б
—
п, т
—
д,
С
—
3, ш—ж.
— товушнинг сўздаги ўрнини
аниқлаш; масалан, сўзда
учинчи бўлиб қандай товуш келяпти;
— товушнинг сўздаги кетма-кетлигини аниқлаш;
— сўздаги товушлар сонини аниқлаш: масалан, сўзда неч-
та товуш бор?
Фонематик синтезни текшириш. Бунда болаларнинг кетма-
кет берилган товушлардан бўғинлар тузиш қобилиятини тек-
шириб аниқланади;
Фонематик тасаввурни текшириш. Бунда болаларга қуйи-
даги топшириқлар берилади:
— берилган товуш қатнашган сўз ўйлаб топиш;
— номлари оппозицион товушлар
билан бошланадиган
предметли расмларни икки қаторға тахлаш. Масалан,
с—ш
ч
—
ц, р—я
ва бошқалар.
Нутқ просодик компонентларининг ҳолати
— суръ ат: н о р м ад а, с е Ш н л а й Г г а н г т е з г — -
— ритм: нормада ёки аритмия;
— овоз: нормада, бўғиқ, ҳирилдоқ, заиф, паст.
— овоз тембри: юмшоқ, қаттиқ;
— овоз атакаси: қаттиқ, юмшоқ, йўқ;
— нутқнинг аниқлиги: аниқ, равшан, мужмал;
— нафас: йормада, тезлашган, секинлашган;
— нафас олиш чуқурлиги: нормада, юзаки.
ш
Луғат бойлигини ўрганиш учун махсус усуллар қўлланила-
ди: предметларни номлаш, тасвирланишига кўра предметлар-
ни номлаш, предметлар номини умумлаштириш ва бошқалар.
Болага предметлар ёки предметлар тасвирланган расмлар
берилади ҳамда уларнинг сифати ва белгиларини номлаш так-
лиф этилади. Предметлар ва расмлар темалар бўйича танла-
нади. Масалан, ўйинчоқлар, идиш-товоқлар, мебель, кийимлар,
Луғат бойлиги ҳолатини ўрга*
оёқ кийимлари, одамнинг тана қисмлари, уй ва ёввойи ҳайвон-
лар, ўсимликлар, одамлар касби, йил фасллари.
Болага яна қуйидаги вазифалар таклиф этилади:
— расмларни ва кўрсатилган иш-ҳаракатни номлаш: «Бо-
ла нима қилаяпти?»— бола иш-ҳаракатни нойлаш билан са-
волга жавоб бериши керак. «Мен нима қилаяпман?»— иш-ҳа-
ракат амалда намойиш этилади;
— предметларни лномлаш.
Бола номлаши керак
бўлган
предметлар ёки уларнинг сифатий белгилари тасвирланган
предмет расмлари кўрсатилади. Буида логопед болага қуйи-
даги каби саволлар билан мурожат этади: «Бу нима?», «Бу
ким?», '«Нима қилаяпти?», «Қандай?»; «Кимники?»;
— тасвирланишига кўра предметларни номлаш: қайси ҳай-
вон сут беради? Нима билан ёзамиз? ва бошқалар.
— умумлаштирувчи сўзларни ажратиш: бир қатор предмет-
ларни ёки предмет (тасвирланган) расмларни битта умумий
сўз билан номлаш. Масалан: олма, анор, узум, беҳи, шафтоли,
анжир, лимон ёки уларнинг расмлари кўрсатилади ва савол
берилади. «Бу кўрсатилган предметларни бир сўз билан қан-
дай номлаймиз?».
— расмлардан фойдаланган ҳолда уларнинг ҳаракати би-
лан номлаш таклиф этилади. Болага раемларни кўриш так-
лиф этилади, бунда бола расмдаги
преДмет
қандай ҳара-
кат қила олишини айтиб бериши лозим (самолёт учаяпти,
қалдирғоч учаяпти, қўғирчоқ ўтирибди, бола югуряпти, қиз
сузяпти). Қуйидаги саволлар билан болага мурожаат этиш
мумкин: «Бола нима қилаяпти?» ва ҳоказолар:
— предметнинг белгисини аниқлаш. Осмон қандай? (ҳаво
ранг), пальто кимники?. (онамники)
— синоним ва антонимларни танлаш: иссиқ — совуқ, ши-
рин — аччиқ, баланд — паст, йўғон т— ингичка;
— бир ўзакли сўзларни билиш (боғ, боғча, боғбон);
— отлардан сифат ҳосил қилиш (Стол ёғочдан қилинган).
Қандай стол? (ёғоч стол). Ғуручли таом. Қандай таом? (гу-
ручли).
Болалар нутқининг грамматик томонини ўрганиш
'\у^
Бунинг учун болаларга қуйидаги вазифаларни
бажариш
таклиф этилади:
— сюжетли расмлар асосида ҳикоя тузиш;
— предметли расмлардан фойдаланган ҳолда бирликдаги
атлардан кўпликдаги отларни ҳосил қилиш (копток — копток-
лар, қалам — қаламлар, китоб — китоблар ва ҳоказо);
— отлардан кичрайтириш-эркалатиш формаларинй ҳосил
қилиш. Масалан: уй — ўйча, стол — столча;
— отлардан сифат, ясаш:
’ Бунда. асосий эътибор 'гапларнинг тузилишига қаратилади.
Болага расмлар ёки давомли расмлар асоеида ҳикоя қилиб
бериш, оддий ва мураккаб мазмунли матшарни сўзлаб бериш
таклиф этилади. Бунда сўзларии боғлаб, матнни қай даража-
да сўзлаб бериши ва ундаги камчиликлар ҳисобга олиб бори-
лади.
■
;
Бола нутқининг активлик даражаси, унинг монологик ва
дйалогик нутқдан фойдаланиш имкониятлари белгилаб бори-
лади. Бундан ташқари, боланинг нутқий муомалада ташаббус-
корлиги, шёър, ашула билиш-билмаслиги ҳам ҳисобга олинади.
Боланинг фақат нутқн эмас, балки унинг психологйк хусў-
сиятлари, шахсининг характерли томонлари, ақлий ҳолати ҳам
ўрганиб борилади.
Логопед текшириш жараёнида болани фақат кузатиб, у
бажарган вазифаларни бахрлабгина қолмай, балки кёрак бўл*
ганда болага ёрдам бериши лозим. Т.екшириш жараёнида бола
фаолияти, унинг қизиқиши, муваффақият ва муваффақйятсиз-
ликдан таъсирланиши, қийинчилик характери ва уни бартараф
этиш усуллари, йўл қўйилган хатоларни тўғрилаш қобилияти-
ни ҳисобга олиш лозим.
Болани чарчатиб қўймаслик, шунингдек, бола фаолиятининг
активлик даражасини пасайтирмаслик учун тёкшириш вақти-
да иш турлари ўзгартириб турилади.
Текшириш жараёнида болага ва унйнг ота-онасига бўлган
муносабат меҳрибонларча, текшприш психотерапевтик таъсир
этиш асосида бўлиши керак.
'
Текшириш усуллари бир қолипда бўлиши мумкин эмас,
улар ҳамма вақт индивидуал йўналишдадир.
Тўғри ташкил этилган текшириш ишлари дифференциал ди-
агностика масалаларини ҳал этишга имкон беради, шунингдек
тузатиш-тарбиявий
нш метОдларини тўғри танлашда катта
аҳамиятга эгадир.
Болаларнинг боғланган нутқинй текширишда қуйидаги топ-
шириқларни бериш мумкин:
а) сюжетли расмлар ёрдамида гап тузиш;
б) ўқиган текстини сўзлаб бериш;
в) давомли сюжетли расмлар ёрдамида ҳикоя
Ҳамма топшириқ она тилида бажарилади.
Текшириш учун материаллар
Предмет модели, муляж, тарқатма материаллар (расмлар,
конструкторлар). Зондлар, шпатель, рйна (девор ва стол ой-
наси).
Дидактик материаллар: ўйинчоқлар тўплами, стол устида
ўйналадиган ўйинчоқлар (лото, домино).
Альбомлар ёки расмлар тўплами, предметли, ибррали, сю-
жетлй, давомлй, қирқма расмлар.
Турли катталикдаги ва тўрлй хил саноҚ матёрйаллари, ма-
зайка, оптию-фазовий тасаввурларини аниқлаш учун
турли
ранг ва формадаги предметлар тўплами.
Турли ўлчамдаги предмётлар ёки уларнинг расмлари.
Овозли ўйинчоқлар тўплами: барабан, най, пианино, овоз
чиқарадиган ҳайвон-ўйинчоқлар.
Расмлар тўплами (ўйиичоқлар): мебель, кийим, идиш-то-
воқлар, траиспортлар, уй ва ёввойи ҳайвонлар, сабзавотлар,
мевалар.
Фонематик идрокни текшириш учун махсус қўлланмалар:
жуфт предметли расмлар, бўғинлар, сўзлар.
Нутқ картаси
1. Фамилияси, исми ,---------------------- :-----------—------------------
2. Ёши (ой, число, туғилган йили)--- -----—------:-------------------
3. Уй адреси----------- ------------------------ ;-------- -------------------
4. Группага қабул қилинган вақти------------- ------------ ----------
5. Боланннг қаердан келганлиги------------------------- ---------------
6. Ота-онасининг исми, фамилияси
Отаси — -------------------------------------------------- ------------
К асби _____________ _______________________________ _
Онаси___________________________________ _____ ____
Касби --------------------- ----------------------------------------------
Do'stlaringiz bilan baham: |