Педагогика 5111800 Мактабгача таълим


Ўзбекистон Республикаси халқ таълими Вазирлигининг асосий вазифалари - ватанимизда педагогика фанининг тараққиёти устидан раҳбарлиги



Download 7,08 Mb.
bet278/298
Sana19.12.2022
Hajmi7,08 Mb.
#891087
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   298
Bog'liq
Мактабгача педагогика комлекс2013

5.2. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими Вазирлигининг асосий вазифалари - ватанимизда педагогика фанининг тараққиёти устидан раҳбарлиги
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) Халқ таълими тегишли бўлимлари мактабгача таълимни бошқаришнинг ваколатли органлари ҳисобланадилар.
Қорақалпогистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) Халқ таълими тегишли бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликларига икки томонлама буйсунадилар.
Мактабгача таълим муассасаларини бошқариш халқ депутатлари Кенгаши қошидаги халқ Кенгашининг вазифасига киради.
Вилоят, шаҳар, туман халқ таълими бошқармаси кенгаши аъзолари турли хилдаги мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожланишини таъминлайди. У болалар боғчасининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, янги муассасаларни қуриш, маблағ билан таъминлаш, кадрлар танлаш ишларига кўмак беради, кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишни йўлга қўяди, методик материаллар билан таъминлайди, идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда шахсий ташаббусларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Алоҳида олинган Мактабгача таълим муассасасининг ишидаги коллегионал, демократия усулларига ёрдам бериш ва қўллаш, унинг мустақиллигини ошириш, мактабгача таълим муассасасининг жамоатчилик асосида иш олиб боради ва кенгашида кўрилади.
Кенгаш хомийлик қилувчи муассасаларнинг энг фаол ва манфаатдор бўлган ишчилардан, ота-оналар жамоатчилигидан, мактаб вакилларидан, мактабгача таълим ходимларидан, медицина хизматчиларидан, махала қўмитасидан вакиллар иборат бўлади. Мактабгача таълим мудираси тегишли туман халқ таълими идораси томонидан тайинланади
Мактабгача таълим муассасаларини маблағ билан таъминловчи асосий манба – давлат маблағи бўлмоғи керак.
Халқ таълими бўлими - бу мактаб, мактабгача таълим ва мактабдан ташқари, мактаб интернатлар ва лицей-коллежларга раҳбарлик қилувчи юқори орган бўлиб ҳисобланади.
Халқ таълими бўлими қуйидаги қисмларига бўлинади.

  1. Мактабгача таълим.

  2. Мактаб.

  3. мактабдан ташқари ишлар.

Халқ таълими бўлими мактабгача таълим қисмида битта инспектор-назоратчи ва битта методист-услубчи лавозими иш юритади. Бу бўлимнинг иш фаолияти бевосита шу тегишли халқ таълими бўлими иш режаси билан боғланган бўлиб. 5 йилга истиқбол режаси ва ҳар йили учун иш режаси тузилади.
Халқ таълими вазирлиги қуйидаги тартибда ташкил этилади:

  1. Мактабгача таълим.

  2. Мактаб.

  3. Мактабдан ташқари ишлар.

Ҳар бир йўналишнинг вазири, вазир ўринбосари, бошқармаси ва бўлинмалари, мавжуд. Мактабгача таълим бош бошқармаси ўз фаолиятида мамлакатимизда мактабгача таълим равнақи, унинг ривожига раҳбарлик қилади ва уни ишини назорат қилади.
Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги бевосита Қорақалпогистон АР ишларига ёрдам беради ва иш режаларини тасдиқлайди. Таълим тўғрисидаги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва бошқа кўрсатма, йўлланмаларга асосланган холда иш юритиб, мактабгача таълим, умумий, махсус, ўрта ва олий педагогика таълими, республикада педагогика фанининг тараққиёти устидан раҳбарлик қилади ва уларнинг иш режаларини тасдиқлайди. Ўзбекистон Республиками Халқ таълими вазирлиги ишининг мазмуни қуйидагилардан иборат:

  1. Мувофиқлаштириш, яъни аниқ бир йуналишда бир нуқтада раҳбарлик.

  2. Ташкилотчилик қилиш.

  3. Назорат.

  4. Илмий тадқиқот ишлари устидан раҳбарлик ва назорат.

  5. Педагогика институтлари устидан раҳбарлик ва назорат (барча вилоятларда мавжуд бўлган инстигутлар).

  6. Мактаб ва мактабгача таълим, мактабдан ташқари ишлар.

Мактабгача таълим бошқармаси, унинг вазифалари, тузилиши ва иш мазмуни: болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши ва етарли таълим олишлари учун жавобгарлиги, таълим тўғрисидаги Қонун ва мактабгача таълим концепциясига биноан мактабгача таълим устидан раҳбарликни амалга ошириш, ижтимоий мактабгача таълим тизимининг ахволи ва янада ривожланиши учун жавобгарлиги, мактабгача таълим муассасаларида ва оилада оолаларга таьлим ва тарбия беришнинг мазмунини аниқлаш, педагогика фани ва амалиёти ютуқлари асосида болалар боғчаларида таълим-гарбия дастурини такомиллаштириб бериш, мактабгача таълим муассасаларига методик раҳбарлик қилишни яхшилаш бўйича халқ таълими бўлимларига ёрдам кўрсатиш, қайси бошқармага буйсунишидан қатъий назар мактабгача таълим муассасалари иши устидан назорат қилишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими бўлими мактабгача таълим бошқармасининг ташкилий тузилиши: бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосари, методистлар штати, вазифаларнинг тақсимланиши, топширилган иш соҳаси бўйича жавобгарлиги, Вазирликнинг бошқа бошқармалари ва бўлимлари билан мактабгача таълим бошқармалари (бўлимлари), Давлат Режа-Молия, соғлиқни сақлаш, савдо вазирлиги, педагогика фанлари академияси, қарамоғида мактабгача таълим муассасалари бўлими тармоқлари билан амалий алоқа боғланган.
Мактабгача таълим бошқармасининг иш мазмуни: тегишли бошқарма бўлимлари орқали раҳбарлик ишларини олиб бориш. Ташкилий-педагогик ишларга раҳбарлик қилиш, ижтимоий мактабгача таълим ривожининг асосий йўналишларини аниқлаш. Вилоят, ўлка, шаҳар, туман халқ таълими бўлимлари, мактабгача таълим бошқармалари (бўлимлари) томонидан мактабгача таълим бўйича раҳбарлик, қонун, норматив, инструктив, методик-дастурий ҳужжатларнинг бошқарилишини, бажарилишини назорат қилиш, ички меҳнат тартиби тўғрисида низом, йўл-йўриқ ва қоидаларни ишлаб чиқиш (касаба уюшмалари ҳамкорлигида), муассасалар тармоғи тараққиётининг истиқболи, йиллик, халқ хўжалиги ва давлат режаларини тузишда, капитал қурилиш, ходимлар тайёрлаш, педагогик маҳоратни ошириш ва уни назорат қилишда иштирок этиш, типовой штатлар лойихасини ишлаб чиқиш, ускуналар ва ўқув-кўргазма қўлланмаларига бўлган талабни аниқлаш, ускуналар ва педагогик қўлланмалар намуналарини тасдиқлаш, болалар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш, унинг бажарилишини назорат қилиш, эшитиш органлари ва нутқи бузилган болалар муассасаларининг ишини ташкил этиш. Мактабгача таълим ёшидаги болаларни тарбиялаш назарияси ва амалиёти масаласида чет мамлакатлар билан боғлаш, меҳнаткашларнинг аризалари, хат ва шикоятларини кўриб чиқиш.
Методик ва илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш (мактабгача таълим илмий-тадқиқот институти билан биргаликда) типовой дастур, методик кўрсатмалар, тавсияномалар ишлаб чиқиш, мактабгача таълим бўйича илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш, ватанимиз фани ютуқларини, илғор иш тажрибасини ўрганиш ва ташвиқот қилиш, мактабгача таълим бўйича чет эл ҳамда ҳамдўстлик давлатлари педагогика фанини ўрганиш, Республика Вазирликлари раҳбар ходимлари ва мактабгача таълим соҳасида ишлайдиган бошқа ходимларнинг педагогик малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил килиш, ташкилий ва педагогик масалаларга бағишланган республикалараро тадбирларни тайерлаш ва ўтказиш (илмий-амалий конференциялар, педагогик ўқишлар, семинарлар). Аҳоли ўртасида педагогик билимларни тарқатиш ишларига раҳбарлик қилиш. Методик ва илмий ишларда раҳбарлик қилиш, республикада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини ҳисобга олган холда дастурлар, методик-дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва режалаштириш, педагоглар малакасини ошириш бўйича тадбирларни ташкил қилиш, кенгашлар, конференциялар, семинарлар, вилоят, шаҳар, ўлка, туман Халқ таълими бўлими (Республика мактабгача таълим кабинета ва ўқитувчилар малакасини ошириш института билан биргаликда) раҳбар ходимлар ва активи малакасини ошириш курслари ташкил қилади.
«Таълим тўғрисидаги Қонун» ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосларига мувофиқ Халқ таълими Вазирлиги, Қорақалпоғисто АР Халқ таълими Вазирлиги ҳамда уларнинг маҳалий бўлимлари мактабгача таълим муассасаларига раҳбарлик қиладилар ва уларни педагогик ходимлар билан таъминлайдилар.
Халқ таълими Вазирлигининг мактабгача таълим бошқармаси ўз ишида Давлатимизнинг ижтимоий мактабгача таълимни ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисидаги қарорларига амал қилади.
Мактабгача таълим бошқармаси - Давлатимизнинг мактабгача таълим соҳаси бўйича чиқарилган ҳужжатларига асосланиб, мактабгача таълим муассасалари ва оилада болаларга таълим ва тарбия бериш мазмунини аниқлаш ва чуқурлаштиришга, «Учинчи минг йилликнинг боласи» давлат Дастурини такомиллаштиришга раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини назорат қилиб боради.
Вилоят, ўлка, шаҳар халқ таълими бўлимлари бевосита Халқ таълими Вазирлигига бўйсунадилар. Вилоят, ўлка, шаҳар Халқ таълими бўлимларида мактабгача таълим сектори мавжуд бўлиб, туман халқ таълими бўлими ва улар қарамоғида муассасалар фаолиятига раҳбарлик қилади, улар ишини назорат қилиш, педагог ходимлар малакасини ошириш ишлари улар зиммасидадир. Туман Халқ таълими бўлими шу територияда жойлашган барча мактабгача таълим муассасаларини, улар қайси идора-ташкилотларга қарашли бўлишидан қатъий назар назорат қиладилар.
«Раҳбарарнинг қанчалик масъулият билан жавобгарликни ҳис қила олган ҳолда ишлаши, унинг соф виждонлигига кўп нарса боғлиқ. Бугун уларнинг қай даражада бажараётганликларини текшириш муҳим аҳамиятга эгадир» 7.



Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   298




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish