Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ва уларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари фаолияти тўғрисида
2019 йил I чораги давомида Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини такомиллаштириш, улар томонидан тадбиркорларга тезкор хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида туман (шаҳар) тузилмалари иштирокини кучайтириш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Республика бўйича Палатанинг 199 та туман ва шаҳарларда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари (ТКМ) фаолият юритмоқда.
2019 йилда ССП Ижро этувчи қўмитаси, ҳудудий бошқармалари ва туман(шаҳар) тузилмалари ўртасида маълумот алмашишни ташкиллаштириш, ССП Ижро этувчи қўмитаси маълумотлар базасидан ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) тузилмалари томонидан фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида “VPN” тармоғи ўрнатилмоқда. Бугунги кунда 199 та туман (шаҳар) Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг 170 тасида “VPN” тармоғи ўрнатилди.
V. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ЎҚИТИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ СОҲАСИДА
Савдо-саноат палатаси (Палата) қошида 1 та унитар корхона, 5 та ўқув марказлари ва 1 та ўқув марказ филиали, хусусан Савдо-саноат палатаси қошидаги “Business Monitoring Group” унитар корхонаси, Қорақалпоғистон Республикасида, Қашқадарё, Наманган, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида нодавлат таълим муассасалари ташкил этилган бўлиб, улардан 5 таси тегишли лицензия асосида бугунги кунда ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Мазкур ўқув марказлари қошида ҳисобот даврида умумий ташкил этилган ўқув курсларида жами 455 та фаолият юритаётган тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқаролар ўқитилди.
Шунингдек, Палата томонидан 2019 йил I чораги давомида тадбиркорлик соҳасига тегишли турли мавзуларда жами 242 та семинар, конференция ва давра суҳбатлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Милан шаҳри (Италия) Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Европа Иттифоқининг техник кўмаги остида 2017-2019 йиллар учун мўлжалланган “Қиймат занжирларини яратиш, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш” (АГРОКОМП) лойиҳаси доирасида шу давр оралиғида 19 та лойиҳа қатнашчиси Италия Милан шаҳрида стажировкада қатнашиб келишди.
Бўлиб ўтган стажировкада жами бўлиб 19 нафар қатнашчи иштирок этган бўлиб, уларнинг 7 нафарини аёллар ва 12 нафарини эркаклар ташкил этган. Шунингдек, ушбу лойиҳа иштирокчиларининг 1 нафари тадбиркорлик субъектининг ҳамда 18 нафари эса тадбиркорликка кўмаклашувчи ташкилотларининг вакиллари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган нодавлат таълим муассасаларининг (НТМ) рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида шакллантириб чиқилди. Ушбу НТМ билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар учун ташкил этиладиган ўқув курслари бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда жами 57 та НТМ билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |