Педагогика 5111800 Мактабгача таълим



Download 7,08 Mb.
bet296/298
Sana19.12.2022
Hajmi7,08 Mb.
#891087
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   298
Bog'liq
Мактабгача педагогика комлекс2013

Семинар машғулотлар.
Бу - тарбиячининг амалий малакаларини ўстирувчи иш шакли бўлиб, бунда болалар лой, апликация, қуриш-ясаш, бадиий ўқиш, ашула айтиш, paқсra тушиш ва бошқа ишлар амалга оширилади.
Мутахасис ёрдамида амалий жиҳатдан савияларини ўстириб борадилар. Семинар машғулотлар ишини мудира, услубчи ёки тажрибали тарбиячи раҳбарлик қилади. Энг муҳими семинар машғулотлардан бирор бир нарса ўрганишдир.
Семинар ва семинар машғулоти ўша махсус дафтарга қайд қилиб борилади, фаол қатнашмаганлар муҳокама этилади
Методик адабиётлар обзори - янги методик ва педагогик адабиётлар, мактабгача таълим журналидаги мақолалар ўрганилиб, муҳокама қилинади.
Ўқув экскурсиялари
Мактабгача таълим ходимларнинг дунёқарашларини кенгайтириш мақсадида, шаҳар ва туманнинг диққатга сазовор ёдгорликларига экскурсия ташкил этилади.
Бир йилда 3-4 ўқув-экскурсиялари ташкил этилади. Музейларга экскурсия ташкил этилса нур устига аъло нур бўлади, чунки бундан олган таассуратларини асосида бўлим, катта муассасаларига экскурсияга бориш тавсия этилади. Бу бўлим билан ишлашда муҳим аҳамият касб этади. Маслаҳатлар яккама якка ва жамоа бўлади. Шу маслаҳатлар _ вазият туғилганда методист томонидан ўтказилади. Узоқ жойлардаги ходимларга ёзма равишда берилади.
Жамоа маслаҳати 1 ойда 1 марта ўтказилиб, ойлик режада акс этади. Тумандаги барча тарбиячиларни олдиндан огоҳлантирилади, ўтказиш муддатини белгилаб туман шарт шароитидан келиб чиқилган ҳолда тузилади.
Маърузалар
Мактабгача таълим муассасалари ходимларнинг ғоявий-сиёсий, маънавий-мафкуравий, маданий ва ишлаш малакаларини ўстириш учун турли мавзулар бўйича ўтказилади. Булар - сиёсий ёки педагогик мавзуларда бўлиши мумкин.
Бу ходимлар дунёқарашларини кенгайтиради ва уларни юксалишларига имконият беради. Муҳими унинг юқори ғоявий-профессионал савияда ўтказилишидадир.
Ўз устида ишлаш
Бу иш шакли - мактабгача таълим ходимларининг ўз устиларида ишлашлари, ғоявий-сиёсий савияларини ошириб боришдаги кенг тарқалган формалар (коллектив). Методик ишларни жамоа билан биргаликда олиб борилса билим манбаи бойиб боради.
Мактабгача таълим муассасаси ходимлари учун шу режа тизимилари унда мактабгача таълим бўйича айрим назарий масалаларни, мактаб таълим дастурини, методик материалларни ўрганиш режалаштирилади.
Йиллик режада - ишдаги қийинчиликлар келтириб чиқарган бир ёки иккита мавзу режалаштирилади. Ўз устида ишлашда фақатгини ўрганиладиган мавзулар эмас, балки ундаги асосий саволларни, масалаларни ўрганинилади, адабиётлар кўрсатилади.
Мудира касаба уюшма раиси билан биргаликда ўз устида ишлашни қандай ташкил этиш мавзусида суҳбатлашиши, ёрдам кўрсатиш шарт.
Бу тадбирларни тизимли, аниқ режа асосида олиб борилиши ғоят муҳимдир. Бунда ташкилий-педагогик вазифаларни амалга оширишда жамоа учун шарт-шароит, керакли материаллар, бажарувчи - жавобгар шахслар, уларни ҳисобга олиб бориш - ўқув йилининг бошида белгиланади, мудира доимо назорат қилиб боради.
Кадрлар билан ишлашда ҳамкорлик принципида иш олиб борилади: булар қуйидагилар:
а) мутлоқ ҳамкорлик минимуми - жамоа аъзолари сонига ва ишни тўғри олиб боришга суянади;
б) бекорга вақт ўтказмаслик. доимо тўғри сиёсатни изчиллик билан амалга ошириш;
в) тезкорлик ва фикрлашиш, уддабуронлик;
г) фикрлашув натижасини хабар қилиш, янги аниқ амалиётга асосланган ҳолда олиб борилади.
Умумий ота-оналар мажлисида болалар муассасасининг бутун иши муҳокама қилинади, тегишли чора-тадбирлар кўрилади. Ота-оналар мажлисига раис қилиб ота-оналар комитетнинг раиси белгиланади.
Болалар муассасаларида ташкил этиладиган очиқ эшиклар куни ғоят аҳамиятлидир. Бунда мактабгача таълим муассасасининг бутун фаолияти ота-оналар томонидан кузатилади, йўл қуйилаётган камчиликлир жойида ҳал этилади. Болалар муассасасининг барча ходимлари бунга тайёргарлик кўрадилар
Яккама-якка суҳбатлар - бола тарбиясида қийналган ота-оналар учун ташкил қилинади, бунда гуруҳ тарбиячиси ва боғча мудираси илмий асосланган холда масалаларни ҳал этмоғи лозим.
Маслаҳатлар - қисқа, аниқ шаклда олиб борилади, айниқса гуруҳларда «кўчирма-папка»лардан фойдаланиш кучайтирилади.
Мудира аҳоли ўртасида муҳим масалалар бўйича давлатимиз кўрсатмалари, қарорлари асосида ташкилот ишларини олиб боришда раҳбарлик қилади.
Мактабгача таълим муассасаларида ота-оналарга яқиндан ёрдам беришда - кутубхона ташкил этиш аҳамиятлидир.
Бола тарбиясига оид китоблар ота-оналарга катта ёрдам беради, бу китобларни боғча мудираси, методист ва тарбиячилар томонидан танланади. Адабиётлар рўйхати ҳисобот тарзида олиб борилади.
Педагогик ташвиқот ишларидан энг қулайи ота-оналар бурчагидир. Бу ота-оналарга бола тарбиясига ҳамда муассаса ишига ижодий ёндошишга ёрдам беради.



Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   298




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish