6.3. Назорат қилишга тайёргарлик ва унинг босқичлари
Назорат қилишга назоратчининг тайёргарлиги
Мактабгача таълим муассасаларини текшириш олдидан текшириладиган муассасалар халқ таълими бўлимлари томонидан белгиланади, бунинг учун юқори бошқарма томонидан «Рухсатнома» хати олинади. Бизнинг институтимиз томонидан эca Тошкент шаҳар халқ таълими мактабгача таълим бошқармасига маълумотнома юборилади. Бунда текшириладиган туман, муассасаларнинг номи, номери кўрсатилади. Кейин туман халқ таълими бўлими мудири номига «Рухсатнома» хати олинади.
Текшириш шаҳар, хокимият - шаҳар қўмиталари томонидан бўлса, текшириш учун «эслатма-саволлар» тузилади, шу орқали муассаса иши текширилади.
Текшириши лозим бўлган муассаса ҳақида халқ таълими бўлимидан маълумот олиш; Бунда назоратчига муассасаса ҳақида дастлабки маълумотлар берилиб, МТМнинг халқ таълими миқёсида тутган ўрни, унинг бутун фаолиятини акс эттирувчи ҳужжатлар билан танишилади;
Текшириш режаси тузилиб, текшириш муддати, ким томонидан текширилаётганлиги кўрсатилади (Бу талаба-амалиётчилар учун).
Назорат қилишга тайёргарлик бу - давлатимизнинг «Мактабгача таълим» бўйича қарор, кўрсатма, буйруқ, инструктив ва директив ҳужжатларини яна бир бор кўздан кечириб чиқишни назоратчидан талаб қилади. Бу - «Мактабгача таълим» дастурининг ҳамма бўлимларини яна бир бор чуқур ўрганишни талаб қилади. Шу ўринда биз юқорида айтиб ўтилган «Директив» ва «Норматив» ҳужжат нима эканлигини тушуниб олишимиз лозимдир.
Директив ҳужжат – бу фармон, фармойиш, йўл-йўриқ, кўрсатма, яъни юқори бўлимлар томонидам қуйи бўлимларга ёки раҳбарнинг ўз ҳодимларига берган кўрсатма, йўл-йўриқларига айтилади.
Меъёрий ҳужжат эса - меъёрлар қоидасига асосланган ҳужжатдир.
Масалан: Болаларнинг ёши бўйича ёш гуруҳларига тўғри тақсимлаш, ходимларни штат нормаси бўйича ишга қабул қилиш, смета бўйича ҳаражатларни тақсимлаш - сарфлаш, болаларнинг овқатлантириш нормалари, тарбиячиларнинг ойлик иш ҳақлари ва ҳоказолардан иборат.
Шунингдек, халқ хўжалик режаларида кўзда тутилган ижтимоий мактабгача таълим ривожлантириш бўйича асосий кўрсаткичларнинг бажарилиши, Халқ таълими бўлимлари томонидам мактабгача таълим муассасаларини кадрлар билан таъминлаш, қишлоқ мактабгача таълим ходимларига бериладиган имтиёзлардан фойдаланиши нормалари киради.
Демак, назорат қилишни ташкил этиш, унга тайёргарлик текширувчилардан ўз устида кўпроқ ишлашни, ғоявий-сиёсий ва илмий етукликни, ташкилий, педагогик ва методик ишларнинг моҳироно ўз ишида қўллашни талаб этади.
Назорат қилишнинг мазмунли тизимини амалга оширишда назорат қилишни олиб бориш босқичлари муҳим аҳамият касб этади. Улар қуйидагилар:
Текшириш режасини тузиш ва тасдиқлатиш;
Текширишнинг мақсади ва вазифалари тўғрисида мудирани огоҳлантириш;
Ишнинг боришини ҳарактерловчи хужжатларни ўрганиш (ҳисобот, акт ва ҳоказо).
Муассаса ходимлари билан суҳбат;
Мактабгача таълимни бошқариш ишини ўрганиш, унинг холатини анализ қилиш;
Мактабгача таълим муассасаларининг ишни танланган ҳолда текшириш;
Мактабгача таълимни ташкил этиш ва уни ривожлантиришда ижобий натижалари тажрибаларини аниқлаш, уларни амалда татбиқ этиш йўлларин ишлаб чиқиш, тавсияномалар ишлаб чиқиш;
Аниқланган камчиликларни анализ қилиш, уларни йўқотиш учун кўрсатмалар, амалда ёрдам бериш. Жамоада муҳокама қилиш;
Текшириш якунларн бўйича маълумотнома ёки акт тузиш;
Бажарилган ишлар бўйича бошқарма, бўлим (амалиёт
раҳбари олдида ҳисобот бериш).
Do'stlaringiz bilan baham: |