“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа



Download 3,63 Mb.
bet125/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Жамоа ҳақида тушунча. Замонавий талқинда «жамоа» тушунчаси икки хил маънода ишлатилади. Биринчидан, жамоа деганда бир неча кишиларнинг муайян мақсад йўлида бирлашувидан иборат ташкилий гуруҳи тушунилади (масалан ишлаб чиқариш жамоаси, завод жамоаси, ўқув юрти жамоаси, хўжалик жамоси ва ҳоказо). Иккинчидан, жамоа деганда юқори даражада уюштирилган гуруҳ тушунилади. Чунончи, ўқувчилар жамоаси юқори даражада уюштирилган бирлашма ҳисобланади.



Жамоада ва жамоа ёрдамида тарбиялаш тарбия тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган тамойиллардан биридир. Шахсни шакллантиришда жамоанинг етакчи рол ўйнаши тўғрисидаги фикрлар педагогика фанининг илк ривожланиш даврларидаёқ билдирилган. Жамоада унинг аъзолари ўртасидаги муносабатнинг алоҳида шакли юзага келади, бу эса шахснинг жамоа билан биргаликда ривожланшини таъминлайди. Лекин ҳар қандай гуруҳни ҳам жамоа деб ҳисоблаб бўлмайди. Жамоа бир қатор белгиларга эгадирки, мазкур белгилар жамоани кишиларнинг етарли даражада уюшган ҳар қандай гуруҳдан ажратиб туради.
Ўқувчилар жамоаси ўзига хослик касб этувчи муҳим белгиларга эгадир. Қуйида жамоа ва унинг хусусиятлари (белгилари) борасида сўз юритамиз.
Жамоа ижтимоий жамиятнинг бир қисми ҳисобланади, унда ижтимоий ҳаёт ва кишилик муносабатларининг барча меъёрлари ўз ифодасини топади. Зеро, жамоа жамиятдаги мавжуд муносабатлар тизимида намоён бўлар экан, жамоа ва ижтимоий жамият мақсади, интилишида ўзаро бирлик, узвийлик, алоқадорлик юзага келади.
Шу боис жамоа ҳаётининг аниқ (ягона) мақсадга қаратилганлиги ва ижтимоий-ғоявий хусусият касб этиши унинг етакчи белгиси саналади.
Ҳар бир жамоа бошқа жамоалар билан узвий алоқадорликда мавжуд бўлади. Муайян жамоанинг ҳар бир аъзоси жамият ижтимоий фаолиятини ташкил этиш жараёнида ўз жаомаси билан биргаликда иштирок этади. Жамоа аъзоларини интилишларини тушуниш, жамоа олдига қўйилган мақсад моҳиятини чуқур ҳис этиш ҳамда унинг шахсни шакллантиришдаги ўрни ва ролини тўғри баҳолай олиш жамоа аъзоларининг умумий ва хусусий (шахсий) мақсад, қизиқиши, эҳтиёж ва фаолиятлари ўртасидаги бирликни намоён этади ҳамда жамоанинг бўлинишга йўл қўймайди.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish