Педагогика 5111800 Мактабгача таълим


Мактабгача таълим муассасаларини фронтал - ялпи текширишнинг асосий йўллари



Download 7,08 Mb.
bet288/298
Sana19.12.2022
Hajmi7,08 Mb.
#891087
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   298
Bog'liq
Мактабгача педагогика комлекс2013

6.5. Мактабгача таълим муассасаларини фронтал - ялпи текширишнинг асосий йўллари
Амалда назорат қилишнинг асосий турлари фронтал ва тематик текшириш турларидан фойдаланилади
Фронтал токшириши - бу мактабгача таълим муассасаси ишини ҳаётий ҳар томонлама, атрофлича текшириш формасидир. Яъни, муассасанинг кадрлар состави, мактаб­гача таълим программаси талабларини бажарилиши, мудира ва услубчининг таълим-тарбиявнй ва методик, молиявий-хўжалик ишларига, уларнинг кадрлар билан ишлаши, ота-оналар ва жамоатчилик билан иш фаолияти, иш формалари, медицина хизмати, мактаб билан алоқа, илғор иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш ишларини амалга оширувчи текшириш туридир.
Фронтал текширишга барча типдаги мактабгача таълим муассасалари, уларнинг кучли ёки кучсизлигидан қатъи назар текширилади. Кучсиз муассасаларга аҳамиятни кўпроқ жалб қилиши лозимдир.
Фронтал текшириш 4 йилда бир марта халқ таьлими бўлимлари (вилоят ХТБ, шаҳар, туман ХТБ) томонидан ўтказилади.
Фронтал текшириш ўтказишда аввал тўла-тўкис тузилган, тасдиқланган текшириш плани, унда назаротдаги асосий масалалар, саволлар аниқ ёзилади, текшириш методи, текширувчиларнинг иш вазифалари, мажбуриятлари ва текшириш муддати кўрсатилади
Сўнгра назоратчи яна бир бор мактабгача таълим бўйича чиқарилган қарор, кўрсатма, буйруқларни, педагогик ва методик журналларини энг охирги янги сонларини кўздан кечириб, мактабгача таълим программаси талабларини яхшилаб уқиб олади, шу муассаса ҳужжатлари билан танишади. Бу иш учун у бу муассасада халқ хўжалиги режаси, болаларнинг муассасага қатнаш режасининг бажарилиши анализ қилинади. Кадрлар, уларнинг туман, шаҳар методик ишларидаги қатнашувлари, малака ошириш ишларини қараб, ўрганиб чиқади.
Муассасани кучли ёки кучсиз томонларини билишда аввалги текшириш материаллари яхши ўрганиб чиқилади, камчиликларни йўқотиш бўйича қабул қилинган қарорларни қандай бажарилганлиги аниқланади.
Юқоридаги материаллар билан танишишда назоратчи нималарга кўпроқ ахамият бериш кераклигини белгилаб беради.
Туманларни назрот қилишда, албатта, шу туман сельсовет, партия органлари билан, корхона ва ташкилотларга қарашли бўлган мактабгача таълим муассасалар билан алоқа ўрнатилади.
Назорат қилишни албатта мудиранинг иштирок билан ўтказиш керак, ташкилотларга қарашли мактабгача таълим муассасаларда эса шу корхонанинг вакили қатнашади.
Фронтал текшириш олиб боришнинг асосий йўллари. Фронтал текшириш назоратчи ва бригада аъзоларининг мудири билан суҳбатлашишидан бошланиб, текшириш мақсади, бригада иши, тартиби, вақти билан таништирилади. Сўнгра мудира муассаса ҳақида, нечта гуруҳдан иборатлиги, нечанчи йили очилган, болаларнинг гуруҳларга тақсимланиши, болаларнинг кундалик давомати, боғчанинг техникавий материаллар билан жиҳозланиши, унинг базаси, кадрлар состави (педагогик ва хизмат кўрсатувчи) ходимлар билан, уларнинг таълим-тарбиявий ишларига баҳо бериб, ходимларнинг ғоявий-сиёсий ва ишлаш малакалари, муассасада меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомининг аҳволи, коллективининг ютуқ ва камчилиги, камчиликлар ўсишдан кўрилаётган тадбир-чоралар хусусида, туман халқ таълими бўлими ва бошқа ташкилотлардан илтимослар сўрайди.
Бу суҳбат боғча тўғрисидаги текшириш ишига дастлабки таъсирот беради. Сўнгра назоратчи турли бўлимлар бўйича текшириши, ўрганиш ишларини бошлайди. Қуйидаги текширишдаги асосий саволларни келтирамиз.

  1. Мактабгача таълим муассасадаги таълим-тарбиявий ишларининг аҳволи ва «Болалар боғчасида таълим-тарбия программаси» талабларининг бажарилиши, болаларнинг кўникма ва малакалари, болалар билимининг сифати, тарбиячининг ишлаш методлари»;

  2. Кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, кадрларни тарбиялаш, ишлаш малакаларини ошириш омиллари. Муассасадаги методик ишлар, метод кабинет фаолияти;

  3. Ташкилий-педагогик ва молиявий-хўжалик ишларнинг аҳволи. Халқ хўжалик режаларнинг бажарилиши, йўлланмалар сони, болаларнинг давомати (болаларнинг боғчага қатнаши) ишлашнинг бажаралиши;

  4. Болаларга медицина томонидап хизмат кўрсатиш сифати. Болалар овқатланишининг рационал равишда ташкил этиши;

  5. Ота-оналарнинг педагогик, маориф ишлари;

  6. Мудиранинг мактабгача таълим муссасига раҳбарлиги, раҳбарлик услуби. Мудира ва ката тарбиячи томонидан таълим-тарбиявий ишларга, программа талабларининг бажарилишига, уларнинг контроллиги текшириш;

  7. Муассасининнг жоррий-техника базасининг ахволи, хўжалик фаолияти, ҳаражатларни тўғри сарфлаш ишлари;

  8. Таълим-тарбиявий иш режаларнинг сифатлилиги. Режаларнинг бажарилиши, педагогик совет, ишлаб чиқариш мажлисларини, ота-оналар йиғилишларини, халқ таълими бўлимлари томонидан чиқарилган, инструкция ва буйруқларнинг бажарилиши ўсишдан назоратни ташкил этиши;

  9. Муассасада ишлаб чиқариш масалаларини йўлга қўйилиши, ҳужжатлар, уларнинг тўғри жиҳозлашиши ва сақланиши;

  10. Назоратчининг текшириш бўйича хулосалари ва таклифлари. Якуний педагогик советни ўтказилиши;

Фронтал назорат қилишнинг якуни текшириш мақсадига ва вазифасига боғлиқдир.
Назоратчи педагогик ёки ишлаб чиқариш мажлислари ўтказиб, текширилган масалалар, мактабгача таълим муассасасининг аҳволи, ишларни янада яхшилаш учун таклиф ва мулохазалар берилади.
Назоратлаш натижасини акт билан изоҳланади ва маълумотнома тузилиб, унда конкрет таклифлар, мулоҳазалар, кўрсатилади. Акт 3 нусхада тузилиб, бири туман, шаҳар халқ таълими бўлимига, бири боғчага берилади, бири талабаларнинг иш ҳужжатлари ҳисобланади.
Тематик текшириш - бу тарбиянинг бирор қисми ёки таълим-тарбия ишнинг бир қисми бўлиниши назорат қилиш формасидир.
Масалан: «Меҳнат тарбияси», «Ахлоқий тарбия», «Мактаб билан алоқа», «Ўйин» ходимларнинг меҳнати ва ҳоказо.
Асосан бу текшириш тури 1 йилда бир маротаба ўтказилади. Текшириш йўллари ва саволлари қуйилагича (меҳнат тарбияси бўйича):

  1. Гуруҳ режаларини узоқ муддатини ҳамрот олган ҳолда текшириш (квартал, ярим йиллик). Мақсад: бажарилган ва бажариладиган ишларни аниқлаш;

  2. Машғулотларни кузатиш ва анализ қилиши; болалар меҳнатнинг энг муҳим томонларини кўра олиш;

  3. Кундалик ҳаётдаги меҳнат билли таъминлаш ва анализ қилиш;

  4. Катталар ва болаларнинг биргаликдаги меҳнатларини кузатиш;

  5. Болаларнинг катталар меҳнатига муносабатлари, ахлоқ малакаларини кузатиш;

  6. Болалар ўйинларида меҳнатни акс эттирувчи жараёнларни кузатиш;

  7. Болалар билан индивидуал суҳбатлашиш;

  8. Болалар ишларини анализи, таҳлили;

  9. Тарбиячининг кундалик ёзувларини кўриш;

  10. Гуруҳдаги ўқув материаллари, текшириши.

Назоратчи гуруҳ режаларини (3-6 ойлик) текшириб, унда кўзда тутилган тарбия мақсадларини амалга ошириш йўлларини қидиради, осондан муракабликка, ойлик, перспектив иш режаларида тарбиянинг ҳамма қисмлари режалаштирилганлиги, қайси бўлим режадан тушуриб қолдирилганлиги, уларни юзага келтирган сабабларини қидириб топиши керак.
Режани таҳлил қилишдан мақсад - дастур талабларини бажариш йўллари, ҳафталик режадаги машғулотларнинг турлари, иши, талаб даражасида эканлиги, мустаҳкамловчи, янги билим берувчи машғулот турларининг оддийдан мураккаблашиб боришини кўриш мумкин.
Аниқланган камчиликлар ўз вақтида муҳокама қилиниши керак, акс ҳолда бу камчилик хатолар кейнги ойларда такрорланмасин.
Меҳнат бўлимини текширишда кўргазмалилик, катталарининг фаолияти, меҳнат жараёнини кузатишда бир қатор машғулотларни кузатиш. Масалан: экскурсия сифатида, кузатишда, суратларни кўришда катта аҳамият бериш мумкин.
Экскурсия жараёнида - тарбиячилик болаларда қизиқиш туйғуларини уйғота олишга, болаларни асосий нарсани кўра олишга, кузата олишга, таниш бўлган воқеа ва ходисаларни солиштира олиш малакаларини ўстириш, кўрганларига якун ясай олиш, фикрлаш қобилатларини ўстиришни тарбиялаш.



Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   298




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish