Илғор педагогик тажрибани умумлаштириш
Тарбиячиларнинг энг яхши тажрибаларини ўрганиш, барча илғор тажрибаларини анализ қилиш ва амалиётга жорий этиш болалар боғчаси методик ишининг асоси бўлиши керак.
Тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш гуруҳлардаги тарбиявий ишлар ҳолатини системали тарзда анализ қилинишини назарда тутади. Тажрибани ўрганишнинг асосий йўлларидан бири гуруҳларга режали тарзда кириш ва педагогик жараён ҳамда режим моментларининг турли жиҳатларини кузатишдир. Ана шу кузатишлар асосида тарбиячининг иши, болаларнинг хатти-ҳаракатлари ва хилма хил фаолиятлари ҳақида тасаввур таркиб топади.
Услубчининг кузатишлари махсус дафтарида фотоёзув, танлаб ёзиш ва шу кабилар тарзида қайд этилади.
Педагогик кабинетнинг иши
Мактабгача таълим муассасасидаги бутун методик ишнинг маркази педагогика кабинетидир. Педагогик жараённи уюштириш, ота-оналар билан ишлаш, педагогик маҳоратларини ошириш ва мустақил ўқишларини ташкил қилишда тарбиячиларга амалий ёрдам кўрсатишдаги етакчи рол педагогика кабинети зиммасидадир.
Педагогика кабинети болалар муассасаси анъаналари жамғариладиган жойдир. Услубчининг вазифаси жамғарилган тажрибага «жон ато қилиб» тушунарли қилиш, тарбиячиларни болалар билан ишлашда уларни ижодий қўллашга ўргатишдир.
Педагогика кабинетида тўғри йўлга қўйилган иш барча ходимларнинг методик таёргарлигини оширишга, хусусан, болаларни ҳар томонлама ривожлантириш вазифаларини ҳал қилишга ёрдам беради.
Педагогик кабинетининг асосий вазифаси болалар боғчаси тарбияларига методик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ғоявий-сиёсий ва илмий-методик савияларининг, педагогик маҳоратларининг ўсиши учун шароит яратишдир. МТМдаги педагогика кабинети, шунингдек, илғор педагогик тажриба тўпланадиган, умумлаштириладиган ва тарқатадиган бошланғич марказ ҳамдир. Кабинетнинг муҳим вазифаларидан бири тарбиячиларга ўз меҳнатларини илмий асосда ташкил қилишларида ёрдам кўрсатишдир.
Педагогика кабинети бу вазифаларни ҳал этиши учун услубчи кабинетдаги материаллар мазмунига оширилган талаблар қўйиши, уни системалаштириш ва пухта ўйлаб чиқиши керак.
Педагогика кабинетида тарбиячиларни кабинетда мавжуд материаллар билан таништириш, яхши тажрибани ташвиқот қилиш ва ёйиш мақсадида «ахборот хизмати» уюштирилади. Ахборот хизмати хилма-хил ахборот бюллетенлари, болалар таълими ва тарбиясига доир айрим масалалар бўйича «ахборот кунлари», янги китоблар аннотацияси ҳаволаси билан «Методик адабиётлар янгиликлари», «Тажриба, муаммо, практика», «Методик бурчак» стендлари ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
МТМ ходимларининг нутқ маданиятини доимо такомиллаштириб бориш мақсадида кабинетда ҳаммага зарур китоблар ўрин олади.
Педагогик кабинетнинг бутун иши у МТМ методик ишининг марказига айланадиган қилиб тузилиши керак. Тарбиячиларга кабинет хизматидан фойдаланишни, унда сақланаётган материаллар билан қизиқиши, ўрганиш керак. Бу сезиларли даражада болалар боғчаси методистининг маҳоратига, ташкилотчилик қобилиятларига боғлиқ бўлади.
Услубчи кабинетнинг иш соатини аниқлаши, тарбиячиларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадида унда навбатчиликни уюштириш керак. Бу масалани ҳал қилишда МТМининг мудири фаол иштирок этади.
Педагогика кабинети ишининг энг муҳим томонларидан бири МТМ ходимларига мустақил ўқишларини яхшилашда ёрдам кўрсатишдир.
Методика кабинети ишида катта ўринни ёш тарбиячи билан ишлаш эгаллаши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |