Ҳаракат фаолиятини ў з л а ш т и р и ш ва м у с т а х к а м л а ш э т а п л а р и ва уларнинг мазмуни. Таълим жараёнидаги бу этапнинг асосий вазифаси – ҳаракатни бажара олиш (ўрганиш), малака ҳосил қилиб, уни кўникмага айлантиришни ўз ичига олади.
Бу этапнинг мазмунида ўзлаштирилаётган ҳаракат фаоли яти таркибидан ажратиб олинган айрим, алоҳида ҳаракат ларни ёки ҳаракат фаолиятини тўлиқ бажариш билан кўп мароталаб такрорлашлар - машқ қилиш жараёни ётади. Ҳар бир такрорлаш ташқи томондан бир хилдай кўринса-да, бошқа уринишлар таркибидаги ҳаркатларнинг мазмуни олдинги сидан нисбатан фарқланади ва шу билан бошланғич малакани мустаҳкамланишга юз тутади. Айнан шундай ҳолатларнинг таркибида янги ҳаракат фаолият шаклла-нишининг замини яширинган.
Такрорлаш жараёнини шартли равишда икки босқичга:
а) ҳаракатни бажариш учун малака вужудга келтириш;
б) ҳаракатни бажара билишни мустахкамлаш, малакани кўникмага айлантириш босқичларига ажратиш.
Малаканинг вужудга келиш босқичи унинг дастлабки асосий вариантини шаклланишини таъминласа, фаолиятнинг бажарилиши эса, ҳаракат малакаси пайдо бўлиш техникасининг белгилари билан боғлиқ. Шу сабабли ўқитувчи ҳаракат техника сининг асосини ва етакчи ҳаракатларни ўргатиш пайтида, ижрочи томонидан машқни бажаришда, бажарувчининг мускулларни ортиқча таранглашиши, ҳаракат таркибидаги асосий ҳаракат ларга тааллуқли бўлмаган ҳаракатларнинг пайдо бўлиши мумкин лигидан хабардор қилиши, уларнинг олдини олиш чораларини кўриши, олдини олиши, огоҳлантириши лозим бўлади.
Агарда янги ҳаракат фаолияти олдин ўзлаштирилганларига ўхшаш бўлса, уни ўзлаштириш учун бир ёки икки уринишнинг ўзи кифоя. Чунки стабил, муҳим координациявий механизмининг фонди, бойлиги – мувофиқлаштираолиш қобилияти(чаққонлик) қанча кенг ва кўламли бўлса, ўқувчининг ҳаракат тажрибаси шунчалар ортади ва янги ҳаракат фаолиятини осонлик билан ўзлаштиради.
Ҳаракатнинг ижросини мустаҳкамлаш палласи ҳаракат малакаси асосий вариантларининг шаклланиши билан харак терланади ва ҳаракат малакасининг айрим хусусиятлари ҳисобига рўй беради.
Нисбатан мураккаблик (қийинчилик) билан бажарилади деб ҳисобланадиган айрим ҳаракатлар, уларнинг фазодаги аниқлигига, бажариш вақтининг даврига қараб бир оз бузилиши мумкин. Шунинг учун ўқитишнинг асосий вазифаси ҳаракат техникаси асосини мустаҳкамлаш ва унинг ижросида стабилликка эришишдан иборатдир.
Ҳаракат фаолиятини ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш этапида таълимнинг барча м е т о д л а р и д а н кенг фойдаланилади:
- сўздан фойдаланиш (тушунтириш, вазифа, кўрсатма бериш, буйруқ, суҳбат, муҳокама, топшириқ, саноқ ва бошқалар);
- кўргазмали ҳис этиш (воситали, воситасиз кўргазмалилик);
- амалий методлар: бўлакларга ажратиб ёки ҳаракатни қандай бажарилса шундайлигича бажариш билан ўргатиш машқ қилиш, ўйин ва мусобақа методлари.
Булар орасида амалий методлар асосий ўринни эгаллайди. Бу этапда асосан ҳаракат лардаги ҳатоларни аниқлаш ва уларни тузатиш муҳимдир. Таълимнинг ютуғи ҳам ана шу муаммони ҳал этилишига боғлиқ.
Ҳаракат фаолиятини хатоларсиз ўзлаштириш ва хара катларни ўзлаштиришда уларнинг пайдо бўлиши бошқарила диган таълим принципи, бажариб кўриш ва ҳатолар прин циплари орқали амалга оширилади.
Ўқитишни бошқариладиган принципи ҳар қандай хато таълимга маълум маънода зарар келтиришини тасдиқлайди, шунинг учун ўқитишнинг барча шартларини (фаолият асосини мўлжалга олиб) қатъиян деталлаштириш ва регламентлаштириш талабларини қўяди.
Бажариб кўриш ва хатолар принципи эса унинг акси, яъни ҳаракатнинг асосини коррекциялаш ва оптимал вариантини ахтаришни, айрим ҳатоларнинг табиий равишда мақсадга мувофиқлигини тан олади. Бу принцип фаолият натижалари, усулларни ҳижжалаб тушунтириш, таълимнинг барча дидак тик принципларига ва ўқитиш қоидаларига риоя қилиш лозимлигини инкор этмайди. Мабодо, сунъий равишда хато ларга йўл қўйиш содир бўлса, ўқитувчи ва ўқувчининг зўр беришини йўққа чиқаришдек зиён етказмайди.
Ўқувчилар ҳаракат вазифасини ўзлаштиришни хатоларга йўл қўйиш орқали, образли қилиб айтганда, хато фойдали бўлиши лозим. Хатонинг асосий роли ижро техникасини индви дуаллаштиришдир. Кўламига кўра кенг асосга эга бўлган, аниқ мўлжал белгилаб ўрганилабошланган ҳаракат фаолияти ҳам ҳатолардан ҳоли эмас. Ҳар бир уриниш (подход) ҳам изланиш дир. Изланишни эса хатосиз тасаввур этиб бўлмайди.
Таълимнинг иккала принципи ҳам муаммони ҳал қилишда турлича йўлларни эътироф этса-да, улар ҳаракат малакаси ва кўникмасининг вужудга келишига олиб келадиган психофизио-логик мослашув моҳиятини инкор қилолмайди (Е.П. Илин, 1970).
Хатосиз ўқитишга интилиш уларнинг пайдо бўлиш эҳти молини камайтирмайди. Энг қулай шароитлар, жисмоний тайё ргарликнинг юқорилиги, ҳаракат фаолиятининг нисбатан соддалиги ва бошқалар хатоларни умуман содир бўлишини йўқга чиқариши ҳам мумкин.
Таълимнинг биринчи этапида ўргатиш, қоидадагидек бажариб кўриш ва хатолар принципи, иккинчисида бошқариладиган ўқи тиш принципи талабларидан фойдаланилади.
Тўғри танланган ва қўлланилган таълим методлари ҳара кат фаолиятини эгаллаш жараёнида хатоларнинг юзага чиқи шига йўл қўймаслик билан таълимнинг самарадорлигига ижо бий таъсир қилади.
Албатта хатолар содир бўлади, уларсиз мумкин эмас, дейиш мутлақо нотўғри фикр. Ўқитувчи ва ўқувчиларни хато ларига нисбатан бефарқлиги, уларга юзаки қараш, хатолар нинг камайишига салбий таъсир этиши, яна янги хатоларнинг пайдо бўлишига олиб келишини амалиёт тасдиқлаган. Айниқ са, ҳаракат малакаси шаклланишининг бошланғич этапларида машқни такрорлашлар давомида хатолар содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |