“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа



Download 3,63 Mb.
bet106/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Ноанъанавий дарслар. ХХ асрнинг 70-йилларида ўқувчиларнинг дарсларга қизиқишларининг пасайиш хавфи аниқланди. Хавфни бартараф этиш учун ностандарт дарсларнинг ташкил этишга эътибор қаратилди. Ноанъанавий дарснинг кўплаб турлари бўлиб, асосийлари қуйидагилардир:


Дарсга тайёрланишнинг технологик моҳияти. Дарснинг самарадорлиги унинг пухта тайёрланганлиги ва самарали ташкил этилганлиги билан боғлиқ. Яхши режалаштирилмаган, етарлича ўйлаб чиқилмаган, шошилинч тузилган ва ўқувчилар имкониятларига мослаштирилмаган дарс сифатли бўла олмайди. Дарсга тайёргарлик аниқ шароитларда энг юқори якуний натижага эришишни таъминлайдиган ўқув жараёнини ташкил этишнинг комлекс чораларини ишлаб чиқишдир.
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлигида қуйидаги учта босқич кўзга ташланади: ташхислаш, башоратлаш, лойиҳалаш (режалаштириш). Шу билан бирга ўқитувчи амалий материалларни яхши билиши, ўз фанини эркин олиб боришга эришиши лозим. Дарсга тайёргарлик асосини бўлажак машғултнинг алгоритмлари, самарадорлиги боғлиқ бўлган омиллар ва ҳолатларни ҳисобга олишни таъминловчи қадамларни кетма-кет тартиб билан бажариш ташкил этади.
Алгоритмни амалга ошириш аниқ шароитларни диагностика қилиш билан бошланади. Ташхис дидактик жараён кечадиган барча шароитларни ойдинлаштириш, унинг натижаларини белгилашдир. Унда ўқувчиларнинг имкониятлари, уларнинг фаолиятлари ва хулқлари, мотивлари, талаб ва лаёқатлари, қизиқиш ва қобилиятлари, билимдонлик даражаси, ўқув материалининг хусусияти, унинг амалий аҳамияти, дарс тузилиши, янги ахборотни ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва тизимлаштириш, билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ва тузатиш каби ҳолатлар намоён бўлади.
Башоратлаш дарсни ташкил этилишининг турли варианларини баҳолаш ва улардан қабул қилинган мезонларга мувофиқ энг маъқулини танлаб олиш.
Лойиҳалаш (режалаштириш) ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини бошқариш дастурини яратиш бўлиб, у дарсга тайёрланишнинг якуний босқичи ҳисобланади. Лойиҳа (бошқариш дастури) қисқа ва аниқ, эркин тузилган, педагог ўзи учун бошқариш жараёни муҳим вазиятлари (кимдан ва қачон сўраш, қаерда мавзуни киритиш, машғулот кейинги босқичига қандай ўтиш, олдиндан кўзда тутилмаган қийинчиликлар юзага келганида жараённи қайси схема бўйича қайта ўзгартириш)ни белгилаб олишга имкон берувчи ҳужжатдир. Бошқариш дастури дарснинг анъанавий режасидан бошқарув таъсирнинг аниқ ва тушунарли бўлиши билан фарқланади.
Мактабдан ташқари машғулотларнинг асосий ва барқарор турларига ўқиш жараёнининг таркибий қисми сифатида қараладиган, ўқувчиларнинг мустақил уй ишлари киради. Мустақил уй ишларининг асосий мақсади – дарсда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларини кенгайтириш, чуқурлаштириш, уларни эсдан чиқаришнинг олдини олиш, ўқувчиларнинг индивидуал лаёқати, истеъдод ва қобилиятини ривожлантиришдан иборат. Бу ишлар ўқув дастури талаблари, ўқувчиларнинг қизиқиш ва эҳтиёжлари ҳамда уларнинг ривожланиш даражаларини ҳисобга олиб қурилади. Ўқувчиларнинг мустақил уй ишлари маълум дидактик вазифаларни бажаради. Чунончи, дарсда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш, синфда ишлаб чиқилган ўқув материалини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, машқларни мустақил бажариш кўникмаларини шакллантириш, дастурли материал доирасига кирувчи ҳажмда индивидуал топшириқларни бажариш асосида мустақил фикрлашини ривожлантириш, индивидуал кузатишлар, тажрибалар, гербарий, табиий намуналар, откриткалар, расмлар, газета ва журнал лавҳалари статистик маълумотлар каби ўқув қўлланмаларини тўплаш ва тайёрлаш ва бошқалар.
Дарсларда педагогнинг ўқувчилар томонидан уй вазифаларининг ҳалол бажаришларига кам эътибор бераётганликлари, уларни синфда текширишга уринмасликлари, яхши ўзлаштираётган ўқувчиларни рағбатлантириб бормасликлари таълим амалиётда кенг тарқалган камчилик ҳисобланади. Уй вазифаларини тушунтириб беришга кўпинча вақт етмайди, улар шошилинч берилади. Педагоглар камдан-кам ҳолларда ўқувчилар уй вазифасини бажараётганда дуч келадиган қийинчиликларини кўрсатиб берадилар, уларни бартараф этиш йўлини эса кўрсатмайдилар. Натижасида мустақил уй вазифаларининг бажарилиши самарасиз бўлиб қолди.
Таълим жараёнида, шунингдек, дарснинг қуйидаги ёрдамчи турларидан ҳам фойдаланилади:





Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish