Ўқув фаолияти натижалари:
1) талабалар ЎзРнинг таълим соҳасидаги сиёсати тамойиллари тўғрисидаги билимларни ўзлаштирадилар;
2) талабаларнинг узлуксиз таълим тизими, таълим турларига оид билимлари бойийди;
3) талабалар хорижий мамлакатлар (АҚШ, Япония, Франция) таълим тизими билан танишадилар;
4) талабаларда таълим муассасасини бошқаришнинг педагогик-психологик асосларига оид билимлар мустаҳкамланади;
5) талабалар таълим муассасалари фаолияти мазмунини ёритувчи ҳужжатлар моҳияти тўғрисидаги тушунчаларни ўзлаштирадилар;
6) талабалар таълим муассасасини бошқариш тамойиллари, вазифалари ва органлари фаолияти билан танишадилар;
7) талабаларда педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартибига оид тушунчалар ҳосил бўлади
Таълим методлари
|
Маъруза, “Савол-жавоб”, “Рақамлар”, “Тақдимот” ва “Заковатли зукко” методлари
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-Тақдимот
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб
|
Технологик карта
14-мавзу: Ўзбекистон Республикаси таълим тизими (Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари. Таълим муассасаси менежменти)
Do'stlaringiz bilan baham: |