Педагогика ва Психология соҳаларидаги инновациялар


ШарҚ МУТаФФакирларининг ЁШларнинг ТаЪлиМ- ТарБиясига оид



Download 3,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/246
Sana14.08.2022
Hajmi3,75 Mb.
#847030
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   246
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 3 qism

10
ШарҚ МУТаФФакирларининг ЁШларнинг ТаЪлиМ- ТарБиясига оид 
ҚараШлари
Баҳодирхонова Розияхон Музаффаржон қизи.
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, 
18- умумтаълим мактабининг 11- синф ўқувчиси 
 +998 999902935 
аннотация:
мазкур мақолада Шарқ мутафаккирларининг таълим – тарбия борасидаги 
қарашлари акс эттирилган.
калит сўзлар
: таълим- тарбия бирлиги, тарбия турлари, одоб ва ахлоқ бирлиги, баркамол 
инсон сифатлари, ахлоқий гўзаллик.
Бугунги кунда ёш авлоднинг таълим- тарбияси кун тартибидаги муҳим масалалардан 
биридир. Таълим ва тарбия бир-бирини тўлдирувчи, бир-бирига боғлиқ тушунча 
ҳисобланади. Таълимнинг аввали яхши тарбия одобидир. Тарбия меҳр ва ширин сўз 
билан берилиши лозим. Зўрлаб берилган таълим боланинг хотирасидан тезда ўчиб кетади, 
қизиқиши сўнади. Бирорта ота ўз фарзандига одоб ва ахлоқдан афзалроқ мерос беролмайди. 
Болага, аввалло, чиройли исм танлай билиш муҳимдир. муҳаммад (а. в): Албатта, қиёмат 
куни ўз исмларингиз ва оталарингиз исми ила чақирилурсиз. Бас, исмларингизни гўзал 
қилинг”,- дейди. 
“Ўша жойда Закариё Раббига илтижо қилади: Раббим, менга ўз ҳузурингдан пок зурриёд 
ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эшитгувчидирсан. “
менинг фикримча, инсон оила қургунга қадар ҳам ҳалол ва софдил бўлиб умр ўтказиши 
керак. Чунки унинг қон- қонига сингиб кетган юксак инсоний туйғулари, яхши сифатлари 
ген орқали фарзандига ҳам ўтади. 
Алишер Навоий боланинг вояга етишида, камол топишида тарбиянинг куч ва қудратига 
алоҳида эътибор беради. Тарбия назариясида боланинг фойдасига ва етук киши бўлиб 
ўсишига ишонади. “Ёш боланинг жуда кичик ёшидан бошлаб тарбияламоқ зарур. Тарбия 
инсонга ўзида яхши одат ва фазилатлар ҳосил қилишига ёрдам беради. У одам шахси 
кишилар билан муносабатда, кишиларнинг бир-бирига бўлган руҳий маънавий таъсирлари 
натижасида тарбия туғилади” деб уқтиради. Шоир ўзининг “ Хазоинул маоний” асарида 
Одам асрорининг ижмолини қилдинг тафсил, мундин эркинки дединг ”ал валаду сирри 
абиҳ”,- дейди.
“Ал валаду сирри абиҳ” ҳадис бўлиб, “ бола ота- она сиридир” деган маънони англатади. 
Бир оилада яшагандан кейин ота- она боладан ҳеч нарсани яшира олмайди ва шу асосда 
фарзанд тарбия топади. 
Воиз ал Кошифий инсонни қайта тарбиялаш, ақлий қобилиятини ўстириш мумкин, деб 
ҳисоблайди. У боланинг мустақил фикрлаш қобилиятини ўстириш масаласига алоҳида 
эътибор беради. Тарбия масаласида оилавий ва ташқи муҳит муҳим ўрин тутади. Бола тўғри 
сўзли, ваъдага вафодор, яхши хулқли қилиб тарбияланиши керак. 
муслиҳиддин Саъди Шерозий (1184)нинг фикрича, оилада ота асосий масъулиятли 
тарбиячидир. Ота ўз болаларини тарбиялаши, ўқитиши, ҳунарга ўргатиши, жисмонан 
чиниқтириши, боладаги қобилиятни ривожлантириши керак. Тарбия бўлмаса боладаги 
қобилият сўнади. У тарбияни учга ақлий, нафосат ва жисмоний тарбияга бўлиб, оилавий 
тарбияга катта эътибор қаратади. 
Хоразмийнинг фикрича, илм- ҳунар, илм- маърифат инсоннинг ақлий камолоти, 
ижтимоий- маънавий ҳаётининг ривожи учун хизмат қилиши керак.
мирзо Улуғбек одам соғлом ва бақувват бўлиши учун ёшлик чоғиданоқ жисмоний 
машқлар билан шуғулланиши, таълим- тарбияда порахўрлик, қаллоблик бўлмаслиги учун 
мударрислар одил ва ҳалол бўлиши керак,-дейди. Унинг уқтиришича, боланинг билим 
олишига бўлган қизиқиши, ҳавасини оширишда у тарбияланаётган муҳит муҳим ўрин 
тутади. Ўқимишли ота- оналар ўз фарзандининг ҳақиқий инсон бўлиб камол топишига 
алоҳида эътибор бериши керак. 
Ибн Синонинг фикрича, болани тарбиялаш оила-ота-онанинг асосий мақсади ва 
вазифасидир. Ўз камчилигини тузатишга қодир бўлган ота- она тарбиячи бўлиши керак. 


