Меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш мақсадида кўп йиллик тажрибага эга, ўз соҳасининг мутахассиси бўлган тадбиркорлик субъектлари, ҳамда тегишли малакага эга бўлган вазирлик ва мутасадди идора вакилларидан иборат турли мавзуларда жами 6-та Эксперт кенгашлари ўтказилди.
Тадбиркорлик субъектлари манфаатларини хуқуқий ҳимоясини таъминлаш Ушбу мурожаатлар юзасидан Палата томонидан Палата аъзолари манфаатида судларга жами 18 148 та даъво аризалари киритилди. Шундан, қарийб 78% тўлиқ қаноатлантирилган.
Шу билан бирга, 482 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келган низолар судгача низони ҳал этиш (медиация) жараёнида ҳал этилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг тегишли қарор ва ҳукмлари юзасидан келиб чиққан норозиликлар бўйича 8 та ҳолатда муаммоли масалалари юзасидан ЎзР Бош прокуратураси ва Олий судига назорат тартибида протест киритилиши тўғрисида илтимосномалар юборилган.
Шунингдек, давлат ташкилотларига нисбатан ҳамда улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар устидан 71 та ҳолатда судларга даъво аризаси киритилган бўлиб, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
Ҳакамлик судлари фаолияти 2019 йил 1-чорагида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг барча ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил этилган 15 та Ҳакамлик судлари фаолият кўрсатди. Ҳисобот даврида ҳакамлик судларига умумий қиймати 30,5 млрд. сўмлик, 31,5 минг АҚШ доллари ва 875 минг евро миқдорида 1726 та даъво аризалари келиб тушган. Бу 2018 йил 1-чи чорагида кўрилган ишлар сонига нисбатан 892 тага кўпдир.
Айниқса, Наманган (358 та), Самарқанд (208 та), Хоразм (195 та), Навоий (135 та)ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Ҳакамлик судлари фаолиятида ижобий ўзгаришлар кузатилган. Улар бошқаларга нисбатан анча кўп даъво аризаларини кўриб чиқишга эришганлар.
Жорий йилнинг бошидан буён ССП ва унинг барча ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлик судлари судьялари 200 дан ортиқ халқаро, республика илмий-амалий анжуманларда, яъни конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари, учрашувларда маърузалар билан иштирок этдилар. Шу даврда ОАВлари орқали 9 маротаба ҳакамлик судлари фаолияти ва ҳакамлик муҳокамаси афзалликларига оид мавзуларда мақолалар чиқарилди ва телевидения ва радио эшиттиришларда чиқишлар амалга оширилди.