Педагогика 5111800 Мактабгача таълим



Download 7,08 Mb.
bet294/298
Sana19.12.2022
Hajmi7,08 Mb.
#891087
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   298
Bog'liq
Мактабгача педагогика комлекс2013

Маблағи ва моддий базаси

  1. Республика метод кабинети давлат бюджети маблағлари ҳисобига яшайди, ўзининг банкда маблағи бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳаражатлар системасига мувофиқ маблағ ажратади,

  1. Методика кабинети Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги олдида ўз ишларидан ҳисобот бериб туради.

  1. Pecпублика метод кабинети ўзининг гербли муҳрига эга бўлиб, тўлиқ юридик ҳуқуқга эга.

  2. Республика метод кабинети белгиланган шаклга асосланган ҳолда иш юритиш тартибида олиб борилади.

Методика кабинетининг асосий вазифалари туман, шаҳар методика ишларини ўқитувчилар, тарбиячилар ва халқ маорифи бошқа ходимларининг ихтисосини ошириш, энг яхши педагогик тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш на ёйишдир.
Методика кабинет ўқитувчилар малакасини ошириш институти билан келишиб олинган ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган режа асосида ишлайди.
Ўзбекистонда 1934 йилда Тошкент шаҳрида биринчи мактабгача таълим метод кабинети ташкил зтилди.
Директор қилиб илғор педагог Муртазина Марғуба Сафиевна тайинланди.
1940 йилга бориб бундай кабинетлар сони 23тага етади. Мактабгача таълимга доир ишларни ўрганиш, тизимлиликка амал қилиш, илғор иш тажрибаларини умумлаштириш ишлари олиб борилди, кенг кўламда педагог ходимларни тайёрлаш ишлари ташкил этилади.
Туман (шаҳар) методик кабинети ишини режалаштириш
Методик кабинет 5 йилга мўжалланган истиқбол режасини тузади. Унда: давлатимизнинг қарор ва топшириқлари, Халқ таълими Вазирлиги ва иттифоқдош республикаларнинг, шунингдек, халқ таълими бўлимлари томонидан мактабгача таълимга оид қарорлари назарда тутилади.
Йиллик режада методик кабинети ҳар ўқув йилига мос фаолияти акс этади.
Квартал-ойлик режаларида - йиллик режадан вазифалар вақт бўйича тақсимланади.
Йиллик режа - тумандаги методик ишларни бир текис, мазмунли ташкил этилишини таъминлаш керак. Бунда кўп эътиборни ўқув, таълим-тарбиявий ишларни ўрганиш, мактабгача таълим муассасасида методик ишларни ташкил этиш ва назарий асослаб бориш, мудира, катта тарбиячи, тарбиячиларга ўқув фаолияти, меҳнат, эстетик, мусиқа тарбияси бўйича ёрдам, мактабгача таълим муассасаларида касалликни олдини олиш ва камайтиришни, ясли гуруҳларда, аралаш гуруҳларда, кам комплектни муассасалар ишини методик жиҳатдан тўғри ташкил этиш вазифаларни бажаради.
Режада алоҳида ўринли мақсадли, бирламчи ёки тизимли текширув эгаллайди. Текширув шаклини танлаш, текширув мақсади ва мазмунига боғлиқдир. Бу мактабгача таълим муассасалари иши билан танишишга ёрдам беради.
Режада мактабгача таълим муассалари сони ва номерлари кўрсатилади. Ҳамма муассалар назорат қилиниши керак.
Методика кабинетининг вазифаси шу билан якунланадики, бу назарий асосланган ҳолда ёрдам бериш. Метод кабинетда педагогик тажрибаларни оммалаштиришдан илгари уни ҳар томонлама таҳлил қилиб чиқиш, танлаб олиш керак.
Қимматли тажриба фақатгина яккама-якка ҳолда эмас, балки жамоа асосда яратилиши мумкин.
Педагогик тажриба кўпқиррали ва бебаҳодир. Илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва ҳар қандай илғорликни чуқур ўрганиш муҳимдир.
Режада илғор иш тажрибаларни ўрганиш, оммалаштириш, янги тажрибани ишлаб чиқиш ва уни умумлаштиришни ташкил этишдан иборат.
Халқ таълими бўлими томонидан фаол сайланади. Уларнинг вазифаси курслар, семинар-практикумлар, индивидуал ва гуруҳли консультациялар, маърузалар, семинар мажлисларини ташкил этишдан иборатдир.
Мактабгача таълим ходимларининг ишлаш малакаларини ошириш шаклларидан бири бу семинарлардир.
Семинарлар - мактабгача таълимга доир энг муҳим томонларини ҳал этади. Семинар мавзусини шaҳap, туман, вилоят томондан белгиланади.
Семинар учун мавзу танлаганда унинг мақсади, вазифалари, мавзулар тематикаси аниқланади ва библиография тузилади.
Маъруза мавзулари семинар қатнашчиларига тақсимланади, ҳар бир маърузачи ўз мавзусини илмий асосда очиб беради, ўз тажрибалардан намуналар келтиради.
Мудиралар учун семинар мавзусини қуйдагича танлаш мумкин:

    1. Мудиранинг методик-тарбиявий ишларга раҳбарлиги.

    2. Ўйин фаолиятига раҳбарлиги.

Мусиқа раҳбарларига эса:
1. Мактабгача ёшдаги болаларни қўшиқ билишларини ташкил этиш ва ҳоказо
Маслаҳатлар – яккама-якка режалаштириш усулида қайд қилиб борилади. Бу эса методиқ ишда йўлланма-маслаҳатларни мавзулар бўйича ишлаб чиқишни, камчиликларни бир тўла бартараф қилишни белгилайди.
Гуруҳ маслаҳатлари эса метод кабинет режасида режалаштирилади.
Мактабгача таълим ходимларини ишлаш малакаларини оширишда асосий шакллардан бири метод бирлашмалардир.
Метод бирлашмалар мухокамаларида мактабгача таълимга оид энг долзарб масалалар хал этилади.
Методик бирлашмалар - педагогларнинг ижодий фаоллигини ва изланишларини шакллантиради, ўз ишларини таҳлиланализ қилишга ва танкидий баҳо беришга ўргатади, берилган топшириқларга жавобгарлик хиссини, ишлаш малакаларини доимо ўстириб боришга интилтиради.
Методик бирлашмалар - бутун ўқув йили давомида сентябрдан- майгача ўз ишини олиб боради. У турли категориядаги педагог-тарбиячилар, мусиқа раҳбарлари, мудиралар учун ташкил этилади.
Катта туманларда буни («курслар») - бўлимчалар бўйича ташкил этиш мақсадга мувофикдир. Ҳар бир бўлимда 18-20 болалар муассасалари киради.
Бирлашманинг ишлаш муддати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади, 2-3 ойда бир марта ўтказилади.
Методик бирлашма таркибини комплектлашда педагогларнинг иш стажлари - иш малакалари ҳисобга олинади. Агар мудиралар учун бўлса - туман катта бўлса Олий маълумотли, 5 йил ва ундан ортиқ иш стажлари учун:
- Ўрта ва махсус маълумотлари ва иш стажи кам бўлган мудиралар учун.
Методист учун ҳам шундай тартибда ташкил этилади.
Тарбиячилар учун турли ёш гуруҳлари бўйича шу ўқув йилида қайси гуруҳда ишлагани ҳисобга олинади.
Метод бирлашмалар кўргазмалар, кўргазмали қуроллар ва янги методик адабиётлар кўргазмаларини ташкил этиш муҳимдир.
Метод бирлашма ишини муваффақиятли ўтишида халқ таълими бўлими ва метод кабинетининг раҳбарлиги беқиёсдир.
Республика, ўлка, вилоят метод кабинетлари метод бирлашма раҳбарининг малакаларини ошириш ишини ташкил этади, улар учун бир йилда 2-3 марта семинарлар ташкил этади, бу семинар метод бирлашма ташкил этиш ва режалаштириш ва унга раҳбарлик қилиш, энг илғор ишларни ўрганиш, оммалаштириш ишлари ҳақида бўлади.
Шаҳар, туман халқ таълими бўлимлари методика кабинети метод бирлашмалар раҳбарларига ёрдам беради (режа тузишда, маърузалар тайёрлашда, очиқ кўрикларни ташкил этишда ва уларни таълим-тарбия ишларига татбиқ этиш аҳамиятлидир.
Метод бирлашма ишида алоҳида диққатни янги материалларни танлаш, машғулотлар режа-конспектларини ишлаб чиқиш, мақола ва виставкалар ташкил этишга ажратиш керак.
Мактабгача таълим бўйича тайёрланган барча қўлланмалар ёки тавсиялар авваламбор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирликларига юборилади, уни кўриб чиқиб, тасдиқлангандан сўнг мактабгача таълим муассасаларига тарқатилади.
Методик кабинет ўз олдидаги вазифаларни ҳал этишда, материалнинг мазмунига, талабларига аҳамият бериши керак. Семинарларда янги методик адабиётлар муҳокама қилинади. «Мактабгача таълим» журнали мақолалари, мактабгача таълим тўғрисидаги методик ишлар кўрилади, байрам эрталиклари дастурлари кўриб чиқилади, муҳокама қилинади, методик кўргазмалар тайёрланади.
Методико-педагогик йиғилишлар асосан илк ёш гуруҳлари учун ўтказилади. Болаларни анатомик-физиологик, нерв, психик ва ақлий жиҳатдан ўсиши муҳокама қилинади. 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган гуруҳларда ҳар ойда, 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар гуруҳларида кварталда 1 марта ўтказилади. Бунда врач, катта хамшира ҳам иштирок этади.
Очиқ тадбирлар педагогик ишни ўстиришда ҳамда тарбиячиларнинг ишлаш малакаларини ўстиришда муҳим тадбирдир.
Бунда режимнинг турли жараёнлари жамоа асосида кузатилади ва таҳлил қилинади.
Методист метод бирлашма ишига назоратни тизимли ташкил этади.

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   298




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish