Фаннинг таълим соҳасидаги ўрни
Ҳар бир жамиятнинг тараққиёти ва истиқболи таълим тизимининг жадал ривожланиши, ижтимоий ҳаёт, ишлаб чиқариш билан ўзаро мувофиқ келиши, жаҳон таълимининг энг юқори натижаларига тенглаша олиши, давр талабларига жавоб бериши ва мавжуд субъектив эҳтиёжларни қай даражада қондира олишига бевосита боғлиқ. Таълим тизимида рўй бераётган туб ўзгаришлар, ўқитиш мазмунининг тобора янги ғоя ва қарашлар билан бойиб бораётганлиги, ёш авлод интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи янги технологияларнинг яратилаётганлиги, таълим олувчиларда юксак маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш, уларни “оммавий маданият” таъсирида ҳимоялаш заруриятининг юзага келаётганлиги “Педагогика назарияси ва тарихи” фани имкониятларидан самарали фойдаланиш натижаларига ҳам боғлиқ. Шунга кўра ушбу фан асосий ихтисослик фанларидан бири бўлиб, малакали педагог кадрлар тайёрлаш тизимининг муҳим бўғини ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |