Педагогика 5111800 Мактабгача таълим


Ўзбекистонда Халқ таълими бўлими томонидан мактабгача таълимга раҳбарлик қилишнинг назарий асослари



Download 7,08 Mb.
bet277/298
Sana19.12.2022
Hajmi7,08 Mb.
#891087
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   298
Bog'liq
Мактабгача педагогика комлекс2013

5.1. Ўзбекистонда Халқ таълими бўлими томонидан мактабгача таълимга раҳбарлик қилишнинг назарий асослари
Ўзбекистонда Халқ таълими бўлимлари асосан 1917-1918 йилларда ташкил этила бошланди. 1917 йил 20 ноябрда РСФСР Маориф Халқ комиссарлиги “Мактабгача тарбия” юзасидан деклорацияни эълон қилди. Бу деклорацияда “болаларни ижтимоий-текин тарбиялаш боланинг биринчи туғилган кунидан бошланади” –дейилган эди. Мактабгача тарбия бутун Халқ Маорифи тизимининг биринчи бўғини ва таркибий қисми бўлиб қолди. 1919 йилда қабул қилинган дастурда давлат тизимида мактабгача тарбиянинг тутган ўрни аниқ белгилаб берилди. Қабул қилинган дастурнинг 12-бўлимида Халқ Маорифи соҳасида қуйидаги вазифалар қабул қилинган эди. Биринчидан – ижтимоий тарбияни яхшилаш ва хотин-қизларни озод қилиш мақсадида мактабгача тарбия муассасалари тармоқларини: яслилар, боғчалар ва шунга ўхшашларни вужудга келтириш ҳақида ёзилган эди4.
Бу йилларда Халқ Маорифи Комиссарлиги олдида давлат мактабгача тарбия муассасалари тармоқларини вужудга келтириш, методик кўрсатмалар ишлаб чиқиш, кадрларни тайёрлаш ва бошқа масъулиятли вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
1918 йил 20 октябрда Туркистон Маориф Халқ Комиссарлиги қошида республикадаги мактабгача тарбия соҳасида барча тадбирларни амалга ошириш учун маъмурий орган сифатида “Мактабгача тарбия бўлими” ташкил қилинди5.
Шу йилларда вилоят Халқ Маорифи бўлимларининг кўпчилиги қошида мактабгача кичик бўлимлари ташкил этилган эди. Бу тадбир Бутун Республикада мактабгача тарбиянинг жонланишига ёрдам берди. Мактабгача тарбия бўлимларининг иши уч асосий йўналишида олиб борилди:

  1. Болалар боғчалари очиш, уларни бинолар, мебел ва жиҳозлар билан таъминлаш;

  2. Мактабгача тарбия ходимлари, шу жумладан маҳаллий миллатлардан кадрлар тайёрлаш;

  3. Ота-оналар ўртасида ташвиқот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мактабгача тарбия Низоми ишлаб чиқилиб, унда: “Мактабгача тарбия бўлими 3 ёшдан 8 ёшгача бўлган мактабгача тарбия муассасаларига бошчилик қилади, мавжуд муассасалар ишининг боришини кузатади, янги болалар боғчалари, яслилар, болалар уйлари, мактабгача ёшдаги болалар учун умумий ётоқхоналар, болалар ёзги колониялари очади, болалар боғчалари раҳбарлари, энагалар ва умуман ўша айтилган муассасаларнинг таълим-тарбия қисмига хизмат кўрсатиш учун кадрлар тайёрлаш мақсадида курслар ташкил қилади”.
Ушбу Низомни ишлаб чиқиш болалар боғчалари ишларини, шунингдек, машғулотларнинг тахминий дастурини ва болалар боғчасида суҳбатлар ўтказиш ҳамда тахминий кун тартиби тузишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Маориф Халқ комиссарлигининг мактабгача тарбия бўлими ва вилоят Халқ Маорифи бўлимларининг мактабгача тарбия инструкторлари партия ташкилотлари, маҳаллий советлар ва хотин-қизлар бўлимлари ёрдамида катта ташкилий ишлар олиб бордилар. Улар болалар боғчалари учун бинолар қидириб топиб, болаларга хос мебел тайёрлаш учун устахоналарга буюртмалар тақсимлар, тарбиячилар билан таъминлар эдилар. Ўша вақтда ўрта мактабни битирган қизлар (қисқа йўл-йўриқ, кўрсатмадан сўнг) ўқитувчилик, оналар болалар боғчаларига қабул қилинар эди.
Туркистон Республикасининг мактабгача тарбия ходимлари учун 1921 йил апрел ойида бўлиб ўтган анжумани муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу анжуманда маҳаллий – яъни маҳаллалар болаларнинг болалар боғчаларига жалб этиш жуда суст олиб борилаётганига, қишлоқ жойларда болалар боғчаларга бориши зарурлиги илгари сурилди. Бу ишларда Халқ маорифи бўлимлари олдига қуйидаги вазифалар юклатилди:

  1. Туб жой аҳоли учун мавжуд аёл раҳбарлар бошчилигида дарҳол болалар боғчалари очиш;

  2. Туб жой хотин-қизларини амалиётчилар сифатида мактабгача тарбия муассасаларида ишлашга керагича жалб этилсин;

  3. Намунали болар боғчалари қуришга;

  4. Ота-оналар учун йиғилишлар ўтказиш ва уларни чойга чақириб туришга, ота-оналарни болалар боғчаларига келиб туришларини йўлга қўйиш тўғрсида қарор қабул қилинди.

Республика Маорифи Халқ Комиссарлигининг мактабгача тарбия бўлими асосий қоидалар ишлаб чиқиб, бу қоидаларни жойларда мактабгача тарбияни йўлга қўйишда асос бўлмоғи керак эди. Халқ Маорифи бўлимлари қошида вилоят территориясидаги ҳамма ишларни бирлаштирувчи, координация қилувчи ва йўлловчи мактабгача тарбия бўлими ташкил этилди.
Вилоят маҳаллий ташкилотлари мактабгача тарбия ғояларини кенг ташвиқот қилиш йўли билан ота-оналар кенгашлари ташкил этдилар. Вилоятдаги барча мактабгача тарбия ишларининг маркази бўлган вилоят мактабгача бўлимлари ишни тўғри йўлга қўйиш мақсадида жойларда мактабгача тарбия секциялари тузилди. Мактабгача тарбия бўлими болалар боғчаларининг кўп қисмини катта тузиб болалар ўйинларига айлантиришди. Фарғона, самарқанд ва бошқа вилоятларда мактабгача тарбия бўлимларининг иши яхшиланди.
1919 йил ёзида Туркистон Республикасида Маориф Халқ Комиссарлигининг Қарорига мувофиқ Педагогика категорияси вужудга келтирилди, бу категория қошида биринчи мактабгача тарбия кабинети ташкил қилинди. Унинг вазифаси мактабгача тарбия ходимларига доимий ва малакали методика ёрдами кўрсатиб боришдан иборат эди. Кабинет қошида болалар боғчаси бурчаги ташкил этилиб, мебел қўйилган эди, токчаларга кўргазмалар, ўйинчоқлар, машғулотлар учун керакли бўлган турли материаллар, болалар ясаган нарсаларнинг намуналари териб қўйилган эди. Мактабгача тарбия кабинети тез орада амалий тажрибаларни ўртоқлашиш учун таянч мактаб бўлиб қолди. Кабинетда болалар боғчалари раҳбарлари учун адабиёт, болаларбадиий адабиётларининг намуналари пайдо бўлди6. 1920 йил январ ойида Маориф Халқ Комиссарлиги Тошкентда ўлка уч ойлик курси ташкил қилинди, бу курсда мактабгача тарбия назарияси, психология, гигиена асослари ўқитилар эди.Халқ Маорифи тизими тезкор суратда ривожланиб бориб, эндиликда Ўзбекистонда Халқ тизими бўғинларининг иш фаолияти, мазмуни, унинг вазифалари ўзгача қиёфа касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят ва Халқ таълими бошқармалари, туман Халқ таълими бўлимлари мактабгача таълимни бошқаришнинг ваколатли органлари ҳисобланади.
Мактабгача таълим муасссасаларини бошқариш халқ депутатлари Кенгаши қошидаги Халқ кенгашининг вазифасига киради. Вилоят, шаҳар, туман Халқ таълимибошқармаси кенгаши аъзолари турли хилдаги мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожланишини таъминлайди. У мактабгача таълим муассасасининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, янги муассасаларни қуриш маблағ билан таъминлаш, кадрлар танлаш ишларига ёрдам беради. Кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини оширишни йўлга қўяди, методик материаллар билан таъминлайди. Идоралар жамоат ташкилотлари ҳамда шахсий ташаббусларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Алоҳида олинган мактабгача таълим муассасасининг ишидаги кллегионал, демократик усулларга ёрдам бериш ва қўллаш, унинг мустақиллигини ошириш мақсадида жамоатчилик асосида иш олиб боради ва кенгашида кўрилади.
Кенгаш ҳомийлик қилувчи муассасаларнинг энг фаол ва манфаатдор бўлган ходимлардан, ота-оналар жамоатчилигидан, мактаб вакилларидан, мактабгача таълим муассасаси ходимларидан медицина хизматчиларидан, маҳалла қўмитаси вакилларидан иборат бўлади. Таълимнинг маблағи давлат маблағидан ташкил топади.
Халқ таълими – бу мактаб, мактабгача таълим ва мактабдан ташқари таълим каби таркибий қисмларга бўлинади. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими бўлими мактабгача таълим бошқармаси томонидан бошқарилади. Мактабгача таълим бошқармасининг иш мазмуни тегишли бошқарма бўлимлари орқали раҳбарлик ишларини олиб бориш, ташкилий-педагогик ҳамда методик ишларга раҳбарлик қилиш, мактабгача таълим ривожининг асосий йўналишларини аниқлаш. Вилоят, туман, шаҳар Халқ таълими бўлимлари мактабгача таълим бошқармалари томонидан мактабгача тарбияга раҳбарлик қонун, норматив, инструктив, методик-дастурий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш, ичкимеҳнат тартиби тўғрисида низом, йўл-йўриқ ва қоидаларни ишлаб чиқиш (касаба уюшмаси ҳамкорлигида) муассасалар тармоғи тараққиётининг истиқболи, йиллик хаклқ хўжалик ва давлат режаларини тузишда, капитал қурилиш, ходимлар тайёрлаш, педагогик маҳоратни ошириш ва уни назорат қилишда иштирок этади; типовой штатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш, ускуналар ва ўқув-кўргазма қўлланмаларига бўлган талабни аниқлаш, ускуналар ва педагогик қўлланмалар намуналарини тасдиқлаш, болалар ҳаёти ва соғлигини сақлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш унинг бажарилишини назорат қилиш, эшитиш органлари ва нутқи бузилган болалар ишини ташкил этиш. Мактабгача таълим ёшдаги болаларни тарбиялаш назарияси ва амалиёт масаласида чет мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, аҳоли томонидан тушадиган ариза, хат ва шикоятларни кўриб чиқиш ваколатига эга.
Методик ва илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш, ўқитувчилар малакасини ошириш институти, раҳбар ходимларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув-методика маркази билан ҳамкорликда типовой дастур, методик қўлланмалар, тавсияномалар, кўрсатмалар ишлаб чиқиш, ватанимиз фани ютуқларини, илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва ташвиқот қилиш, мактабгача таълим соҳаси бўйича чет эл ва ҳамдўстлик давлатлари педагогика фанини ўрганиш. Республика Вазирликлари раҳбар ходимлари ва мактабгача таълим соҳасида ишлайдиган бошқа ходимларнинг педагогик малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил қилади. Ташкилий ва педагогик масалаларга бағишланган республикалараротадбирларни тайёрлаш ва ўтказишни ташкил этади. Илмий-амалий анжуманлар, педагогик ўқишлар, семинарлар, август анжуманлари.
Аҳоли ўртасида педагогик билимларнитарқатиш ишларига раҳбарлик қилади. Таълим тўғрисидаги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига мувофиқ Халқ таълими Вазирлиги, Автоном Республика Халқ таълими Вазирлиги ҳамда уларнинг маҳаллий бўлимлари мактабгача таълимга раҳбарлик қиладилар. Халқ таълими Вазирлигининг мактабгача таълим бошқармаси ўз ишида давлатимизнинг ижтимоий ва нодавлат мактабгача таълимни ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрсидаги қонун ва қарорларига амал қилади. Мактабгача таълим бошқармаси – Давлатимизнинг мактабгача таълим соҳаси бўйича чиқарилган ҳужжатларига асосланиб, мактабгача таълим муассасалари ва оилада болаларга таълим ва тарбия бериш мазмунини аниқлаш ва такомиллаштиришга, “Учинчи мингйилликнинг боласи” дастурини такомиллаштиришга раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини назорат қилиб боради.
Вилоят, туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари бевосита Халқ таълими Вазирлигига буйсунадилар. Вилоят, туман, шаҳар халқ таълими бўлимларида мактабгача таълим бўлимлари мавжуд бўлиб, туман Халқ таълими бўлими ва улар қарамоғидаги фаолиятга раҳбарлик қилади, улар ишини назорат қилиш, педагог ходимларни малакасини ошириш ишлари улар зиммасидадир.
Туман Халқ таълими бўлими – шу ҳудудда жойлашган барча мактабгача таълим муассасаларининг ишини, улар қайси идора, ташкилотларга қарашли бўлишидан қатъий назар назорат қилади. Нодавлат ва хусусий мактабгача таълим муассасалари ишига фақат методик жиҳатдан раҳбарлик қилиб боради.
Халқ таълими бўлимлари истиқбол режа ва йиллик режа асосида мактабгача таълим тизими ишларини қонун ҳужжатлари асосида назорат қилади. Шунингдек, қарамоғига барча мактабгача таълим муассасалари ишини ҳозирги замон талаблари даражасида ташкил этишга масъулдир. Юқоридаги вазифалар мактабгача таълим бўлими назоратчиси томонидан амалга оширилади.



Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   298




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish