По итогам 2011 года доля мчп в общем количестве предприятий выросла на 103,4% и


III. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА КЎМАКЛАШИШ СОҲАСИДА



Download 117 Kb.
bet4/6
Sana02.08.2022
Hajmi117 Kb.
#846284
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2019(2)

III. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА КЎМАКЛАШИШ СОҲАСИДА
Палата жорий ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида, жумладан тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва янада ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Палата ИҚ таркибий бўлинмалари 12 хил ва унинг худудлардаги ТКМлари 30 хил пулли ва пулсиз хизматларини ҳозирда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига, айниқса янгидан ўз бизнесини бошлаётган тадбиркорларга тақдим этиб, уларни Палата сафига қабул қилиш устида иш олиб борилди.
Палата тизимида тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва ривожлантиришда амалий ёрдам бериш, Банк-молия ташкилотлари билан ҳамкорлиги, бозор инфратузилмаси субъектлари хизматларидан фойдаланиш, бизнес-режа ишлаб чиқиш ва маркетинг тадқиқотлари ва ёшлар тадбиркорлиги бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитасининг 2019 йил 1-ярим йиллик иш режасига кўра ҳудудлардаги ёш тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган ёшлар учун “Тадбиркорлик ва иқтисодиёт асослари” китобининг лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа 232 бетдан иборат қўлланма бўлиб, унга асосан ёш тадбиркорларни илғор технологиялар билан таништириш, уларни экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнига жалб этишга мўлжалланган.


IV. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК СОҲАСИДА
а) Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича
ССП томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
9 июлдаги ЎРҚ-483 сон Қонунинг 13-моддасига биноан Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлари билан ўзаро ҳамкорлик тизимини яратиш бўйича режали ишлар амалга оширилди. Коррупцияга карши курашиш
Савдо-саноат палатаси томонидан ўз мақсад ва вазифаларини бажариш доирасида тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, қонунбузарликлар, биринчи навбатда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни тўлиқ шакллантириш юзасидан турли йўналишларда доимий равишда қатор ташкилий ва амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг I чораги мобайнида Палата мутасадди ходими Коррупцияга қарши республика идоралараро комиссиясида ўтказилган коррупцияга қарши курашни такомиллаштириш масалаларига бағишланган 2 та хизмат йиғилишида ўз фикр-мулохазалари ва таклифлари билан иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2017 йилдаги ПҚ-2752 сон қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури ижроси юзасидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида инфографика кўринишида маълумот тайёрланиб, Бош прокуратурага юборилди.
Тадбиркорлик субъектлари учун фойдаланишга мўлжалланган “Бизнес юритиш этикаси Кодекси” ишлаб чиқилиб, 40 000 нусхада чоп этилди ва тадбиркорларга тарқатиш учун Палатанинг ҳудудий бошқармаларига юбоирлди.
2019-2021 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурига киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, Бош прокуратурага тақдим этилди.
2019 йилда республика ҳудудларида тадбиркорлик субъектлари учун улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича Бош прокуратура, ДСҚ, ДБҚ, Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда очик семинарлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, семинарларни ўтказиш режа-жадвали ишлаб чиқилиб, мутасадди органларга келишиш ҳамда семинарларда қатнашадиган масъул ходимларни тайинлаш учун юборилди.
Бош прокуратура, прокуратура ҳузуридаги МИБ, ДСҚ ва ДБҚ органлари томонидан 2018 йилда аниқланган қонунбузарликлар, улар бўйича кўрилган чоралар, содир этилиши сабаблари ва имкон яратган шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотлар олинди ҳамда жорий йилда ҳудудларда ўтказиладиган очиқ семинарлар жараёнида фойдаланиш учун таҳлил қилинди ва умумлаштирилди.
Ҳисобот даврида Бошқарма томонидан тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва тўсқинликлар юзасидан Палатага келиб тушган 87 та мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларда баён этилган масалаларни ваколат доирасида кўриб чиқиш ва хал этиш учун тегишли давлат органларига йўналтирилди.
Давлат органлари томонидан ишлаб чиқилган 5 та норматив-ҳуқуқий хужжат лойихаси бўйича улар тадбиркорлик фаолиятига таъсирини ўрганиш мақсадида жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, лойиха муаллифларига юборилди.
5 та назорат қилувчи органларда ўтказилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш учун махсус гувохнома бериш мақсадида ўтказилган аттестация йиғилишларида иштирок этилди.



Download 117 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish