Бу усул ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган, эстетик дидларни, ижодкорлик иштиёқини шакллантиради. Бу усулда синфхонадаги стуллар орқама-орқа қўйилади. Ўқувчилар ҳам бир-бирларига орқа ўгирган ҳолда сурат чизадилар. Алоҳида дарс кўринишидаги бу усулда биринчи ўқувчи манзарани баён қилади, ўртоғи эса уни сўратга туширади. Диктант давомида ўқувчилар алмашадилар ва сурат чизиб бўлингач, у тасвирланади.
54
«Кайфият хабарлари»
Синф бир айлана бўлиб туради ёки ўтиради ва ўқувчилар мавзуга, масалан об-ҳаво, ҳайвонлар, қушлар ёки ўсимликларга доир ҳиссиётларини маълум қиладилар. Мисол учун:
-Ўтган бир ёки икки кун ичида атрофда жуда кўп қора булутлар бўлди, аммо қуёш ўз нурларини соча бошлаяпти.
-Мен ўзимни худди типратикан каби секин ва сертикан ҳис этаяпман.
-Синфга келганимда мен читтак эдим, кичкина ва сезилмас, ҳозир эса ўзимни чиғалайдек ҳис қиляпман.
Ўқитувчи қатнашиши жоиз бўлган бу машғулот дарс бошланишида, маълум машқ тугатилганида ёки шунчаки синф тарқалишидан аввал бажарилиши мумкин. Бу хаммага ўз кайфиятини ифодалаш учун имконият беради ҳамда ўқитувчининг ва синфдаги қолганларнинг дарс бошланганида бошқалар қандай ҳис қилаётганликларини ва ҳиссий ҳулқ-атворга дарснинг фойдасига таъсирланувчанлигини уйғотади.
55
«Музла»
Ролли ўйин давомида бошловчи иштирокчиларга «музла» деб кўрсатма беради. Ўқувчилар ҳаракатланишни тўҳтатадилар, лекин ўз ролларида қоладилар. Бу пайтда ўқитувчи интервью олувчи сифатида саволлар сўраши мумкин. Сиз хозир қандай хис-туйғуларни бошингиздан кечирмоқдасиз?
Шеригингизнинг ҳис-туйғулари қандай деб ўйлайсиз? Сиз ўз шеригингиз гапларини эшитиб тушундингизми? Саволларни ҳар бир ўқувчи билан алоҳида ёки гуруҳларда мухокама қилиш мумкин. Ўқувчилар озгина вақт давомида машғулотни бажаргандан сўнг улар яна «музлайдилар» ва кўпроқ саволлар берилади. Машғулотни тўхтатиш ва ўз фикрини билдириш бажарилаётган машғулотнинг келишувга ва ечимга олиб борадиган ноаниқ, яширинча ҳарактерларни кўрсатишга ёрдам беради.
56
“Ажурли арра ” методи
“Ажурли арра”методи тузилиш жиҳатидан ўзида қуйидаги босқичларни қамраб олади:
Топшириқни бўлиш.Топшириқ ва матнли материаллар бир нечта
асосий қисмларга ( ёки мавзуларга ) қирқилади.
Ҳар бир гуруҳ аъзолари қирқилган мавзуни олади ва экспертга
айланади.
Эксперт гуруҳлар қўлида бир мавзуга оид ўқув топшириқлари
мавжуд бўлган ўқувчилар мавзуни муҳокама қилиш, бошқаларга ўргатиш режасини эгаллаш учун эксперт гуруҳга бирлашадилар.
Бирламчи гуруҳлар. Ўқувчилар ўзларининг бирламчи гуруҳларига қайтадилар ва эксперт гуруҳларда ўрганганларини ўқитадилар.
“Ажурли арра” методи маҳиятига аниқлик киритиш учун баъзи бир тавсияларни ёритиш лозим.
Ўқитиш жараёнига бу тарзда ёндашилганда ўқувчиларнинг ҳамкорликда ишлашига ва қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ахборотларни ўзлаштиришларига имкон туғилади.
Ўқитувчи мураккаб мазмунли мавзулар бўйича талабаларни дарсга тайёрлаш учун олдиндан уларнинг ҳар бирига мўлжалланган алоҳида тарқатма тайёрлайди.
Ҳар бир гуруҳда 3 тадан 5 тагача ўқувчи бўлиши мумкин.Ҳар бир ўқувчи “ўз уйи” дагиларни ва қайта учрашиш жойини аниқлаб олиши керак.
Ўқитувчи ўқувчиларни “рангли”тапшириқлар асосида гуруҳга бирлашишини таклиф этади ва улар алоҳида мавзулар бўйича экспертга айланади.
Ўқувчиларга қуйидагича топшириқлар берилади:
Тарқатмани қунт билан ўрганинг ва муҳокама қилинг;
Бир- бирингиздан сўранг ва ўқув тарқатмаларини ҳар бирингиз тушуниб олганингизга ишонч ҳосил қилинг;
Ўқувчилар бир – бирларидан дарсни ўрганиб бўлишгач, ўқитувчи олдиндан режалаштирган фаолият турини утказиши мумкин.