“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари



Download 3,63 Mb.
bet10/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари. Кадрлар тайёрлаш миллий модели фақат таълим-тарбия жараёнини қамраб олмай, шу билан бирга ишлаб чиқариш ва ижтимоий муносабатларни ҳам ўз ичига олади.
“Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг асосида кадрлар тайёрлаш миллий модели ва унинг моҳияти ёритилади. Кадрлар тайёрлаш миллий модели шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқариш каби таркибий қисмларнинг ўзаро ҳамкорлиги, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик асосида “юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш Миллий тизими” моҳиятини акс эттирувчи андоза, лойиҳа ҳисобланади.
Миллий моделнинг ўзига хос хусусияти мустақил равишда тўққиз йиллик умумий ўрта ҳамда уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини жорий этилиши билан белгиланади. Бу эса ўз навбатида
умумий таълим дастурларидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларига ўтилишига замин яратади.
Кадрлар тайёрлаш миллий моделнинг таркибий қисмлари қуйидагилардир:



  1. Шахс кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчидир. Шахс узлуксиз таълим жараёнида дунёвий, илмий билимларни ўзлаштиради, фан асосларини пухта эгаллайди, ишлаб чиқариш соҳалари билан танишади, шунингдек, ўзида ижтимоий таъсирлар ёрдамида маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялаб боради. Шахсда ўзлаштирилган билим, фаолият кўникмалари ва ҳаётий тажриба асосида касбий маҳорат ҳам шаклланиб боради. Юксак маънавий-ахлоқий сифатлар ва юқори даражадаги касбий малакага эга бўлиш учун шахс ўз олдига муайян мақсадни қўя олиши ҳамда унга эришиш йўлида тинимсиз изланиши, ўқиб-ўрганиши лозим. Шундагина у ижтимоий рақобатга чидамли, малакали кадр бўлиб шаклланади.

  2. Давлат ва жамият таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрларни тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафилларидир.

Давлат ва жамият таълим муассасаларининг юқори малакали рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги фаолиятини ҳам уйғунлаштиради ҳамда қуйидагиларга кафолат беради: фуқароларнинг билим олиш, касб танлаш ва ўз малакасини ошириш ҳуқуқларнинг рўёбга чиқарилишига; мажбурий умумий ўрта таълим ҳамда академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида таълим олиш йўналишини танлаш ҳуқуқи асосида мажбурий ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини олишга; давлат грантлари ёки пулли-шартномавий асосда олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълимни олиш ҳуқуқига; давлат таълим муассасаларини маблағ билан таъминлашга; таълим олувчиларнинг ўқиши, турмуши ва дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги вазифаларнинг ҳал этилишида жамоатчилик бошқарувини ривожлантиришга; таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга; соғлиқ ва ривожланишида нуқсони бўлган шахсларнинг таълим олишига.

  1. Узлуксиз таълим малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турлари, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмасини ўз ичига олади.

Узлуксиз таълим ЎзРнинг тараққиётини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устувор соҳа бўлиб, ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахсни шакллантириш ва юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш учун шароитларни яратади.
Узлуксиз таълим жараёни шахснинг ҳар томонлама қарор топиши учун энг қулай давр саналади. ЎзРда узлуксиз таълим Давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурлари талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Узлуксиз таълим таълим муассасаларида амалга оширилади.




  1. Download 3,63 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish