда қўлланган машқлар мушак, пай, бўғимларни шикастланишига, ҳатто оғир жароҳатларга олиб келиши мумкин.
Малакали курашчиларни тайёрлашда, бундан ташқари чаққонлик ва куч сифатларини ривожлантириш ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Таъкидлаб ўтиш жоизки, ўқув-машғулот  жараёнида барча жисмоний сифатларни гармоник равишда ривожлантириш маҳоратли курашчиларни тайёрлаш гаровидир. Айнан шу сифатлар аксарият ўйин малакаларининг самарали ижро этилишига таъсир кўрсатади.
Шунинг учун спорт тайёргарлиги жараёнида тезкорлик, куч, чаққонлик, чидамкорлик ва эгилувчанлик сифатларига алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Чунки, ушбу сифатларнинг етарли даражада ривожланган бўлиши спорт маҳоратининг самарали шаклланишига олиб келади. Бошқача қилиб айтганда, бу сифатлар спорт махоратини тез ва мукаммал ўсиши учун энг зарур пойдевордир.
Эгилувчанлик – ҳаракат-таянч аппаратининг мажмуавий морфологик хусусияти бўлиб, инсон гавдасининг алоҳида бўғимларидаги бир-бирига нисбатан бўлган ҳаракатдир. Эгилувчанлик деб киши ҳаракат аппаратининг анатамо- морфологик хоссаси тушунилади, унга катта ампилитуда билан ҳаракат бажаришга имкон беради. Бу ҳаракатни мушакнинг қисқариш ҳисобига қўшимча чўзиш ёки тортишдан фойдаланиб амалга оширилади, худди шунинг ўзини олдинга энгашиш, елкага штангани қўйиб олдинга энгашиш амалга оширилади. Иккинчи ҳолатда энгашиш амплитудаси кўпроқ бўлади. Ушбу факторларни ҳисобга олганда фаол эгилувчанлик – ҳаракатнинг катта амплитудасига эришган инсон қобилиятли бўлиб, бўғимлардан ўтувчи мушак гуруҳларининг қисқариши туфайли пайдо бўлади. Суст эгилувчанлик, пайлар ва мушакларнинг қўшимча куч таъсирида чўзилиш натижасида бажарилади.
Эгилувчанликни ривожлантириш учун жисмоний машқнинг икки туридан фойдаланилади: фаол эгилувчанликни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган, суст эгилувчанликни ривожлантиришга йўналтирилган, қўшимча чўзилишга бериладиган машқлар. Эгилувчанликни ривожлантиришдаги асосий талаблар – жадал машқлар билан эришиладиган - дастлабки мушакни «қиздириш»дир. Агарда бу қоидага риоя қилинмаса ва машқ ўтказилмаса, мушакнинг чўзилиши ёки жиддий зарарланишига олиб келади.





Download 125,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish