Ўқувчиларнинг БКМни баҳолаш мезонлари. Ўқувчиларнинг БКМни баҳолаш мезонлари ҳар бир фаннинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, гуруҳдаги ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасига таянган ҳолда белгиланади. Баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда ўқувчиларнинг оғзаки жавоб беришлари, кўникма ва малакаларига алоҳида-алоҳида ёндашилади.
Ўқувчиларнинг БКМ даражаси қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:
“5” баҳо (85-100 балл) қўйилади, агар: а) ўқувчи материални тўлиқ ўзлаштириб олган бўлса; б) ўрганилган мавзу бўйича асосий маълумотларнинг моҳиятини очиб бера олса; в) эгалланган билимларни амалда қўллай олса; г) ўрганилган мавзуни баён қилишда, ўзма ишларда хатоларга қўл қўймасдан, маълумотларни тушунтириб бера олса қўйилади.
“4” баҳо (71-84 балл) қўйилади, агар: а) ўқувчи ўрганилган мавзунинг моҳиятини билса; б) ўқитувчининг саволларига қийналмасдан жавоб бера олса; в) эгалланган билимларни амалиётда қўллай олса; г) оғзаки жавоб беришда жиддий хатоларга йўл қўймасдан, ўқитувчининг қўшимча саволлари билан хатоларини тўғрилай олса ҳамда ёзма ишда унча жиддий бўлмаган хатога йўл қўйилса;
“3” баҳо (55-70 балл) қўйилади, агар: а) ўқувчи ўрганилган мавзуни ўзлаштирган, лекин мустақил тушунтириш беришда ўқитувчининг аниқлаштирувчи саволларига эҳтиёж сезса; б) саволларнинг мантиқий тузуилишини ўзгартириб берганда, жавоб беришга қийналса; в) ёзма ишда хатолари бор бўлса.
“2” баҳо (0-54 балл) қўйилади, агар: ўқувчи ўрганилган мавзу ҳақида тушунчага эга бўлса-да, бироқ, уни ўзлаштирмаса, ёзма ишда қўпол хатоларга йўл қўйса.
Адабиётлар:
Бабанский Ю.К. Методы обучения в современной общеобразовательной школе. – Москва: Просвещение, 1985.
Лернер И.Я. Дидактические основы методов обучения. – Москва: Педагогика, 1981.
Педагогика // Учеб. пособие для студентов педагогических вузов и педагогичских колледжей. Под ред. П.И.Пидкасистого. – Москва: Педагогическое общество России, 200.
Рыжков В.Н. Дидактика. – Москва: Юнити-дана, 2004.
Сайидахмедов Н.С. Методы обучения школьников механизированному труду в хлопководстве. – Ташкент: Укитувчи, 1991.
Сайидаҳмедов Н.С. Янги педагогик технологиялар. – Тошкент: Молия, 2003.
8. Педагогика назарияси ва тарихи. 1-қисм. Педагогика назарияси / М.Х.Тохтаходжаева ва бошқалар. Проф. М.Х.Тохтаходжаеванинг умумий таҳрири остида. – Тошкент: “Iqtisod-moliya”, 1996.
Назорат учун саволлар:
1. Таълим методи нима?
2. Таълим методлари қандай турга бўлинади?
3. Оғзаки баён методлари қандай ўзига хосликларга эга?
4. Кўргазмали методларнинг афзалликлари нималар билан белгиланади?
5. Амалий методларнинг моҳияти нимадан иборат?
6. Дидактик ўйинлар қандай мақсадда қўлланилади?
7. Таълим воситалари қандай дидактик имкониятларга эга?
8. Таълимни ташхис этиш нима?
9. Таълимни баҳолаш ёки текшириш қандай мақсадга хизмат қилади?
10. Текшириш қандай босқичларда амалга оширилади?
11. Таълим олганликни назорат қилиш ва ташхислаш тамойиллари нималардан иборат?
12. Ўқув фаолиятини назорат қилиш қандай шаклларда амалга оширилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |