Педагогика 5111800 Мактабгача таълим



Download 7,08 Mb.
bet287/298
Sana19.12.2022
Hajmi7,08 Mb.
#891087
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   298
Bog'liq
Мактабгача педагогика комлекс2013

Р Е Ж А :
Ҳар бир, айниқса ёш назоратчилар учун бундай кузатиш схемасини тузиб ишлаш - бу жараённи пухта, мазмунли, ҳар томонлама кенг олиб боришини таъминлайди. Бундай кузатиш схемасини йўқлиги текширишнинг юзаки, мазмунсиз, ишларга нисбатан баҳо беришда юзакичиликка олиб келади. Олдиндан ўйланган режали кузатиш _ муассасадаги илғор иш тажрибаларини ўрганади, умумлаштиради ва бошқа муассасаларга ташвиқот ққилади. Кузатишда тарбиячи ёки мудира томонидан хато, камчилик қилинаётган бўлса назоратчи алоҳида индивидуал кузатишдан сўнг, уларнинг шахсиятларига тегмасдан, шошилмасдан, тинч ҳолатда камчиликларни олдини олиш чораларини кўрсатиб, тушунтириб бериши, методик ёрдам кўрсатиш керак. Агар кузатиш жараёнида болалар соғлиги ва ҳаётига хавф солувчи хато камчиликлар бўлса, у вақтида назоратчи аралашувига сабаб бўлади. Кузатиш жараёнида кузатиш дафтарига ёзиб борилади (Схемага қараб тушунтириш).
Кузатишни яна ҳам мукаммалроқ изохлаш максадида қуйидаги усуллардан фойдаланилади:

  1. Иш ҳужжатларини ўрганиш;

  1. Болалар соғлигини изохловчи материаллар;

  1. Таълим-тарбиявий иш режаларини ўрганиш;

  2. Тарбиячиларнинг кундалик дафтарларини (илк ёш гуруҳлари).

  3. Болалар ишларини анализ қилиш;

  4. Педагогик кенгаш, ишлаб чиқариш, ота-оналар мажлисларининг қарорларини ўрганиш;

  5. Молиявий-хўжалик иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиш.

Булар муассаса ҳақида тўлароқ тушунча бериш мумкин. Бунинг учун назоратчи - мудира, шифокор (медицина тиббиёт хамшираси) ва тарбиячиларга тегишли иш ҳужжатларини тайёрлашларини огоҳлантиради. Педагогик иш ҳужжатларини ўрганишда, тарбиячи томонидан «Мактабгача таълим дастури» талабаларини бажарилиши, дидактик принциплардан фойдаланиши, дастурнинг аста-секинлик билан мураккаблаштириб олиб борилиши намоён бўлади.
Тарбиячиларнинг кундалик дафтарларидан болаларнинг ўcиш суратлари, уларнинг қизиқишлари, дастур талабаларини эгаллаш жараёнларини билиш мумкин.
Болалар соғлигини изохловчи материаллар - патронаж дафтари, кундалик давомат, форма №63ни тиббиёт хамширасидан аниқлаш мумкин. Шунингдек, касалликни олдин олиш ишларини амалга оширувчи омиллар тўғрисида назорат ишларини амалга оширади. Таълим-тарбия иш режалари дастурига асосланиб ҳафталик иш режаларининг сифатли тузилганлигини, машғулотлар жадвали, квартал, истиқбол, ҳафталик иш режаларнинг сифати, дастур мақсадини сермазмунлигини, режим жараёнларда ўзбек халқ миллий ўйинларини, урф-одатларни, «Одобнома»нинг мазмундорлиги, болаларнинг дунёқарашларни ўстирувчи омилларни ёритилиши болаларнинг нутқ маданияти ўсишда индивидуал ишлаш, ота-оналар билан индивидуал ишларининг мавзуларининг бойлиги болаларнинг ижодий баркамоллашувида тарбиячининг роли алоҳида кузатилади, ўрганилади.
Педагогик ва ота-оналар кенгашларининг қарорларини ўрганиш эса йиллик режадаги асосий масалаларни, ўрганилаётган масалаларининг актуаллиги, ота-оналарининг қизиқишларидан ҳабардор қилади.
Суҳбат усули методи - кузатиш жараёнидаги ҳужжатларни ўрганишдаги тушунарсиз бўлган жараёнларни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Суҳбат мазмуни ва унинг ҳарактери турлича бўлиши мумкин.

  1. Гуруҳдаги бир кунлик педагогик жараёнини кузатиш бўйича тарбиячи билан суҳбат - муҳокама ўтказиш;

  1. Кузатиш натижаларини анализ қилиш (суҳбат-анализ).

Суҳбатлар тарбиячининг тарбия жараёнларида қўллаган усуллари ҳақида ҳам бўлиши мумкин. Кузатиш жараёни тугагандан сўнг ўтказиладиган суҳбатда мудира ёки услубчи иштирокида тарбиячи ишига баҳо берилади. Ишдаги ютуқ ва камчиликларга объективлик билан ёндошиш керак, бунда назоратчи аввал - тарбиячини ўз иши ҳақида тушунча бериб, ишига баҳо беради, педагогик иш жараёнидаги янгилик ярата олиш йўлларини кўрсатиб беради. Мудира билан суҳбатда - муассасанинг молиявий-хўжалик, ташкилий-педагогик, методик, ходимлар билан ишлаш масалалари бўйича ўтказилади.
Муассаса врачи ёки тиббиёт хамшираси билан бўладиган суҳбат орқали болалар соғлиги, касалликларни олдини олиш ишларини ўтказилиши ҳаҳида, врачнинг иш режаси бўйича суҳбат ўтказилади.
Ота-оналар ва қўмита раислари билан суҳбат чоғида, уларнинг истак-таклифлари, талаблари, уларнинг муассасага кўрсатаётган ёрдами, боғчанинг оилада болаларни тарбиялашга қўшаётган ҳиссалари ҳақида бўлиши мумкин.
Болалар ишларини таҳлил қилиш - гуруҳнинг ва фаол болаларнинг ҳар томонлама ўз иши, болаларнинг билим, кўникма ва малакаларини етарлигини аниқловчи омилдир.
Болалар ишларини сақлаш, болаларнинг эҳтиёткорлигини аниқлаш ғоят катта аҳамиятга эгадир. Болалар ишларини таҳлил қилишда ишларининг сони, мазмуни, такрорланмаслиги, дастур талабларига жавоб бериши муҳимдир.
Бу жараённи ўтказишда гуруҳ тарбиячисининг иштироки даркор.
Текширувчи шахс кузатишда тарбиячига турли маслаҳатлар бериб боради. Масалан: қуриш-ясаш, қўл меҳнати, тасвирий фаолият.
Юқоридаги усуллардан фойдаланиб назоратчи муассаса ишини атрофлича, чуқур ўрганиб чиқишини таъминлайди.
Гуруҳ тарбиячисининг ишини аввал тарбиячисининг ўзи билан муҳокама қилинади кейин педагогик кенгаш ишига олиб чиқилади. Ютуқ ва камчиликлар, таклиф ва мулоҳазалар очиқчасига - ошкора ҳолда тушунтирилади. Керакли йўлланма, кўрсатма ва методик ёрдам ўз вақтида кўрсатилади.
Болаларнинг билим-савияларини, кўникма ва малакалари билиш мақсадида гуруҳда савол-жавоб, анкета саволларига жавоб олиш усулини ҳам ўтказиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу жараён кварталлар орасидаги ўтган вақтда дастур талабларини бажарилганлиги ва тарбиячининг қай тарзда етказа олганлиги, болаларнинг билим доираси, дунёқараши, ижодий ўсиши, каби бўлган мураккаб психологик-рухий ривожланиши учун энг мухим омил бўлиб хизмат қилади.
Анкета саволлари турли мавзуда - масалан жонажон Ўзбекистонимиз, ундаги тарихий жойлари, шаҳар, вилоят, туманларнинг номлари - тарихий атамаларининг мазмуни, ўрни, улуғ бобоколонларимиз - Амир Темур, Мирзо Улугбек, Бобур, Абдулла Қодирийнинг бебаҳо дурдона асарлари, улар билан яқиндан таништириш мақсадида ҳам ўтказиши мумкин.
Бу жараёнда гуруҳ болаларига ва тарбиячи ишига баҳо бериш мумкин.
Шу йўсиндаги анкета саволларини тарбиячи, катта тарбиячи ва мудиранинг билим савияси, ғоявий-сиёсий етуклигини, ўз мутахассислиги бўйича билим ва малакасини аниқлаш мақсадида ҳам ўтказиш мумкин.
Муассасада тарбиячи болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича қўлланмаларни ва методикани эркин танлаш ҳуқуқига эга (Мактабгача таълим тўғрисидаги Низом) дейилади.
Мактабгача таълим муассасаси ўз педагогик фаолиятидаги принципларга оғишмай амал қилади:

  • бола шахсига ҳурмат билан муносабатда бўлиш асосига қуриладиган бутун педагогик жараён инсонийлик йўналишлари билан суғорилган бўлиш;

  • психологик-педагогик фикр ва аралаш фанларнинг замонавий ютуқларига мўлжалланган ўз-ўзини ривожлантиришга зўр бериш.

Назоратчи - юқорида баён этилган принципларни муассасада амалга оширишини назорат қилиш ва бажаришини текшириш, қабул қилинган аввалги қарорларни ижросини кўриш мақсадида «Педагогик кенгаш» ишига қатнашади. Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг ҳаётий, жисмоний ва рухий соғломлиги учун, ҳар бир боланинг ёши ва шахсий хусусиятларига мос келувчи эмоционал ва тўлақонли ривожланиши, болаларни тарбиялаш ва таълим беришнинг танланган тизими самарадорлиги учун яратилган шарт-шароитларни яратишда, тарбиявий жараённи психологик таъминлаш рухшинос ёки психологик хизматини яратишни ташкил этиш ишида методик ёрдам кўрсатади.
Мактабгача таълим муассасасида раҳбар ходимлар ва тарбиячиларнинг педагогик методлар ва усулларни мустақил ишлаб чиқиши ва улардан ўз педагогик фаолиятида фойдаланиш имкониятларини яратиб бериш йўли билан уларнинг педагогик ижодиётига бўлган ҳуқуқини таъминлайди.
Муассасада бўладиган ишлаб чиқариш мажлисларига қатнашиб - муассасасининг меҳнат жамоаси халқчиллик асосида ўз-ўзини бошқариш принципига мувофиқ, унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган барча масалалар ҳал этилиши, буларнинг давлат ва жамият манфаатларига риоя қилинган ҳолда бўлишини назора қилади.
«Ижтимоий мактабгача таълим тизими оилавий тарбиядан узилиб қолмаслиги керак, балки у билан чамбарчас боғлиқ ҳолдагина болага ёрдам бериш мумкин». «Барча маънавий қадриятлар оилада таркиб топади. Зеро, оила доимо этник хусусиятларга тааллуқли ва этнопсихологик хусусиятларга эга бўлади. Оила бола тарбиясига катта таъсир кўрсатади» дейилади. «Мактабгача таълим концепцияси»да.
Назоратчи юқорида баён қилинган вазифаларин хал этиш мақсадида, умумий ва гуруҳ ота-оналар мажлисларига қатнашиб, бола тарбияси бўйича энг муаммоли масалаларни ҳал этилишини кузатади ва илмий асосланган ёрдамни амалга оширади. Ота-оналарни муассаса ишига кўпроқ жалб этиш мақсадида «Жамиятимизда оиланинг тутган ўрни», Ўзбекистан Республикаси Конститутцияси қонунларида ҳамда оила ва бола тарбиясида давлатимиз томонимиздан ғамхўрлик асосларини кенг ёритиб бериш керак. Бу эса муассаса ишини жонлаштиришда ўзининг ижобий томонини кўрсатади.
Кенг жамоатчилик билан муассаса тўғрисида унинг ишига жамоатчилик томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдам тўғрисида суҳбат ташкил этади.
Назоратчи юқорида кўрсатиб ўтилган усул ва методлардан фойдаланиб, муассасани фронтал ва тематик текширишни амалга оширади.



Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   298




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish