Малакани ривожлантирмайдиган, уни кўникмага айлани-шида самара бермайдиган ҳаракатларга хато ҳаракатлар деб қараш мавжуд. Ҳақиқатан ҳам айрим ҳолатларда булар хато ҳисобланса, бошқа пайтда хато категориясига, кейинчалик машқланиш орқали такомиллашган, такомллаштирилиши лозим бўлган ҳаракатлар ҳам киритилади. Умумий қабул қилинган «хато ҳаракатлар» деб аталмиш харакатлар класси фикация ҳозирча тузилгани йўқ.
Ҳозирги кунда маълум даражада кенг тарқалган, амалда кўпроқ қўлланилаётган В.В.Беленович томонидан тузилган хатолар классификацияси 43 дан жисмоний тарбия жараёнида кўпроқ фойдаланилади.
Аҳамиятига кўра хато тушунчалар классификация деб ҳам аташ мақсадга мувофиқ бўлмай, жуфтланган, гуруҳланган, шахсий белгисига эга бўлган атамалар тўплами десак ҳам бўлаверади:
1. Ҳаракат фаолияти техникасидаги асосий ҳатолар (брусьда «гавдани букиб кўтарилиш - подъем разгибом»ни бажаришда қўлни тирсакдан букиб қўйиш) ва умумий, асосий бўлмаган хатолар (брусpядаги машқларни бажаришда қоматни тўғри тута билмаслик).
Айрим ҳолатларда ўқитувчилар керакли натижаларга эришиш мақсадида биринчи гуруҳ хатоларни тўғрилайдилар, лекин умумий характердаги хатоларни назардан четда колди радилар. Умумий характердаги хатолар мавжуд бўлса, ўқув материалининг шундай такрорлаш керакки, унинг базасида харакатни навбатдаги қисмини ўргатиш осонлашсин.
2. Хусусий ва комплексли хатолар. Ҳаракат малакасининг шаклланиш фазасида хусусий хатолар кам содир бўлади. Агарда бу хатолар жуда ҳам қўпол бўлмаса, ўқитиш жараёнида ўзлаштиришга катта тўсиқ бўла олмайди. Одатда, комплексли ҳаракатларда хатолар кўпроқ кузатилади. Ҳаракат фаолиятини юзага келтирган ҳаракат актлари сабаб ва оқибат орқали узвийликка эга. Шу сабабли хатолар ўзаро шартлашгандек: бирининг орқасидан иккинчисини келтириб чиқариши таълим жараёнда кузатилган ҳодиса.
3. Автоматлашган ва автоматлашмаган хатолар. Автомат лашмаган хатолар кўпинча таълимнинг бошланғич этапларида учрайди. Ўқитиш методикасининг мувофиқлиги натижасида уларни тузатиш унчалик қийин эмас, уларнинг кўпчилиги ўз-ўзидан йўқолиб кетиши амалиётда исботланган.
Автоматлашган хатолар нотўғри ҳаракатларни кўп марота балар такрорлаш натижасида пайдо бўлади. Бундай хатолар ўта турғун бўлиб, уларни тузатишда маълум мураккабликлар юзага чиқиши мумкин.
Айрим ҳолларда ҳаракат фаолиятини такрорлашни вақтин ча тўхтатилиши лозим бўлади, бу ўз навбатида, яримшарлар пўстлоғидаги вақтли алоқаларнинг бир оз сусайишига олиб келади, сўнгра ҳаракат вазифасини ҳал қилишда янгича ёндашиш зарурияти юзага келади. Автоматлашган хатоларни тузатишда, ўқувчи ҳаракатни тўғри бажаришга уриниб бир оз ноқулайлик сезади. Лекин бундай торлик аста-секинлик билан ўтади,
4. Моҳиятли ва моҳиятсиз (аҳамиятли ва аҳамиятсиз) хатолар. Моҳиятли (қўпол) хатолар деганда, машқ техникаси асоси-негизида содир бўладиган, техниканинг асосини бузади ган хатолар тушунилади. Улар иложи борича тезроқ йўқоти лиши лозим, чунки таълим жараёнига салбий таъсири катта.
Моҳиятсиз (майда) хатолар ҳаракат фаолиятидан айрим ҳаракат актларига тааллуқли бўлиб, машқ қилиш давомида уларга нисбатан эътиборсизроқ бўлиш мумкин. Аҳамиятсиз хатога одатланиб қолиш, ҳаракат техникасини такомиллаштириш учун кейинчалик тўсиқларни келтириб чиқаради.
5. Типик ва типик бўлмаган хатолар. Айрим ҳаракатларда ҳар бир шуғулланувчи йўл қўядиган хатолар мавжуд бўлиб, улар типик, оммавий тарзда учрайдиган хатолар, деб аталади. Бундай хатоларнинг содир бўлишини олдиндан билиш қоидага айланган. Масалан, болаларнинг қисқа масофага югуришида қуйидаги типик хатолар содир бўлиши кутилади: стартда – тос қисмини баланд кўтариб юбориш; масофа бўйлаб югуришда-гавдани меъёридан ортиқ олдинга энкайтириш ва бошқалар.
Қандай хатолар содир бўлаётганлигига қараб, уни юзага келтираётган сабаблар аниқланиши лозим. Умумий кўри нишда содир бўладиган хатолар педагогик жараён принцип ларини, уларни ташкиллаш қоидалари ва шароитларини бузилиши сабабли юзага келиши аниқланган.
Нисбатан т и п и к х а т о л а р қуйдагилар бўлиши мумкин:
1) ўқувчи томонидан таълимнинг вазифасини тушунмаслик орқали содир бўладиган хатолар;
2) вазифани ҳал этиш лойиҳасининг такомиллашмаган-лиги, ҳаракат акти ёки фаолиятини мускул орқали ҳис қила олмаслик орқали содир бўладиган хатолар;
3) жисмоний тайёргарликнинг етарли даражада эмаслиги ва жисмоний сифатларнинг гармоник ривожланмаганлиги сабабли юзага келадиган хатолар;
4) ўз кучига тўла ишонмаслик, катъийятнинг етишмаслиги оқибатида йўл қўйиладиган хатолар;
5) ҳаракат малакасининг салбий кўчиши сабабли келиб чиқадиган хатолар;
6) вақтидан олдин толиқиш ва чарчашга олиб келадиган дарснинг ташкилланишига қўйиладиган талабларнинг бузилиши орқали вужудга келган хатолар;
7) машғулот ўтказиш жойининг, спорт ускуналарининг, жиҳозларнинг педагогик талабларга жавоб бермаслигидан содир бўладиган хатолар.
Хатолар содир бўлишининг типик сабабларини билиш, уларининг вужудга келиши билан боғлиқ жиҳатларини аниқлаш, хатоларни содир бўлишидан огоҳлантириш, педагогик жараённинг барча талабларига тўлалигича риоя қилиш демакдир.
Типик хатоларни олдини олишда қуйидагиларга эътибор бериш таълим жараёнининг сифатини яхшилайди:
1. Машқнинг умумий вазифасини ўқувчилар томонидан тўғри тушинишига эришиш. Уларнинг диққатини ўзлаштириш ёки мустаҳкамлашда пайдо бўлиши мумкин бўлган тўсиқлар, хатоларга қаратмай, машқ бўйича назарда тутилган вазифаларни ҳал этишга қарата олиш.
Масалан, баландликка сакрашни ўргатишда ўқувчининг диққатини баландликни забт этишига эмас, машқ техникасини ўрганишга қарата билишимиз лозим.
2. Ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолиятининг техникасини ўқувчилар томонидан тўғри тушунилишига эришиш.
3. Ўқувчининг кучига яраша бўлмаган машқни тавсия этиш беихтиёр хатолар содир бўлишига сабаблиги. Шунинг учун ҳам ўзлаштирилиши мумкин бўлган харакат акти, ўқув материалинигина тавсия қилиш зарур.
4. Машқ техникасини хатосиз, мукаммал бажариш билан ўрганишга хоҳишни уйғотиш. Биринчи уринишни катта эътибор билан амалга ошириш лозимиги шуғулланувчи ва ўқитувчининг диққати марказида бўлиши. Дастлабки - бирламчи уринишнинг тўғри-нотўғрилиги хотирада чуқур из қолдиришини эътиборга олиш.
5. Ҳаракатнинг тезлиги ва уни тўғри бажарилиши ораси-даги мувофиқликка риоя қилиш. Машқни аниқ бажарилишига тезликни буйсундириш, аввалига машқни аниқ бажариб сўнгра уни бажариш тезлигига эътибор бериш. Лекин бу қоидани ҳаракат вазифаси сифатида масса инерцияси тезлигини талаб қиладиган машқларга нисбатан қўлламаслик. Осилиб турган ҳолда турлича «мах»лар, сувга сакрашлардаги тезликлар бундан мустасно, уларни секинлаштириб бажариш мумкин эмас.
6. Максимал тезлик билан бажарилиши зарур деб ҳисоб-ланган машқларни бажаришга ўргатишда эришилган тезликни сақлай олиш учун кетган вақт мобайнидагина машқ қилиш тавсия этилади. Ундан ортиқ вақт давомида шу машқни такрорлаш ўзлаштириш самарадорлигига путур етказади. Айрим машқларни бажаришдаги аниқлик ва тезлик бир хил аҳамиятга эга бўлса, машқни ҳаракат координацияси бузилмайдиган тезликда бажариш керак бўлади. Секин ва тез бажаришлар орқали инерциянинг шундай тезликлари вужудга келадики, уларнинг кучи мускул қисқаришидан содир бўладиган аҳамиятли даражадаги қисқаришлардан пайдо бўладиганларидан кучли бўлиши мумкин.
7. Машғулот (дарс, тренировка)ни шуғулланувчининг муваффақиятсиз уринишдан сўнг тўхтатмаслик. Чунки бунда ўқувчиларнинг онгида нотўғри бажарилган фаолият хақида “из”- нотўғри тушунча қолади. Ўқувчи машғулотдан ўрганилиши лозим бўлган ҳаракатни ўзлаштирдим ёки уни натижаси бўйича маълум ютуқларга эришдим деган фикр билан кетиши керак. Агарда бир хил хато доимий равишда такрорланаверса, ўргатишни дарҳол тўхтатиш лозим, акс ҳолда у хато «автоматлашиб» қолиши мумкин.
8. Ўқитишнинг самарадорлиги ўқувчи ўз хатоларини онгли равишда тушунсагина ошади ва бу билан нотўғри шаклланган нерв мусукул алоқалари бир мунча сусаяди.
Хатолар классификацияси ва уларнинг содир бўлиш сабабларини билиш билангина уни тузатишнинг эффектив чораларини аниқлаш мумкин. Хатолар иложи борича қисқа фурсатда, тез ва тузатилиши пухта бўлиши зарур, чунки улар «автоматлашиб» таълим жараёнини секинлаштириши ва хатто шикастланишга олиб келиши ҳам мумкин. Таълим жараёнида энг муҳими, хатоларнинг сабабини аниқлашдир.
Хатони аниқлаш унчалар қийин эмас, мураккаби унинг содир бўлишига доир сабабни топишдир. Сабабини топиш, тушунтириш хатони тўғрилашнинг энг содда йўлларини топишга имконият яратади. Бу, ўз навбатида унинг оқибатларини олдини олишга имкон яратади.
Оммавий ўқитиш амалиётида хатоларни аниқлаш усуллари, уларни кузатиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш билан чегараланилади. Бир вақтнинг ўзида шуғулланувчиларнинг сонини кўплиги уларга хос хатоларни аниқлашда қийинчиликлар туғдиради.
Ўқитувчининг майдонда,машғулот жойида ўзига кузатиш жойини қулай танлай олиши, ҳаммани ва барча ҳаракатлардаги хатоларни содир бўлишини кўриш имкониятини беради. Кузатишни билиш – энг аввало, кўрганини таҳлил қила олиш ва баҳолашдир. Бу жараён ҳам ўқитувчи, ҳам ўқувчи томонидан икки томонлама бўлиши шарт. Ўқувчи жисмоний машқни бажараётиб, кўпинча ўзининг муваффақияти ёки муваффақиятсизлигини кўради ҳамда фао-лияти сифати ёки унинг якуний натижасига кўра баҳо беради. Лекин объектив таҳлилсиз ўз ютуғи ва камчилиги сабабини билмаслиги мумкин. Ўқитувчи ўқувчининг ўз ютуғи ва хатоси хақида фикр юрита олишга ўргатиши шарт. Бу ўз навбатида назарий билим ва амалий малака демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |