“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
8
Юртдошларимизнинг мурожаатлари айни пайтда бутун бошли соҳаларда ҳақиқий аҳволни
кўрсатадиган индикатор, жамият кайфиятини ўрганиш барометри, таҳлил, асосий дастуриламал
ҳужжатлар учун ноёб материал ҳамдир. Масалан, судлар ва судялар фаолияти бўйича қабулхоналарга
келиб тушган кўп сонли мурожаатлар натижасида тизимда туб ўзгаришларга қўл урилди. Бундай
янгиланишларни соғлиқни сақлаш, ички ишлар органлари, уй-жой коммунал хўжалик фаолиятида ҳам
кузатиш мумкин.
Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган электрон, ёзма ва оғзаки мурожаатлар,
таклиф ҳамда шикоятларга фақатгина жавоб қайтарилмасдан, уларда кўтарилган муаммоларни ҳал
этиш тизимли таҳлил жараёнида умумлаштирилмоқда. Дейлик, бир хил масалада минглаб одамлар
мурожаат қилаётган бўлса, улар атрофлича ўрганилиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Пировардида давлат даражасида қарорлар қабул қилишга асос яратилмоқда. 2017 йилнинг бошига
келиб тушган 7 мингта мурожаатда фуқароларимиз пенсия ва бошқа ижтимоий нафақалар уларнинг
розилигисиз пластик карточкага тўлиқ ўтказиб юборилаётганига эътироз билдиришган. Ушбу
муаммонинг тизимли ечими сифатида давлатимиз раҳбарининг “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва
стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори қабул қилинди. Февраль ойидан барча турдаги пенсиялар нақд пулда берила бошланди,
талабалар стипендияларининг камида 50 фоизи нақд шаклга ўтказилди. 58 та тоғли ҳамда олис
туманда, яъни тўлов терминаллари ва банк аппаратлари тизими яхши ривожланмаган туманлар
аҳолисига ижтимоий тўловлар ҳам нақд шаклда берилиши йўлга қўйилди.
Хатлар телефон қўнғироқлари ва Президент девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва
мувофиқлаштириш хизмати томонидан вилоятларда ташкил этилаётган сайёр қабуллари асосида
ногиронларни уй-жой билан таъминлашнинг адолатли ҳамда шаффоф тизими яратилди. Бундай
кишилар фуқаролар йиғини, хотин-қизлар қўмитаси ва оқсоқолларнинг қарори билан уй-жойга
муҳтожлар рўйхатига киритилади. Қарангки, шу пайтгача ўз оиласи билан қариндош-уруғлариникидан
паноҳ топган ёки қўшнилар, танишлариникида яшашга мажбур бўлган ногиронлар истиҳола қилиб,
тегишли идораларга мурожаат этишмаган экан. Уларнинг аҳволи уйма-уй юриб, сўраб-
суриштирилганда маълум бўлди.
Мурожаатлар “ўнталиги”нинг кейинги қаторидан фуқаролик билан боғлиқ масалалар ўрин олди.
Уларнинг ҳар бирида расмиятчилик машмашаларидан чарчаган инсонларнинг қалб нидоси яширин.
Шу “дард” билан Виртуал қабулхонага мурожаат қилганлар сони 17,5 минг кишидан ортиқ бўлди. 2017
йил август ойида қабул қилинган, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган
қарор халқ билан мулоқотнинг мантиқий давоми бўлди. Ҳар бир ҳудуд “маҳалла – туман (шаҳар) –
вилоят - республика” тамойили асосида ишловчи секторларга бўлинди. Энди қорақалпоғистонлик
ўқитувчилар, қашқадарёлик чорвадорлар, самарқандлик қурувчилар, пойтахтнинг шифокору
зиёлилари, қисқаси, ҳамма – ёшу қари ўз қишлоғи ва шаҳридаги бунёдкорлик ишларига ўзлари бош
бўлмоқда. Ўзбекистон Президенти таъкидлаганидек “Ҳолбуки, инсон ҳаёти, инсон манфаати билан
боғлик соҳаларида майда нарсанинг ўзи йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Шунинг учун биз бундан
буён давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги ишни мутлақо янгича асосда ташкил этамиз” [1,32].
Мазкур ислоҳотнинг бош мақсади – керакли чорани олдиндан кўриш, давлат ҳокимияти
идораларининг чинакам маънода халқ учун ишлашини таъминлаш. Зотан, давлат ҳокимияти
идораларининг халқ учун ишлаши – демократик тараққиётнинг устувор талабларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |