6.4. Назорат қилишнинг усул ва услублари.
Бу босқичларни амалга ошириш мақсадида биз назорат қилишнинг усул ва услубларини ўрганамиз.
Назорат қилишнинг асосий усул ва услублари қуйидагилар:
Болалар ҳаётини уюштириш машғулотлари, режимнинг турли жараёнларини кузатиш ва анализ;
Педагогик ва молиявий, хўжалик иш ҳужжатларни ўрганиш ва анализ қилиш;
Болалар ишларини анализ қилиш:
Мудира, тарбиячилар, ота-оналар ва болалар билан (уларнииг билими, онги, нутқининг ривожланишини аниқлаш мақсадида) суҳбатлашиш;
«Педагогик кенгаш», «Ишлаб чиқариш мажлисларида», ота-оналар кенгашларида иштирок этиш;
Жамоат ташкилотлари вакиллари билан суҳбатлашишдан иборат.
Бу усул, услубларни қўллаш - назорат қилиш турига, қайси гуруҳда тарбиявий жараённинг қайси қисми ёки муассаса молиявий-хўжалик ишларининг қайси томонлари текширишга, назоратчининг мутахасислиги ва иш тажрибасига боғлиқдир.
Бу кўп қиррали усуларни қўллаш - мактабгача таълим ишини ҳар тамонлама ўрганищда ғоят аҳамиятлидир.
Кузатиш усули - бу педагогик жараёндаги ютуқ ва камчиликларни, ишдаги қийинчиликларни йўқотиш ва таълим-тарбиявий иш сифатини ўстиришни таъминлайди.
Кузатиш - педагогик жараёнини, методик ва молиявий-хўжалик фаолиятининг аҳволига тўғри баҳо беради ва керакли хулосалар чиқаради.
Фронтал - янги текшириш турида бу усул кун давомида текширилаётган педагогик жараённи ўз ичига олади, бунда: режали, таълим-тарбия иш мазмунини ва турли тарбия ишини мувофиқлашганлиги, маиший ҳаётда болалар ҳаётини ва тарбиясини ташкил этиш, ўқув-тарбия усул ва услубларини ташкил этиш, болаларнинг ўйини, меҳнати фаолиятлари кузатилади.
Тематик назорат турида эса - кузатиш усули танланган темага ва унинг характерига боғлиқдир. Агар аҳволи кузатилаётган бўлса, унда текширувчи машғулотларини чуқур кузатади, унинг дастур мазмунига, тузилишига, методикасига чуқур аҳамият беради.
Ўйин жараёнини кузатаётганда - диққатни ўйин турига, ўйин учун шароит, болаларнинг муносабатларига ва тарбиячининг ўйинга раҳбарлигига қаратади.
Педагогик ишларни кузатишдан аниқ, яққол тушунча ҳосил қилмаса қўшимча ёки такрорий кузатиш ўтказиш керак.
Ташкилий-педагогик фаолиятни кузатишда:
Мудиранинг шу ишни тўғри ташкил этганлигига, унинг тарбиявий ва хўжалик ишларини бир текисда олиб беришига, коллектив билан муносабати, тарбиячи ва хизмат кўрсатувчи ходимлаp билан суҳбатнинг мазмунига, ота-оналарни қабул қилиш тартибига қаратиш керак.
Кузатишда - кузатилаётган жараёнининг, режим жараёнлардаги аниқлилик, режимни бузилиши, болаларнинг билим даражасини, уларнииг ахлоқ нормалари, тарбиячининг дастур талабаларини ва методикани эгаллаганлиги на бошқаларга аҳамият бериш керак.
Кузатиш - жараёнида шу нарса аён бўладики, тарбиячининг етарли даражадаги мутахассислиги, бу кузатилаётган кунда тарбиячининг тайёргарлиги, унинг ишдаги тажрибаси саёзлиги, болалар коллективини ташкил эта олмаслиги, унинг ўта ҳаяжонланиши, тормозланиб қолиш намоён бўлади.
Молиявий хўжалик ишдаги камчиликлар мудиранинг тартибсиз, пала-партиш иш юритишдан хам келиб чиқиш мумкин.
Таҳлил қилиш - тарбиячи ва мудирага қандай ердам бериш ва улардан қандай қилиб талаб қилиш кераклигини белгилаб беради.
Кузатиш турлича ҳарактерга эга бўлиб, назоратчи бу жараёнларни амалга ошириш учун текшириш режа-схемасини тузади.
Do'stlaringiz bilan baham: |