“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
7
қилиш механизмларини мустаҳкамлашни глобал мақсад сифатида белгилаб, мамлакатимиз барча
ҳудудида Президентнинг виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилганини ҳамда ҳозирги кунгача
бир миллиондан ортиқ фуқаромиз бу қабулхоналар орқали ўзининг долзарб муаммоларини ҳал
қилганини таъкидлаб ўтди.
Халқ ҳокимиятчилиги тўғридан-тўғри мулоқот, яъни “фуқаро — давлат” ғоясида мужассам
бўлган энг муҳим тамойиллардан бири ҳисобланади. Бу сўнгги пайтларда мамлакатимизда барча
соҳада кечаётган ислоҳотларни ўзаро узвий боғлаб турадиган асосий негиз сифатида кўзга
ташланмоқда. Бу борада юртдошларимиз ҳамжиҳатликда мамлакатимизнинг яқин истиқболдаги «йўл
харитаси»ни ишлаб чиққани ҳамда у жамоатчилик муҳокамасидан сўнг тасдиқланганини эслашнинг
ўзи кифоя.
Бугун халқаро экспертлар алоҳида эътироф этишмоқдаки, агар Ўзбекистонда бошланган
ўзгаришларнинг туб моҳиятини тушунишни истасангиз, Ҳаракатлар стратегиясини синчковлик билан
ўрганиб чиқишингиз керак, шунда барчасини англаб оласиз. Айтиш жоизки, юртдошларимизни, очиғи,
кўп ўйлатган, кўнглини бир қадар безовта қилган, ўзига хос нозик муаммо ҳам ечимини топди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, кўп сонли мурожаатлар асосида ўрганилиб, мактабларда 11 йиллик тизим
қайта тикланди. Бу халқ хоҳиш-иродаси мамлакатдаги ислоҳотлар йўналишларини белгилаб
бераётганининг яна бир яққол исботи, десак, айни ҳақиқат. Давлатимиз раҳбарининг эзгу
ташаббусларида инсон манфаатлари юртимизда кечаётган янгиланишларнинг асосий мақсади
сифатида акс этади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, “халқ” ва “мамлакат”
– Мустақил Ўзбекистон Президентининг маърузалари, нутқларида энг кўп учрайдиган сўзлар экан.
Юртбошимизнинг 12 та маърузасида ушбу сўзлар уч юз марталаб янграган.
Президентнинг виртуал қабулхонасига биргина 2017 йил давомида 1,2 миллиондан ортиқ
мурожаат келиб тушди. Бу ўзбекистонликларнинг давлат раҳбари ҳамда янги институтга бўлган юксак
ишончини кўрсатмоқда. Бинобарин, Виртуал қабулхона аллақачон аҳоли муаммоларини амалда ҳал
қилишга қодир бўлган механизмга айланиб улгурди.
Хорижий оммавий ахборот воситаларида эътироф этилганидек, Шавкат Мирзиёев
фуқароларнинг шикоятларини тўғридан-тўғри қабул қиладиган ва Президент девонига етказадиган
Виртуал қабулхонани ташкил этиш орқали шу пайтга қадар халқдан узоқлашиб кетган ўзбек сиёсий
моделини ижобий маънода ларзага келтирди. Натижада аксарият давлат органлари мутасаддиларининг
нафақат қарор қабул қилишдан, балки оддий инсонлар муаммоларини тушунишдан йироқлиги ҳам аён
бўлди.
Бу тизимга мослаша олмаган амалдорлар халқ билан мулоқот вақтинчалик аксия эмас, аксинча,
халқ фикри ҳар доим устувор бўлишини чуқур англаб етганларидан сўнг лавозимларини тарк этишди.
“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя
бу борада фаолиятимиз мезонига айланмоқда” [1,72]. Бу тамойил одамларнинг ҳокимият билан
тўсиқсиз мулоқот ўрнатишига кенг майдон ҳамда имкон беради. 2017 йилнинг охирига келиб, ушбу
эзгу ишлар кўлами янада ортди. Президент Фармони билан ҳар бир туманда, шаҳарда давлат
раҳбарининг Халқ қабулхоналари ташкил этилиши белгиланди. Бу давлат ва фуқаро ўртасидаги
мулоқотни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди, жамиятда адолат илдизларини янада чуқурроқ
мустаҳкамлашга, турли бўғиндаги раҳбарлар, амалдорларни аҳоли билан яқинлаштиришга,
мурожаатларнинг имкон қадар тезроқ ҳал қилинишига замин яратди.
Қабулхонага иқтисодиёт ҳамда тадбиркорлик, ижтимоий ривожланиш, ёшлар сиёсати,
фуқаролар йиғинлари ва жамоат ташкилотлари, суд-ҳуқуқ масалалари, коммунал хўжалиги ҳамда
қурилиш соҳалари бўйича келиб тушаётган мурожаатлар тезкорлик билан расмийлаштирилиб,
тааллуқлилиги бўйича онлайн тарзда юборилмоқда.
Охирги йиллар мобайнида Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналари мамлакатни янгилашнинг амалий
механизмига айланди. Ўзбекистон Президенти томонидан ўтказилаётган кўплаб селектор
йиғилишлари фуқароларнинг кундалик ҳаётига доир мурожаатларни кўриб чиқишга қаратилган
ишларнинг бориши муҳокамасидан бошланади.
Аҳолининг ҳақли талабларига масъулиятсиз муносабатда бўлган айрим раҳбарлар фаолияти
танқид қилинади. Ваҳоланки, мурожаатларнинг катта қисмини ўз вақтида тезкорлик билан ҳал этиш
мумкинлиги кундек равшан. Статистик маълумотларга кўра, шикоятларнинг 70 фоизга яқини бевосита
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ваколатига кирадиган масалалардир. Аммо кўп
ҳолларда, кўтарилган муаммолар, таассуфки, ўз вақтида ҳамда жойида ҳал қилинмасдан қолаётгани
ҳам бор гап. Шунинг учун марказий идораларга сим қоқиш, мактуб йўллаш ҳолатлари кўп.
Do'stlaringiz bilan baham: |