2. “Қандай” методи талабаларда ўрганилаётган мавзу, муаммо юзасидан умумий тасаввурларни ҳосил қилишга имкон беради. Методни қўллаш чоғида талабаларда мантиқий фикрлаш, мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунча, маълумотларни муайян тизимга солиш, уларни таҳлил қилиш кўникмалари шаклланади. 1) ўқитувчи танланган мавзу, масалани эълон қилади; 2) талабаларни мавзу ва метод билан ишлаш қоидалари билан таништиради; 3) талабалар гуруҳларга бириктириладилар; 4) гуруҳларга топшириқ берилади; 5) гуруҳларни топшириқни бажарадилар; 6) гуруҳлар томонидан тақдим этилган ечимлар билан жамоа таништирилади; 7) жамоа томонидан гуруҳларнинг ишлари муҳокама қилинади.
Муаммонинг ечими “буни қандай қилиш керак?”, “қандай?” саволларига жавоб топиш асосида ҳам қилинади. Муаммони ечишда “нима қилиш керак”лиги тўғрисида ўйланиб қолмаслик лозим. Саволларнинг изчил берилиши муҳим аҳамиятга эга. Методни қўллашда муаммони ечиш имкониятларигина изланмай, уларни қўллаш йўллари ҳам тадқиқ қилинади.
Методни қўллашда қуйидаги шартларга амал қилинади: 1) ўйланган барча ғоялар таҳлил қилинмасдан, баҳоламасдан ва таққосламасдан тезда қайд этилиши керак; 2) шаклланаётган диаграмма тугалланган бўлмай, унга янги ғояларни киритиш мумкин бўлсин; 3) агарда чизмада савол унинг “шохларида” бир неча бор қайтарилса, унда у бирор муҳимликни англатиб, у муаммонинг асосий ечими бўлиши мумкин; 4) янги ғоялар график, кластер ёки тасвир кўринишида бўлишидан қатъий назар юқоридан пастга ёки чапдан ўнгда қайд қилиб борилади ва буни талабаларнинг ўзлари ҳал этадилар; 5) агар талабалар саволларни қўғри қўйсадар ва масаланинг ривожланиш йўналишини объектив белгилай олсалар, у ҳолда ечим тўғри топилади.
3. “Кейс-стади” (инглиз тилида “case” мажмуа, аниқ вазият, “stadi” – таълим) технологияси талабаларда аниқ, реал ёки сунъий яратилган вазиятнинг муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали энг мақбул вариантларини топиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур технология талабаларни бевосита ҳар қандай мазмунга эга вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади.
Ушбу технологиянинг негизида муайян муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнининг умумий моҳиятини акс эттирувчи элементлар ётади. Булар қуйидагилардир: таълим шакллари, таълим методлари, таълим воситалари, таълим жараёнини бошқариш усуллари ва воситалари, муаммони ҳал қилиш юзасидан олиб борилаётган илмий изланишнинг усул ва воситалари, ахборотларни тўплаш ва уларни ўрганиш усул ва воситалари, илмий таҳлилнинг усул ва воситалари, ўқитувчи ва талаба ўртасидаги таълимий алоқанинг усул ва воситалари, ўқув натижалари.
Кейс-стади технологиясининг умумий тузилмасини қуйидагича ифодалаш мумкин:
“Кейс-стади” технологиясининг самарадорлиги ўқув жараёнини қуйидаги технологик босқичларда ташкил этилишига боғлиқ: 1) кейс ечимини топиш бўйича индивидуал ишлаш; 2) кейс ечимини топишда жамоавий ҳамкорликка эришиш.
Мазкур технологияни қўллашда индивидуал ишлашда қуйидаги тартибда иш кўрилади: 1) талабанинг кейс-стади технологияси моҳияти ва ундан фойдаланиш шартлари билан танишиши; 2) талаба томонидан тақдим этилган муаммонинг ўрганилиши; 3) муаммо юзасидан асосий ва иккинчи даражали масалаларни ажратиш, шакллантириш ва асослаш; 4) тадқиқот методларини танлаш ва вазиятни таҳлил қилиш; 5) тақдим этилган муаммонинг амалий жиҳатларини ўрганиш; 6) берилган муаммони ечишнинг усул ва воситаларини аниқлаш; 7) тақдим этилган ечимни таълим амалиётига тадбиқ этиш чора-тадбирларини белгилаш.
Кейс-стади бўйича жамоавий ҳамкорликда ишлашда қуйидаги тартибда иш кўрилади: 1) муаммо ва унинг ечимлари юзасидан жамоа (гуруҳ) аъзолари ўзаро фикр алмашадилар; 2) масаланинг ечими бўйича тақдим этилган вариантлар муҳокама қилинади ва уларнинг мақбуллик даражаси баҳоланади; 3) муаммоли вазиятнинг ечимини таъминлайдиган аниқ дастур ишлаб чиқилади; 4) масаланинг ечим тўғрисида маълумот берадиган тақдимот тайёрланади ҳамда унда намойиш этиладиган материаллар расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |