272
10
2) Индукция, дедукция, аналогия.
Индукция
методи билишнинг шундай йулики, бунда ўқувчининг фикри бирликдан
умумийликка, хусусий хулосаларда умумий хулосага боради индуктив хулоса-хусусийдан
умумийга караб борадиган хулосадир. Бу методдан фойдаланиб бирор конуниятни очиш ѐ
коидани чикариш учун укитувчи мисоллар, масалалар, курсатмали материалларни пухталик
билан танлайди. Бошланғич синфларда индукция методи билан узвий боглик холда дедукция
методидан хам кенг фойдаланилади. Дедукция методи билишнинг шундай йулики, бу йул
умумий билимлар асосида хусусий билимларни беради. Дедукция умумий коидаларидан
хусусий мисолларга, аниқ коидаларга утишдир. Биринчи синф ўқувчиларига йигинди билан
кушилувчилар орасидаги богланишни тушунтириш учун болаларни хулосага индуктив
йул билан олиб бориш ургатилади. Курсатмаликдан фойдаланиб олдин хамма доирачалар
канчалик топилади.
0 0 0 0 0 0 0
5+2=7 7-5=2 7-2=5
Шундан кейин бошка сонлар хамда бошка курсатмали материаллар билан шундай
машклар бажарилади ва болаларнинг узлари ушбу умумий хулосани ифодалашади: «агар
йигиндидан
биринчи кушилувчи айрилса, иккинчи кушилувчи колади, агар йигиндидан
иккинчи кушилувчи айирилса биринчи кушилувчи колади» деб индуктив хулосага келинади.
Дедуктив хулосалар бир неча хусусий хулосаларнинг умумийсидир. Шунинг учун бу метод
ўқувчиларни уйлашга, изланишга мажбур килади. масалан: Йигиндини сонга булиши
хоссасини тушунтиришда
дедуктив мулохазадан, хулосадан фойдаланилади: масалан: а)
Йигиндини сонга булиши учун йигиндини хисоблаб уни сонга булиши керак.
а) (8+6):2=14:2=7 б) (8+6):2=8:2+6:2=4+3=7
Хар кайси кушилувчини сонга булиши ва хосил булган натижаларни кушиш керак.
Аналогия шундан хулосаки, бунда предметлар баъзи белгиларининг ухшатиш буйича
бу предметлар бошка белгилари буйича хам ухшаш деган тахминий хулосага келинади.
Аналогия хусусийдан хусусийга борадиган хулосадир. масалан: уч хонали сонларни
кушиш ва айиришнинг ѐзма усулларини куп хонали
сонларни кушиш ва айиришга
ургатиш аналогияни қўллашга асосланган. Шу максадда шундай мисолларни ечиш тавсия
килинадики, бунда хар бир навбатдаги мисол олдингисини уз ичига олади:
масалан:
+
635
+
4635
254 3254
899 7889
Бундай мисолларни ечгандан кейин ўқувчиларнинг узлари куп хонали сонларни ѐзма
кушиш ва айиришдек бажарилади деб хулоса чикарадилар. Индукция, дедукция, аналогия
методларидан фойдаланиши асосида аклий операциялар анализ, синтез таққослаш,
умумлаштириш ѐтади. Бутунни уни ташкил этувчи кисмларга ажратишга йуналтирилган
фикрлаш усули анализ дейилади.
Адабиётлар рўйхати:
1. Абдуллаева ҳ.А., Бикбоева Н.У. ва бошқалар. Бошланғич таълим концепцияси. – Т.:
«Бошланғич таълим», 1998.
2. Ғаффорова Т. Бошланғич таълимда замонавий педагогик технологиялар. - Т.:
«Тафаккур», 2011.
3. Ахмедова Н., Иноятова м., матназарова К. Бошланғич таълимдаги муаммоларни
бартараф этиш йўллари. методик тавсиялар. – Т.: library.ziyonet.uz/ru/book/ download/16233,
2015.