276
10
фаробий: “ҳар кимки илм- ҳикматни ўрганаман деса, уни ёшлигидан бошласин, соғ- 
саломатлиги яхши бўлсин, яхши ахлоқ ва одоби бўлсин, сўзининг устидан чиқсин, ёмон 
ишлардан сақланган бўлсин, барча қонун- қоидаларни билсин, билимдон ва нотиқ бўлсин, 
илм ва аҳли илмдан мол-дунёсини аямасин, барча мавжуд моддий нарсалар тўғрисида 
билимга эга бўлсин”, -дея уқтиради. Унинг фикрича, билим, маърифатли бўлишни истаган 
ҳар бир киши ўзини яхши ахлоқ билан безатмоғи лозим. Акс ҳолда бола етук бўлиб 
етишмайди, кутилган натижага эриша олмайди.
Жомий “Баҳористон ” асарида таълим ва тарбия масалалари хусусида фикр билдиради. 
Билимларни чуқур эгаллашга даъвогар кишиларни одилликка, хушмуомалаликка ва доно 
сўз билан зулмга қарши таъсир этишга чақиради. Абдулла Авлоний “ тарбия қилгувчилар 
табиб кабидирки, хастанинг баданидаги касалига даво қилиш каби тарбияни боланинг 
вужудидаги жаҳл маразига “яхши хулқ” деган давонинг ичидан, “поклик” деган давонинг 
устидан бўлиб, катта қилмоғи лозимдир.” Авлонийнинг фикрича, бола эшитганидан кўра 
кўпроқ кўрганига эргашади. моҳлар ойим Нодира ҳаётнинг туб моҳиятини яхшилик 
биносини барпо этишдан иборат деб билади. Ёшлар тарбиясида миллий анъаналарнинг 
ўрни беқиёслигини таъкидлайди. Нодира ўз шеърларида баркамол инсонни улуғлайди.
муҳаммад Ризо Огаҳий ўз ижтимоий фаолиятида ёшларни, одамларни халқ, ватан, 
жамият фаровонлиги йўлида хизмат қилишга даъват этади. У дўстликни, меҳмондўстликни, 
ахлоқий гўзалликни улуғлайди, инсонларни зийракликка, тўғрисўз бўлишга чақиради. Бу 
фикрлар ҳозир ҳам педагогик қадриятлар сифатида қимматлидир. 
фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Алишер Навоий. Ибратли ҳикоятлар ва хислатли ҳикматлар. “Sano- standart” 
нашриёти. – Тошкент: 2016. -520 б.
2. Алишер Навоий. Хазойинул- маоний. 1. Ғаройибус сиғар. Нашрга тайёрловчи 
ҳамид Сулаймон.– Тошкент, 1959.
3. Суюма Ғаниева. мавлоно Абдураҳмон Жомий.- Тошкент: ТДШИ, 2014 
4. Энг қадимги ҳикматлар.- Тошкент: O‘zbekiston, 2018.
5. ҳикматлар шодаси (иккинчи китоб) Тўпловчилар А. Раимов, Н. Раимова- Тошкент: 
O‘zbekiston НмИУ. 2016


277

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish