Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2019 йил
1-чораги фаолияти натижалари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси жорий ҳисобот даврида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ҳамда “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан моҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги №5087 рақамли Президент фармонига мувофиқ ўзига юклатилган вазифалар ва берилган ваколатлардан келиб чиққан ҳолда Палата фаолиятини мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб вазифалари ва асосий йўналишлари, хусусан, аҳолини тадбиркорлик фаоллигини янада ошириш ва уларнинг ўз бизнесини бошлашга даъват этиш, тадбиркорлик фаолиятининг барча босқичларида юзага келаётган муаммоларни ортиқча тўсиқларсиз ҳал этишга қаратилган бозор инфратузилмасини барқарор ишлашини мувофиқлаштирувчи амалий механизмларни яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.
I. ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА
Жорий ҳисобот даврида Палата раҳбарияти ўзининг асосий эътиборини тадбиркорлик субъектларини, айниқса ўз фаолиятини йўлга қўйиш даврида уларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш, уларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли муҳофазасининг кафолатларини кучайтириш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг устувор роли ва дахлсизлигини таъминлаш борасида самарали тизим яратишга қаратди.
Энг аввало, ишбилармонлик муҳитига таъсир қилувчи асосий фактор бўлган тегишли қонунлар ва меъёрий-хуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича амалий ишлар амалга оширилди:
а) республикамизда қабул қилиниши кўзда тутилаётган норматив-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани бериш бўйича ваколатли орган сифатида охирги 3 ой давомида қуйидаги ишларни амалга оширди:
жами 215 та қонун ҳужжатлари (29 та), Президент фармон ва қарорлари (39 та), Ҳукумат қарорлари (117 та) ва бошқа (30 та) меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди;
106 та лойиҳалар бўйича тадбиркорлик фаолияти ривожига тўсқинлик қилувчи ёки чекловчи меъёрий-хуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни бекор қилиш зарурияти тўғрисида тавсиялар баён этилган ҳулоса тайёрланди ҳамда қонунчилик ва ижро этиш ҳокимияти органларига тақдим этилди.
Жумладан,
- (1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўнгилочар савдо объектларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари тўғрисида»ги Қарори лойиҳаси юзасидан ушбу ҳужжат мамлакатда олиб борилаётган тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларга зидлиги, шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари учун лойиҳадаги меъзонларнинг белгиланиши тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда тўсиқ бўлиши тўғрисидаги Хулоса;
- (2) Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 139 ва 140-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси юзасидан юридик шахс ташкил этмасдан юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишга ҳақли бўлган жисмоний шахсларга нисбатан транспорт воситаларини бошқариш билан боғлиқ бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини оғирлаштириш зарурияти мавжудлигини ҳамда бу ўзгаришларнинг қонунийлик аҳволига таъсирини чуқур ўрганган ҳолда лойиҳани қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлигини қайта кўриб чиқиш тўғрисида Хулоса;
- (3) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори лойиҳаси юзасидан лойиҳада кўрсатилган давлат хизматлари учун тўловлар миқдорининг асоссиз оширилишининг олдини олиш, амалдаги тартибни мураккаблаштириши ва ортиқча сарсонгарчиликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган нормаларни чиқариб ташлаш лозимлиги тўғрисида Хулоса.
Тадбиркорлик фаолияти соҳаси қонунчилигини янада такомиллаштириш ва эксперт кенгашларини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |