“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Фан юқори малакали мутахассисни тайёрловчи, удан фойдаланувчи, илғор педагогик, ахборот технологияларини ишлаб чиқарувчи саналади. 5



Download 3,63 Mb.
bet11/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Фан юқори малакали мутахассисни тайёрловчи, удан фойдаланувчи, илғор педагогик, ахборот технологияларини ишлаб чиқарувчи саналади.

5. Ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган ижтимоий эҳтиёжни шунингдек, уларнинг тайёргалик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молиявий ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси. “Ишлаб чиқаришнинг талаб-эҳтиёжлари кадрлар тайёрлаш тизимининг йўналиши, даражаси ва миқёсларини шакллантиради, касб тайёргарлигининг мақсади, вазифалари ва мазмунини белгилайди, малака талабларини илгари суради, таълимнинг замонавий технологиялари ва шаклларини танлашни тақозо этади”.


Педагоглик касби, унинг пайдо бўлиши ва равнақ топиши. Педагоглик касбининг шаклланиши кишилик тараққиёти тарихи билан узвий боғлиқ. Териб-термачлаб кун кечирган ибтидоий давр кишилари болаларни ўзлари билан эргаштириб юриб, уларга ов қилиш, турли дарахт меваларини териш, ўсимликларнинг илдизи ковлаб олиш, сув манбаларини излаб топиш каби ҳаракатларни амалга оширишни ўргатганлар. Бундай ҳаракатлар қабила (уруғ)нинг тажрибали кишилари ёки кексалар томонидан амалга оширилган. Оддий кундалик эҳтиёжларни қондириш йўлида олиб борилаётган хатти-ҳаракатлар асосида ёшларга мавжуд тажрибалар асосида маълумотларни бериб, уларда амалий кўникмаларни шакллантирганлар. Турли товушларни чиқариш ёрдамида атрофдагиларни яқинлашаётган хавфдан огоҳ қилишни болалар катталарнинг намуналари асосида ўзлаштирганлар. Нутқ ва ёзув пайдо бўлгунга қадар бу каби ҳаракатлар имо-ишоралар асосида амалга оширилган. Кишилик тарихида туб инқилобни содир этган нутқ ва ёзувнинг пайдо бўлиши, шунингдек, уруғ жамоаси томонидан бажариладиган меҳнат фаолиятининг турли соҳаларга ажралиши ёшларга нисбатан муносабатнинг илғор (прогрессив) характер касб этишига имкон берди.
Турли табиий офатлар таъсиридан ҳимояланиш, кишилар ҳаётига хавф солаётган касалликларни даволаш, ҳаёт кечириш учун етарли озиқ-овқатларни жамлаб олишга бўлган табиий эҳтиёж ёшларга ҳаётий тажрибаларни маълум меҳнат фаолияти йўналишида етарлича билимга эга бўлган кишилар томонидан берилиши мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатди. Натижада болаларга ҳаёт тажрибаларини ўргатувчи кишилар гуруҳи шаклланди ҳамда болаларга маълум йўналишлар бўйича билимларни бериш махсус ажратилган жойларда ташкил этила бошланди.
Дастлабки мактаблар қадимги Шарқ (Вавилон, Миср, Ҳиндистон)да пайдо бўлиб, уларда болаларга маъмурий-хўжалик бошқаруви асослари ўргатилган. Антик даврда мактаблар Спарта, Афина ва Рим тарбия тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида фаолият олиб борганлар.
Қадимги Юнонистонда бундай жойлар академия деб номланган. “Академия” сўзи афсонавий қаҳрамон Академа номидан келиб чиққан. Эрамиздан аввалги IV асрда Афина яқинидаги Академа номи билан аталган жойда Платон ўз шогирдларига маърузалар ўқиган бўлиб, кейинчалик таълим ташкил этилувчи маскан ҳам шундай ном билан юритила бошлаган. Қадимги Рим ва Юнонистонда болаларга билим бериш файласуфлар зиммасига юклатилган.
Жамиятнинг табақаланиши натижасида қулдорлик тузумида болаларни таълим масканларига олиб бориш ва олиб келиш вазифасини қуллар бажаришган ва улар “педагог” деб номланганлар. Ушбу тушунчанинг маъноси “бола етаклайман” демакдир. Тарихий тараққиётнинг кейинги босқичларида болаларга тизимли билимларни бериш билан доимий шуғулланувчи кишилар педагоглар деб эътироф этилган.
Феодализм даврида аксарият мактаблар масжид (мусулмон мамлакатлари) ёки ибодатхоналар (Ҳиндистон) қошида ташкил этилган. Уларда болаларга диний ва дунёвий билимлар ўргатилган.
Ўрта асрлар даврида Шарқда академия кўринишидаги таълим муассасалари ҳам фаолият юритган бўлиб, улар “Донишмандлар уйи” (Бағдод, IX аср), “Маъмун академияси” (Хоразм, XI аср бошлари), обсерваториялар қошидаги жамиятлар (Самарқанд, XV аср) тарзида номланган. Академияларга турли фан йўналишлари бўйича кучли билимга эга бўлган қомусий олимлар жалб этилган бўлиб, улар томонидан математика, геодезия, минералогия, медицина, астрономия каби йўналишларда кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилган.
Ўрта асрлар ҳамда капитал ишлаб чиқаришига асосланган жамиятларда академия (Шарқда мадраса)лар кўринишидаги мактабларда маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, турли соҳалар бўйича мукаммал билимга эга педагогларнинг фаолият юритишларига алоҳида аҳамият қаратилган. Чунончи, Муҳаммад Тарағай Улуғбек томонидан барпо этилган мадрасаларда ўз даврининг таниқли олимлари – Али Қушчи, Тафтазоний, Қозизода Румий, Мавлоно Муҳаммад, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Муиниддин Коший ҳамда Мансур Кошийлар талабаларга таълим берганлар.
XIX аср охири ҳамда XX аср бошларида юзага келган жадидизм ҳаракатининг асосчилари, таниқли маърифатпарварлар – Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Авлоний, Абдуқодир Шакурий, Исматулла Рахматуллаев, Абдурауф Фитрат, Исҳоқхон Ибрат ва бошқалар аҳоли орасида нафақат мураббий, балки маънавий етук инсон сифатида ҳам ном қозондилар.



Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish