Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро
боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
“Педагогика назарияси ва тарихи” фани ўқув режада 2 курснинг 3-4-семестрларида ҳар бири мустақил фан сифатида ўқитилади. Мазкур фан – Фалсафа тарихи ва назарияси, Ғоялар фалсафаси, Аксиология, Умумий психология, Ёш ва педагогик психология, Ёш психологияси ва гигиенаси, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон халқлар тарихи, Ўзбек адабиёти, Миллий ғоя ва маънавият асослари, Маънавиятшунослик, Жаҳон динлар тарихи, Информатика ва ахборот технологиялари, Этика, Эстетика, Маданиятшунослик ва ўқитиш методикаси каби фанлар билан узвий алоқада ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |