“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини яхлит бўлим ёки курснинг алоҳида мавзуси бўйича даврий текшириш. У



Download 3,63 Mb.
bet87/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

4. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини яхлит бўлим ёки курснинг алоҳида мавзуси бўйича даврий текшириш. Унинг мақсади – курснинг турли қисмларида ўрганилган ўқув материалининг структуравий элементлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўзлаштириш сифатини ташхислаш. Даврий текширишнинг асосий вазифаси – тизимлаштириш ва умумлаштириш.
5. Ўқувчиларнинг таълим жараёнининг барча босқичларида эгалланган билим, кўникма ва малакаларини якуний текшириш ва ҳисобга олиш. Ўзлаштиришнинг якуний ҳисоби ҳар бир чорак ва ўқув йили охирида ўтказилади. У олинган баҳоларни қўшиб, ўртача арифметик баллни механик тарзда чиқаришдангина иборат бўлмаслиги лозим. Бу, аввало, мазкур босқичда белгиланган мақсадга мувофиқ тарзда мавжад билим даражаси (сифати)ни ташхислашдир.


Назорат, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини баҳолаш ва таҳлил қилишни ҳам ўз ичига олади. Ўзлаштириш табеллари, синф, гуруҳ журналлари, рейтинг дафтарчалари ва шу кабиларда баҳолар шартли белгилар, код сигналлари, хотиралаш белгилари ва ҳоказолар баҳо кўринишида қайд этилади. Ўқувчининг ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун назорат якунлари (натижалари) асос бўлади. Бунда ўқувчилар ишининг ҳам сифат, ҳам миқдор кўрсаткичлари ҳисобга олинади. Миқдор кўрсаткичлари кўпроқ баллар ёки фоизларда. Сифат кўрсаткичлари эса аъло, яхши, қониқарли ва ҳоказо баҳоловчи фикрлар ёрдамида қайд этилади. Ҳар бир баҳоловчи фикрга олдиндан келишилган (белгиланган) маълум балл, кўрсаткич (масалан, ўрин – 1, 2, 3, 4 ва ҳоказо) тайинланади.


Баҳони амалда эгалланган БКМ билан давлат таълим стандартига кўра ўзлаштирилиши белгиланган БКМ умумий ҳажми ўртасидаги нисбат сифатида тушуниш зарур.
Ҳисобга олиш таълимнинг муайян даврида ўқувчилар ва ўқитувчи фаолиятини умумлаштириш, хулосалаш демакдир.
Ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижаларини ҳисобга олишда қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим: 1) ўқув дастури асосида мавзу ва булимни ўрганишда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ҳар томонлама назорат қилиш; 2) ҳар бир якунланган мавзу бўйича ўқувчиларнинг фаолияти тўғрисида хулоса чиқариш; 3) ўртача арифметик маълумотларга таянибгина ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини баҳоламаслик; 4) ўқувчиларнинг мавжуд билимларига аниқ, батафсил маълумот (тавсиф) бериш учун уларнинг бир неча ўқув йилидаги статистик ўзлаштириш маълумотларга асосланиб таҳлил этиш.
Ўзлаштиришни назорат қилиш қуйидаги вазифаларини бажаради:

Назорат қилишнинг асосий вазифаси ўқувчиларнинг БКМ даражасини аниқлаш ва баҳолашдан иборат. Бу ўқув материалларини ўрганишнинг кейинги босқичига ўтиш имкониятларини аниқлаштиради ва ўқитувчининг ўқув метод ҳамда усулларини тўғри танлаганини назорат қилади. Назорат қилиш вазифаси ўқув материалларини ўрганишнинг мақбул йўлларини топиш билан боғлиқдир.


Ўқитиш вазифаси ўқувчиларнинг билимини текширишда аниқ кўринади. Янги мавзуни мустаҳкамлаш жараёнида ёки уй вазифаларини текширишда ўқувчиларнинг ўтилган мавзуни такрорлашга, улар учун тушунарсиз бўлган маълумотларни билиш олишларига имкон туғилади.
Назоратнинг тарбиявий вазифаси шундан иборатки, ўқувчилар текширишга тайёр бўлиш учун дарсларни ўз вақтида тайёрлайдилар,бўш вақтдан унумли фойдавланишга ҳаракат қиладилар, интизомга ўрганадилар.
Текшириш ва баҳолаш ўқувчининг ўз билимлари ва қобилиятларини ўзи мустақил аниқлашига ҳам ёрдам беради. Ўзидаги камчиликларни кўра олишга ва уни тугатиш йўлларини излашга кўмаклашади. Лекин ўқувчининг билимини баҳолашда ўқитувчи ноҳақликка йўл қўйса, ўқувчи билан ўқитувчи ўртасида зиддият келиб чиқади. Уй вазифаларининг эса ҳаддан зиёд кўп бўлиши ҳам ўқувчиларнинг юзаки дарс тайёрлашига олиб келади.
Агар назорат ўқитиш ва тарбиялаш вазифалари тўғри амалга оширилса, шахснинг тафаккурини ривожлантириш ҳамда ҳис-туйғулари ва ахлоқий сифатларини тарбиялашга имкон туғилади. Бу ўз-ўзидан назоратнинг ривожлантирувчи вазифаси саналади.



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish