Педагогика 5111800 Мактабгача таълим


Мактабгача таълим муассасаси



Download 7,08 Mb.
bet279/298
Sana19.12.2022
Hajmi7,08 Mb.
#891087
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   298
Bog'liq
Мактабгача педагогика комлекс2013

5.3. Мактабгача таълим муассасаси назоратчисининг вазифалари, ҳуқуқлари ва унга қўйилган талаблар
Мактабгача таълим муассасалари ишига бевосита раҳбарлик қилиш Халқ таълими бўлими мактабгача таълим инспектори – назоратчига юклатилади.
Назоратчи – бу маълум соҳага тегишли қонун-қоидаларнинг бажарилишини назорат қилувчи шахсдир.
Мактабгача таълим муассасаси назоратчисининг иши мураккаб ва кўп қирралидир. Назоратчи ўз ишида Давлатимизнинг Халқ таълими соҳаси бўйича чиқарилган қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, шунингдек, инструктив, дастурий, методик ҳужжатларига амал қилади. Халқ таълими бўлими назоратчиси (туман, шаҳар):

  • Турли тилдаги, идора-ташкилот томонидан ташкил этилишидан қатъи назар «Учинчи минг йилликнинг боласи» Давлат Дастури талабаларини бажарилишини кузатади, текширади;

  • Мактабгача таълим муассасаси ишини ҳар томонлама назорат қилади;

  • Қонун доирасида йўл-йўриқ, буйруқ, тавсия, кўрсатмалap беради;

  • Қонунга хилоф ишларни тўхтатади ва Халқ таълими бўлимига хабар беради;

  • Мактабгача таълим муассасаси ишларни яхшилаш бўйича таклиф, мулоҳазалар беради;

  • Халқ таълими бўлимида мудира, методист ва тарбиячилар учун илмий-услубий кенгашлар чақиради;

  • Мактабгача таълим муассасаси ходимларини Аттестациядан ўтказади;

  • Ходимларни рағбатлантириш ва жазолаш, ишдан бўшатиш масалаларига раҳбарлик қилади;

  • Шаҳар, туман назоратчиси - Халқ депутатлари ижроия қўмиталари олдига. Халқ таълими бўлими ва Мактабгача таълим муассасаси ишини янада такомиллаштириш бўйича масалаларни қўяди.

Назоратчига (Республика, вилоят, шаҳар, туман назоратчиси лавозимига) қўйиладиган асосий талаблар:

  • энг илғор, юксак педагогик ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, мактабгача таълим тизими ишини, принципларини пухта эгаллаган, олий махсус маълумотга, иш стажига эга бўлган;

  • ҳар томонлама тайёргарлик кўрган, ўз ишини устаси, дунёқараши кенг, таълим тўғрисидаги Давлат сиёсатини пухта эгаллаган, назоратчи-мутахасислик малакаларига эга бўлган;

  • принципиал, холис, виждонли, давлат нуқтаи назари, қизиқишлари асосида иш юритувчи, жавобгарликни ҳис этувчи, аниқ, хушёр, тартибли, талабчан, ўз сўзида тура оладиган, камчиликка муросасиз бўлган;

  • мактабгача таълим равнақи учун энг самарали, фойдали, керакли, асосий вазифаларни ўз вақтида аниқлай олиши, қисқа муддатда бажара олиш хусусиятига эга бўлган;

  • мактабгача таълим муассасаси ишини ҳар томонлама чуқур таҳлил қила олиши, ишдаги камчиликлар ўз вақтида бартараф этиш чораларини тезда аниқлаб олиши, бажариши;

  • Халқ таълими бўлими ва Мактабгача таълим муассасасига доимий амалий ёрдам бериш;

  • янгиликка интилиш, ташвиқот қилиш, педагогларнинг илғор иш тажрибалари амалиётга янги технология асосида киритиш;

  • ғоявий, сиёсий, педагоглик билими устида тинмай ишлаш.

Назоратчи 3 йилда 1 марта малака ошириш курсларида ўз малакасини оширади.
Назоратчи туманда мактабгача таълим ишининг ташкилотчиси ва раҳбари, малакали педагог-методист, давлат назоратчиси. У сиёсий жиҳатдан саводли, ахлоқий мустахкам бўлиши, ишига давлат назаридан ёндошиши, мактабгача таълим муассасаларига раҳбарлик масалаларини оператив хал қилиши, улар ишини объектив ва алоҳида-алоҳида баҳолаш, талабчанлик билан текширишни амалий ёрдам кўрсатиш билан олиб борган холда, кишилар билан ишлай билиши, педагоглик назокатини намоён қилиши керак.
Мактабгача таълим муассасалари ишининг ҳамма бўлимларига муваффақиятли раҳбарлик қилиш учун назоратчи ўз ишини аниқ режалаштириш, кенг жамоатчиликка суяниш лозим.
Назоратчи аҳолининг мактабгача таълим муассасаларига бўлган талабини қондиришга алоҳида эътибор беради. Шу мақсадда у мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтиришнинг кундалик ва истиқбол-режаларини тузишда иштирок этади ва янги муассасаларини фойдаланишга топширишилишини мунтазам текшириб туради. Назоратчи Мактабгача таълим муассасаларининг рентабель ишлашига эриша бориб, уларнинг халқ, хўжалик режаларини бажаришини қатьий контроль қилади, қишлоқда болалар боғчалари қурилишига катта эътибор беради, улар моддий базасини яхшиланишига ғамхўрлик қилади.
Назоратчи молия масалаларини тушиниши, мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш, болаларни овқатлантиришга оид норматив ҳужжатларни билиши, муассасани сақлаш учун ажратилган пул маблағларини ўз вақтида берилиши ва тўғри сарфланишини мунтазам текшириб туриш, марказлаштирилган бухгалтерия билан ҳамкорликда ишлаш керак.
Назоратчи мактабгача таълим муассасига борганида методик, тарбиявий ва маъмурий-хўжалик ишларини аҳволини ўрганади, илғор тажрибани, ишдаги камчиликларни аниқлайди, зарур ёрдам кўрсатади.
У «Учинчи минг йи лликнинг боласи» давлат Дастурининг бажарилишини назорат қилади, педагогик кадрлар таркиби ва уларнинг жойлаштирилишини ўрганади, уларни малакасини оширишга қаратилган тадбир белгилайди.
Ота-оналар комитети фаолиятига раҳбарлик қилиш ва аҳоли орасида педагогик билимларни ташвиқот қилиш ишларини гашкил қилиш инспектор ишида муҳим роль ўйнайди, у бу ишнинг мазмунини ва формаларини туман шароитига мувофиқ равишда белгилайди.
Халқ таълими бўлимларига тўлиқ, раҳбарлик халқ таълими бўлими мудири, инспектори, методисти томонидан ишлаб чиқилган йиллик режа асосида олиб борилади.
Режанинг кириш қисмида аввалги ўтган ўқув йилига тавсифнома, қайси ва нечта болалар муассасалари қурилди, методик ишлар қай даражада олиб борилди, илғор иш тажрибалари қандай умумлаштирилди, ташкилий-хўжалик ишлари, Туман кенгашлари, умуман барча бажарилган ишларга таҳлил берилади.
Тадбирлар:

  1. Туман қарамоғидаги болалар муассасаларини комплектлаш қоидалари, бир қанча мактабгача таълим муассасасини назоратга олиш, ота-оналар томонидан қарзларни бажарилишини, педагог ходимларнинг ишлаш, малакаларини ошириш ишлари ва бошқа ишлар режалаштирилади.

  2. Туман кенгашида кўриладиган масалалар:

    1. Фронтал текшириш - Ялпи текшириш.

    2. Тематик назорат - Танланган мавзу бўйича.

    3. Ёзги соғломлаштириш ишлари.

    4. Янги ўқув йилига тайёргарлик.

  3. Халқ таълими бўлими ва туман соғлиқни сақлаш бўлимларининг биргаликдаги кенгашлари.

а) Болалар соғлиғини ҳимоя қилиш, касалликни олдин олиш ишлари ва жавобгар шахсларнинг фамилиялари.

  1. Педагогик кенгашлар.

  1. Мактабгача таълим бўлимининг янги ўқув йили режаси билан таништириш.

  2. Биринчи ярим ўқув йилидаги методик бирлашмалар ишининг ҳисоботи.

  3. Ёш тарбиячилар клуби ва ота-оналар университетининг иш ҳисоботи.

  4. Болалар овқатини ташкил этишда СЭС ходимларининг текширув натижалари.

  1. Семинар-практикумлар.

  1. Мактабгача таълим муассасасининг ишида «Методик кабинет» роли ҳақида.

  2. Болаларни жисмоний жиҳатдан ўстиришда болалар муассасасининг роли ҳақида.

  3. Илк ёш гуруҳларида методик ишларни ташкил қилиш йўллари, раҳбарлик ҳар ой режа асосида ўтказилиб турилади.

  1. Ишлаб чиқариш мажлислари.

а) Шанбаликларни ташкил этиш, янги ишга туширилаётган объектларга ёрдам кўрсатиш ва пахта компаниясига қатнашиш. Улуғ саналарига тайёргарлик ишлари бошқа масалалар кўрилади.

  1. Методик ишлар.

  1. Метод бирлашма ишида фаол қатнашиш (йил давомида).

  2. Метод бирлашма раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаш.

  3. Ҳамма бўлимлар бўйича методик ишларни сифатини ошириш.

  4. Экология, иқтисодий тарбия бўйича илғор иш тажрибаларни оммалаштириш.

  1. Ишлаш малакаларини ошириш.

  1. Малака ошириш курсларига юбориш.

  2. Ҳар бир боғча ходимларининг паспорт, карточкаларини ташкил қилиш.

  3. Метод бирлашма раҳбарларига системали ёрдам кўрсатиш.

  1. Ёш мутахасислар билан ишлаш.

1. Ёш тарбиячилар клубини ташкил қилиш.

  1. Жамоат активи билан ишлаш.

1. Тематик ва фронтал текшириш ишларидан инструкциялаш.

  1. Maслаҳталр (турли хилдаги саволлар бўйича) ҳар шанба кунида.

1. Режа шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан тасдиқланади.
Ҳар кварталда бир маротаба Халқ таълими бўлими кенгаши чақирилади. Бунга асосан мактабгача таълимни янада ўстириш, иш сифатини яхшилаш, маълум болалар асосини текшириш натижалари, илғор педагоглар маҳоратини сўзлаб бериш, давлатимиз белгилаб берган ишлар - вазифаларни, конунларни, қарорларни бажариш, болалар соғлиги ҳақида ғамхўрлик, касалликларни бартарасф қилиш ишлари кўрилади.
Кенгашга халқ маорифи бўлими мудири раҳбарлик қилади. Ҳар бир кенгаш протокол билан олиб борилади, қаpop қабул қилинади, бажарувчи шахслар белгиланади, муддати белгиланади.
Кенгашда инспектор, методист, касаба уюшма қўмитаси раиси, жамоатчи инспекторлар иштирок зтадилар. Улар ҳам ўзларининг фикр мулоҳазаларини ўртоқлашадилар.
Текшириш натижалари, камчиликлар ҳақида инспектор ва методист сўзга чиқдилар.



Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   298




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish