“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Педагогик маҳоратни эгаллаш йўллари



Download 3,63 Mb.
bet14/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Педагогик маҳоратни эгаллаш йўллари. Ўқитувчи баркамол авлодни тарбиялаш жараёнида иштирок этар экан, нафақат маънавий-ахлоқий маданияти билан атрофдагиларга ўрнак бўлиши, шу билан бирга, педагогик маҳоратини намоён эта олиши, етук педагог сифатида малакали кадрларни тайёрлаш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши зарур.

Ёш, шунингдек, таълим муассасасида бир неча йиллик меҳнат стажига эга бўлган ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратга эга бўлишларини таъминлашда қуйидаги йўллардан фойдаланилади:



Педагогик маҳоратни оширишнинг юқорида қайд этилган йўллардан фойдаланиш ўзига хос аҳамият касб этади. Чунончи:



  1. Мустақил ўқиб-ўрганиш, доимий равишда ўз устида ишлаш педагогика фанида рўй бераётган янгиликлар ҳақида маълумотларни берувчи янги адабиётлар, Интернет материаллари, вақтли матбуот саҳифаларида чоп этилаётган маълумотлар, шунингдек, илғор технологиялар билан танишиш имконини бенради. Бунинг натижасида ёш ўқитувчилар уларда илгари сурилаётган устувор ғояларни умумлаштириш ва хулосалаш асосида мустақил лойиҳаларни тайёрлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.

  2. Маҳоратли ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш таълим муассасасидан четга чиқмаган ҳолда ташкил этилади. Педагогик маҳоратни оширишнинг бу йўлидан фойдаланиш вақтни тежаш имконини беради, шу билан бирга иқтисодий жиҳатдан самарали саналади. Тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибасини ўрганиш улар томонидан ташкил этилаётган машғулотларни кузатиш, таҳлил қилиш асосида амалга оширилади. Бунда олинган таассуротларни умумлаштириш ва хулоса чиқариш мақсадга мувофиқдир.

  3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курс (институт)ларида касбий малакаларни ошириш таълим муассасаларида ишлаб чиқилган режага мувофиқ ташкил этилади. Режани ишлаб чиқишда муассасада фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг камида 3-5 йилда бир марта малака ошириш курсларида таълим олишларини таъминлаш эътиборда тутилади. Шу билан бирга таълим муассасасининг турли фан ўқитувчиларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда фаолият юритаётган ўқитувчилар турдош фанлар бўйича қайта тайёргарликдан ўтишга жалб этилади. Қайта тайёрлаш курсларида педагогик маълумотга эга шахслар ўз ихтиёрларига кўра ҳам иккинчи мутахассислик йўналиши бўйича таълим олишлари мумкин.

  4. Илмий анжуманлар (назарий ва амалий конференция, семинар, педагогик ўқиш ва тренинглар)да фаол иштирок этиш.

  5. Республика ҳамда ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасаларида уларнинг иш тажрибаларини ўрганиш (стажировка).

Педагогик маҳоратни оширишнинг юқорида қайд этилган йўллардан фойдаланиш ўзига хос аҳамият касб этади. Чунончи: 1. Мустақил ўқиб-ўрганиш, доимий равишда ўз устида ишлаш педагогика фанида рўй бераётган янгиликлар ҳақида маълумотларни берувчи янги адабиётлар, Интернет материаллари, вақтли матбуот саҳифаларида чоп этилаётган маълумотлар, шунингдек, илғор технологиялар билан танишиш имконини беради. 2. Маҳоратли ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш таълим муассасасидан четга чиқмаган ҳолда ташкил этилади. Педагогик маҳоратни оширишнинг бу йўлидан фойдаланиш вақтни тежаш имконини беради, шу билан бирга иқтисодий жиҳатдан самарали саналади. 3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курс (институт)ларида касбий малакаларни ошириш таълим муассасаларида ишлаб чиқилган режага мувофиқ ташкил этилади. Режани ишлаб чиқишда муассасада фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг камида 3-5 йилда бир марта малака ошириш курсларида таълим олишларини таъминлаш эътиборда тутилади. Шу билан бирга таълим муассасасининг турли фан ўқитувчиларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда фаолият юритаётган ўқитувчилар турдош фанлар бўйича қайта тайёргарликдан ўтишга жалб этилади. 4. Илмий анжуманлар (назарий ва амалий конференция, семинар, педагогик ўқиш ва тренинглар)да фаол иштирок этиш. 5. Республика ҳамда ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасаларида уларнинг иш тажрибаларини ўрганиш (стажировка).
Айни вақтда республикада “Устоз” жамғармасининг ҳомийлигида таълим муассасаларининг ўқитувчилар ривожланган хорижий мамлакатларда бўлиб, уларнинг таълим тизими ва иш тажрибаларни ўрганмоқдалар.
Педагогик маҳоратни эгаллашда гуруҳли ва оммавий тадбирларда иштирок этиш ижобий натижалар беради. Бинобарин, бундай муҳитда ўзаро фикр алмашиш, шахсий мулоҳазаларни бошқалар томонидан билдирилаётган қарашлар билан таққослаб, уларнинг тўғрилиги, ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилиш, мавжуд билимларни янада бойитиш, хато ёки камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш йўлларини топиш имконияти мавжуд.
Педагогик маҳоратга эга бўлиш таълим-тарбия самарадорлигини таъминлаш гарови бўлибгина қолмай, ўқитувчининг жамоадаги обрў-эътиборини ҳам оширади, ўқувчиларга унга нисбатан ҳурмат юзага келади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида малакали (маҳоратли) ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тажрибаларини оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳоратли ўқитувчиларни аниқлаш мақсадида турли кўрик, танловлар ташкил этилмоқда. Хусусан, “Йил ўқитувчиси” Республика кўрик-танлови таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга педагогик маҳоратларини индивидаул равишда намойиш этиш имкониятини бераётган бўлса, “Йил мактаби” Республика кўрик-танлови ўқитувчиларга жамоа асосида таълим муассасасида қўлга киритилаётган ютуқларни оммага кўрсата олишлари учун шароит яратмоқда.
Республика миқёсида педагогик фаолиятда улкан ютуқларни қўлга кирита олган ўқитувчилар таълим соҳасида қуйидаги нуфузли мукофотлари билан тақдирланадилар – “Халқ таълими аълочиси”, кўкрак нишони, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган таълим ходими”, “Ўзбекистон Республикаси Халқ ўқитувчиси”.



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish