Малаканинг сўниши. Ҳаракат малакаси барча шартли рефлекслар қатори, агарда мустаҳкамланиб турилмаса сўнади. Сўниш малаканинг кетма-кетлигига ўхшаш кетма-кетликда ёки унинг тескариси тартибида содир бўлади.
Малакани номоён қилишнинг бошланишида сифат ўзгариш лар тез содир булмайди. Бу эса ўқувчиларни ўз кучлари ва имкони ятларига ишонмай қўйишларига сабаб бўлиши, айрим ҳолатларда эса фаолиятни бажаришдаги узилишларга сабаб бўлиши мумкин. Сўнг ҳаракатларни аниқ диференциаллаш қобилияти йўқола бошлайди, ҳаракатлар оралиғидаги қийин координацион алоқалар бузилади, олдин кўп вақт сарфлаб эришилган ижро техникасидаги индивидуаллик йўқолади. Ташқаридан бу ҳаракат фаолиятининг ёмонлашуви билан кузатилади.
Масалан: улоқтиришда натижа ёмонлашади (пасаяди), гимнастика машқларининг ижросида хатолар содир бўлади ва бошқалар. Машқ қилишнинг тўхтатиб қўйилиши бу ҳодисани янада сезиларли ҳолатда намоён бўлишига олиб келади. Ниҳоят, шуғулланувчи айрим қийин ҳаракатларни бажара олиш қобилиятини йўқотади.
Тизимсиз машғулотлар малака намоён бўлишининг сифати (тез югуруш, баландроқ сакраш ва бошқалар)га салбий таъсир этади ва ижро техникаси тезда ёмонлашади. Лекин ҳаракат малакаси бутунлай йўқ бўлмайди. Унинг асоси жуда узоқ сақла ниши ва қатор такрорлайверишлардан сўнг тез тикланиши мумкин.
Машқ қилмай қўйиш орқали шуғулланувчи эркин, катта куч сарфламай чиройли ва тез сузиш қобилиятини йўқотиши мумкин, лекин у ҳеч қачон ўз иш қобилиятини йўқотмайди. В.В.Белиновичнинг махсус изланишлар орқали аниқлашича, конькида учишдек қийин координация талаб қилувчи машқда 10-12 йил конькида турмаган, юрмаганлар битта машғу лотнинг ўзидаёқ ўзининг эски малакасини тиклашган.
Ҳаракат малакаси машқни такрорламай қўйиш орқали гина ёмонлашмай, ҳаракат сифатларининг даражасини, органи змнинг функционал имкониятларини пасайиши орқали ҳам содир бўлиши мумкин. Масалан, стайерларнинг ёши катталиги сабабли кислородни максимал сарфлашнинг улар организмида ёмонлашуви ҳисобига спорт натижаси пасаяди. Кейинчалик спортчи қачонлардир эришган юқори натижаси малакасини тўла йўқотиши мумкин.
Ёши катта гимнастлар «мах» билан бажариладиган техник жиҳатдан енгил машқларни жуда осонлик билан перекладина, брусьяда бажарсалар, ҳалқада куч билан бажариладиган машқ-ларни уддалай олмайдилар.
Малаканинг кўчиши (ўтиши). Жисмоний тарбиянинг билим бериш вазифаларидан бири белгиланган ҳаракат малакалари тизимини яратишдир. Натижада бир вақтнинг ўзида ёки бирин-кетин бир неча ҳаракат малакалари шаклланиб, бир-бирига таъсир кўрсатиши мумкин.
Физиология нуқтаи назари дан малакаларнинг ўзаро таъсири алоқалари шундай жараёнки, бир вақтнинг ўзида ёки бирин кетин, координа циявий, структуравий ўзгаришлар юзага келаверади. Бир вақтнинг ўзида бир неча ҳаракат фаолиятига ўқитиш, масалан: дарслар сериясида ёки битта фаолиятни ўргатишда бошқа малакаларни ҳам шаклланиши юз бериши мумкин.
Малакаларнинг ўзаро таъсири ва кўчиши бир неча хил бўлади:
Малакаларнинг ижобий, салбий к ў ч и ш и (ўтиши). И ж о б и й к ч и ш малакаларнинг ўзаро шундай муносабатики, унда олдин ҳосил бўлган малака кейинги, янгисини шаклла нишига ёрдам беради. Жумладан, теннис тўпини улоқтириш малакаси граната улоқтириш малакасини ўзлаштиришни осон лаш тиради. Янги ҳосил бўлаётган малакалар ҳаётий тажриба ва ўқитиш натижасида аввал шаклланганларига таянади.Ўз навбатида улар олдинги шаклланганларининг тузилиши жиҳатидан нисбатан ўхшаш малака элементлари янгисини шакллантиради.
Малаканинг салбий кўчиши. Олдин шаклланган малака янгисининг шаклланиши жараёнида қийинчиликларни юзага келтиради. Бу таълим жараёнининг чўзилишига сабаб бўлади, жисмоний сифатларнинг ривожланишини орқага суради.
Масалан, сувга сакровчидан, гимнастдан спринтер тайёр лаш ёки курашчидан теннисчини тайёрлашдек жараён бунга мисол бўлади.
Жисмоний тарбия дастурларини ишлаш, ўқув жараёнини режалаштириш, йўлланма берувчи машқлар тизимини тан лашда малакаларнинг ўзаро узвий таъсирининг характерини ўрганиш ва ҳисобга олиш жисмоний машқларни классифи кациялашда қўл келади. Бу билан ҳаракат малакасининг ижо ий кўчишнинг фойдали эффектидан иложи борича самарали фойдаланиш ва салбий кўчиш элементларидан огоҳ бўлиш малакасининг шаклланиш жараёни осонлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |