Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фаннинг мақсади – бўлажак мутахассис сифатида талабаларни замонавий педагогика фанининг назарий-методологик асослари билан қуроллантириш, педагогик фаолият мазмуни, таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил этиш йўллари, илғор педагогик технологиялар билан яқиндан таништириш орқали уларда педагогик тафаккурни, ижобий фикрлаш қобилиятини, таълим олувчилар билан муваффақиятли ишлашга доир зарур малакаларни, вазиятни тўғри баҳолаш, оқилона қарорларни қабул қилиш, ижтимоий ёрдамга муҳтож ўқувчиларга билим бериш, уларни мақсадга мувофиқ тарбиялаш кўникмаларини шакллантириш, миллий педагогик мерос ғояларини, Шарқ мутафаккирларининг таълим-тарбияга оид қарашларини таълим муассасалари амалиётига мақсадли татбиқ этиш тажрибасини ҳосил қилишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |